Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/104
Sana18.07.2022
Hajmi1,8 Mb.
#819920
TuriУчебник
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   104
Bog'liq
Пул, кредит ва банклар

Облигациялар
муддати белгиланган қимматли қоғозлар бўлиб, улар 
улушга эгаликни тасдиқламайди. Облигация эгасининг маълум миқдорда 
пул маблағларини қўйганини ва маълум муддатдан сўнг унга белгиланган 
фоиз миқдорини қўшиб, қимматли қоғозлар баҳосини қайтариш 
лозимлигини тасдиқловчи ҳужжатдир. 
Облигациялар амалдаги қонунчиликка ва уларнинг низомига асосан 
мулкчиликнинг барча шаклдаги корхоналар томонидан (корхоналар 
облигациялари), шунингдек, давлат хокимиятлари хомонидан чиқарилиши 
мумкин. Демак, облигациялар қуйидаги турларга бўлинади: 
1.
Марказий ҳукуматнинг облигациялари; 
2.
Корхоналар облигациялари. 
Амалдаги қонунчиликка кўра корхоналарнинг облигациялари 
қуйидаги турларда чиқарилиши мумкин; 
-одатдаги; 
-ютуқли; 
-фоизли; 


260 
-фоизсиз (мақсадли). 
Облигациялар чекланмаган миқдордаги инвесторлар орасида эркин 
муомалада бўлиши мумкин (очиқ жойлаштириш), ѐки чегараланган 
доирада аввалдан маълум чекланган миқдордаги инвесторлар ўртасида 
муомалада бўлиши мумкин (ѐпиқ жойлаштириш). 
Одатдаги облигациялар - қимматли қоғозларнинг бошқа турига 
айирбошлаш ҳуқуқига эга бўлмаган облигациялар бўлиб, уларга опцион 
билан ўтказилиши мумкин, яъни облигация эгаси эмитентга аввалдан 
келишилган муддатда қайтариш имкониятини таъминлайди, эмитент уни 
номинал миқдорида қайтариши шарт. 
Ютуқли облигациялар – облигациялар бўйича даромад, доимо 
ўтказилиб турадиган тиражга асосан ютуқ тарзида тўланиб турадиган 
облигациялардир. 
Фоизли облигациялар- облигация эгасига вақти – вақти билан 
белгиланган даромадни олиб туриш ва тугатилаѐтганда облигациянинг 
номинал қийматини олиш хуқуқини берувчи облигациялардир. Тўловлар 
муддати облигациялар чиқарилувчининг шартларида белгиланади. 
Фоизсиз (мақсадли) облигациялар – ушбу облигациялар бўйича фоиз 
тўланмайди, облигация бўйича даромад номиналига нисбатан белгиланган 
дисконт ҳисобига пайдо бўлади (эмиссия баҳоси номиналига нисбатан 
паст баҳода белгиланади) ва фақат облигация тугатилаѐтганда тўланади. 
Мақсадли облигацияларда уларни чиқаришга асос қилиб олинган маҳсулот 
(хизмат) мажбурий реквизитлари қилиб белгиланади 
Облигациялар эмитентнинг ўз мулкининг кафолати билан 
таъминланиши мумкин ѐки эмитентга чиқариш учун учинчи
шахслар томонидан таъминланиши мумкин. 
Агар облигацияларни чиқариш ўз мулкининг кафолати билан 
таъминланаѐтган бўлса корхона (акциядорлик жамиятларидан ташқари) 


261 
чиқараѐтган облигациялар миқдори эмитентнинг низом капитали 
миқдоридан ошмаслиги лозим. 
Агар облигация чиқариш учинчи шахс томонидан таъминланаѐтган 
бўлса, корхона таъминланиш даражасида облигацияларни чиқариши 
мумкин. 
Облигацияларни эмитент- корхона низом фондини шакллантириш ва 
хўжалик фаолиятидан келтирилган зарарни қоплаш учун чиқарилишига 
йўл қўйилмайди. 
Акциядорлик жамияти облигацияларни эмитент низом фондини 20 
фоизи миқдорида ва аввал чиқарилган акцияларни тўла жойлаштиргандан 
кейингина чиқариши мумкин. 
Облигацияларни чиқаришга низом фонди тўланиб тўла шакллангандан 
кейингина рухсат этилади.
Облигацияларни 
чиқариш
тўғрисидаги 
қарор 
акциядорлик 
жамиятларининг ижроия органи томонидан қабул қилинади ва баѐн билан 
расмийлаштирилади. +арорда эмитент, облигацияларнинг чиқарилиш 
шартлари (агарда мақсадли облигациялар чиқарилса, уларни чиқаришга 
асос қилиб олинган махсулот, хизматнинг тури ва миқдори) жойлаштириш 
тартиби белгиланиши лозим. 
Корхоналар облигацияларнинг муомалага чиқаришни рўйхатга олиш, 
акциялар чиқаришни рўйхатга олиш тартибига асосан амалга оширади. 
Нақд ҳолда чиқариладиган облигациялар камида олти даражадаги 
ҳимояга эга бўлиши керак. 
Бошқа турдаги қимматли қоғозларнинг реквизитлари Ўзбекистон 
Республикасининг амалдаги қонунчилик асосида белгиланади. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish