Ранглар қарама-қаршилиги (контраст ранглар)-рангтасвир сувратларда ишлатиладиган рангларни бир-бирларига тескари турлари бор. Улар оч ва тўқ, илиқ ва совуқ, шаффоф ва кир, ёрқин ва хира ранглардир. Уларни қарама-қарши ранглар деб ҳисобланади. Икки қарама-қарши ранг ёнма-ён қўйилганда уларнинг бирининг ёрқинлиги кучаяди, иккинчисиники эса сусаяди.
Ранглар доираси-асосий ранглардан (қизил, сариқ, зангори) ва қўшимча рангларни олинишини кўрсатувчи жадвал. Ранглар доирасида ўн икки ёки йигирма тўрт ранг туси доира чети бўйлаб жойлаштирилган бўлиб, улар илиқ ва совуқ ранглардан ташкил топади. Бир ранг устидан доира марказидаги нуқтадан тўғри чизиқ ўтказилса, чизиқнинг иккинчи учи ўша рангга мутаносиб, мос рангга тўғри келади. Ранг доирасидаги ранглар асосий (қизил, сариқ, зангори), рангларни ўзаро аралаштириш орқали олинади. Асосий уч рангни бир бирига қўшиши орқали биринчи даражали яна уч ранг гурухи олинади. Пайдо бўлган ўн икки ёнма-ён турган рангларни қўшиб яна ўн икки ранг олинади. Уларни учинчи даражали ранглар деб ҳисобланади. Натижада ранг доирасида йигирма тўрт ранг пайдо бўлади.
Рельеф–лотин тилидан олинган бўлиб, қабариқ, бўртма маъносини англатади. Хайкалтарошликда тасвир текислик юзасидан қисман бўртиб чиққан бўлади. Уни бирельф ва горельф турлари бир.
Репродукция-лотин тилидан олинган бўлиб, ҳосил қилиш маъносини англатади. Тасвирий санъатда репродукция деб суврат, график иш ва хайкалтарошлик асарларини босмахоналар шароитида кўп нусхаларда қоғозда кўпайтирилган тасвирларига айтилади.
Реставрация–санъат асарларини таъмирлаш маъносини англатади.
Ретушь–француз тилидан олинган бўлиб, тасвирни тузатмоқ маъносини англатади. Ретушь қалам шаклида бўлиб, унинг таркиби оддий қаламдан фарқ қилади. Унда турли график ишларни камчиликларини тузатишда фойдаланилади.
Рефлекс–ёнма ён турган нарсалар ва уларнинг тасвиридаги ранг ёки тон жиҳатидан бир бирларига кўрсатадиган акс таъсирларидир.
Реализм-ХIХ асрнинг ўрталарида Францияда пайдо бўлган. У тасвирни хақиқатдагидек борлиқда қандай кўринса шундай ифодалашни назарда тутади. Лекин у фотографиядан фарқ қилиб юқори бадиий, мазмунан бой бўлишни талаб этади.
Ритм-юнон тилидан олинган бўлиб, “оқаман” маъносини англатади. Тасвирий санъатда асарни ифодалилик воситаларидан бири ҳисобланиб, у томошабинга эстетик таъсирини кучайтиришга ёрдам беради. Ритмда сувратдаги деталларни, уларни шаклларини, рангларини ўлчовларини қайтарилиб ёки алмашиниб келиши ритмни ҳосил қилади.
Романтизм-Европа ва Америка маданияти ва санъатидаги ғоявий ва бадиий йўналиш. Бу йўналишдаги рассомларнинг ижодига маънавий-ижодий эркинлик, кучли эхтирос ва шиддатларга талпиниш, миллий маданият ва фольклорга ўтиш, узоқ юртлар ва ҳалқлар ҳаётини тасвирлаш хосдир.
Уларнинг асарларида ғалати кутилмаган, ўткир драматик воқеалар, инқилобий курашлар, тарихий воқеалар, қахрамонона афсоналар, Шарқнинг қизиқарли кўриниш ва ходисалари ифодаланади. Бу йўналишдаги ижодкорлар ўз асарлари учун кучли эхтирос ва ҳарактерли шахс образларини танлаб олишган.
Do'stlaringiz bilan baham: |