Каталог-бадиий асарлар, шу қатори тасвирий санъат асарларининг муаллифлари ва уларнинг номлари, яратилган йили кабилар ёзилган рўйхат.
Кентавр-қадимги Юнонистон хайкалтарошлигида учрайдиган танаси от боши одам тасвири.
Контраст-французча кескин зиддият маъносини англатади. Тасвирий санъатда оч ва тўқ, оқ ва қора, илиқ ва совуқ рангларни ёнма-ён туриши контрастликни келтириб чиқаради.
Композиция-бадиий асарларда (адабиёт, мусиқа, тасвирий санъат, амалий санъат в.б.) қўлланиладиган атама бўлиб, у тузиш, қуриш маъносини англатади. Бадиий образлар ва воситаларнинг асарда ўз ўрнида шакл, ранг, мазмун жиҳатдан қурилиши унинг композициясини англатади ва у бадиий образларни ифодалилигини оширишга хизмат қилади.
Композиция қонунлари-тасвирий санъатда яратиладиган бадиий асарларнинг ғояси, мазмуни ҳамда бадиийлигини тартибга солувчи назарий тушунчалар. Асарнинг муваффақияти кўпинча унинг композиция қонунларига риоя қилишга боғлиқ бўлади. Композициянинг бир бутунлик, суврат деталларини асар ғоясига, бўйсниши мувозанат, сувратда янгиликни бўлишлиги, контрастлар, ҳаётийлик қонунлари бор.
Композиция қоидалари-деганда ижодкорнинг композиция ишлаш жараёнида риоя қилиши керак бўлган тамойилар тушунилади. Унинг ритм, композицион марказ, симметрия ҳаракат, турғунлик, планлик, пралеллик турлари бор. Композиция қоидалари асарларни ифодалилик воситалари маъносини ҳам англатади.
Композиция услублари-ижокорнинг аср ғоясини унинг бадиийлигини, саводхонлигини кўтаришга қаратилган чора-тадбир ва йўл-йўриқлар мажмуаси. Унинг монументлик (маҳобатли), фазовийлик, горизонталлар, вариантлар, диогоналлар каби турлари бор.
Композиция воситалари-асрни яратишда қўлланиладиган асосий тасвирлаш техникаси, улар қаторига чизиқлар, ранглар, оқ, қора доғлар, колорит кабилар киради.
Колорит (гамма)-лотин тилидан олинган бўлиб, ранг (буёқ) маъносини англатади. Колорит асосан рангтасвирда қисман графикада реал борлиқ ва воқеликни ифодали тасвирлашда рангларни ўзаро уйғун ва мутаносиблигида нихоятда аҳамиятлидир. Колорит ранглар мутаносиблигига кўра илиқ ёки совуқ, ёрқин ёки тўқ, мулойим ёки жиддий бўлиши мумкин. Колоритда у ёки бу ранглар гурухи ёки ягона бир ранг етакчилик қилади.
Конструктивизм-лотин тилидан олинган бўлиб, қуриш (ясаш) маъносини англатади ва у ХХ асрнинг биринчи чорагида санъат ва адабиётда вужудга келган.
Бу оқимдаги рассомларнинг ижоди тасвирий ва амалий санъатда идиш товоқлар, уй жихозлари, кийим-кечак, газлама кабиларни янги нусхаларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ. У китоб графикаси, театр безакларида ҳам ўз ифодасини топган. Натижада анъанавий театр безакларининг ўрнини ҳаракатли жихозлар эгаллаган.
Бу оқим ХХ аср охирларида пайдо бўлган мум (воск) хайкалларни пайдо бўлишлигига ҳам олиб келди. Конструктивизм охир оқибат дизайн санъатини келтириб чиқарди.
Ксилография-французча ёғочга ўйилган деган маънони англатади. У графика (гравюра) нинг бир тури сифатида тасвир ёғочда ҳосил қилиниб, сўнгра ундан тасвир қоғозга кўчирилади. Бу тасвирий технологияда график асар кўп нусхада тайёрланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |