Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”


Ўзбекистон Республикасининг ғазна мажбуриятлари



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/104
Sana18.07.2022
Hajmi1,8 Mb.
#819920
TuriУчебник
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   104
Bog'liq
Пул, кредит ва банклар

Ўзбекистон Республикасининг ғазна мажбуриятлари
–уларнинг 
эгалари бюджетга пул маблағлари берганликларини тасдиқловчи ҳамда бу 
қимматли қоғозларга эгалик қилишнинг бутун муддати давомида қайд 
этилган даромадни олиш хуқуқини берувчи, тақдим этувчига тегишли 
қимматли қоғоз туридир*. 
Мамлакатимизда ғазна мажбуриятларининг қуйидаги турлари чиқарилиши 
кўзда тутилган; 
-қисқа муддатли (BILL)-бир йилгача бўлган муддатга мўлжалланган 
ғазна мажбуриятлари; 
-ўртача муддатли (NOTE) – бир йилдан беш йилгача муддатга 
мўлжалланган ғазна мажбуриятлари; 
-узоқ муддатли (BOND) – беш йил ва ундан кўпроқ муддатга 
мўлжалланган ғазна мажбуриятлари. 
Узоқ ва ўртача муддатли ғазна мажбуриятларини чиқариш 
тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
томонидан қабул қилинади. Қисқа муддатли ғазна мажбуриятларини 
чиқариш тўғрисидаги қарор эса Ўзбекистон Республикаси Молия 
Вазирлиги томонидан қабул қилинади.
Ғазна 
мажбуриятларини 
чиқариш 
тўғрисидаги 
қарорлардадаромадларни ҳамда мажбурият қарзларини тўлаш шартлари 
белгилаб қўйилади. 
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан 
вексель бу – вексель берувчининг ѐхуд векселда кўрсатилган бошқа 
тўловчининг векселда назарда тутилган муддат келганда вексель эгасига 


264 
муайян суммани тўлаш юзасидан қатъий мажбуриятини тасдиқловчи 
қимматли қоғоздир. 
Векселларни 
чиқариш, 
рўйхатдан 
ўтказиш 
қоидалари, уларни чиқариш ва муомалада юритиш шартларини 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ўзбекистон Республикаси 
Молия Вазирлиги томонидан биргаликда белгилайдилар. 
Векселлар қуйидаги турларга бўлинади: 
-оддий вексель (соло); 
-ўтказма вексель (тратта).
Вексель берувчининг муайян суммадаги пулни вексель олувчига ѐхуд 
унинг буйруғига биноан белгиланган муддатда ѐки унинг талабига кўра 
тўлашдан иборат қатъий мажбуриятини ўз ичига олган хужжат оддий 
вексель ҳисобланади. Оддий векселда икки шахс иштирок этади, яъни 
весель берувчи ва уни биринчи олувчи. Бошқа қарз қоғозлардан оддий 
векселни ажратиб турадиган хусусиятлари мавжуд бўлиб улар 
қуйидагилар ҳисобланади: 
-вексель ўтказма ѐзув асосида қўлдан - қўлга ўтади; 
-вексель бўйича мажбурият иккала иштирокчи ўртасида ҳамкорликда 
бўлади;
-имзо ва мухрларни нотариал тасдиқлаш шарт эмас; 
-вексель гаров билан таъминланмаган абстракт пул хужжатидир; 
-тўлов муддати келиб тўланмаган вексель учун нотариал даъвосини 
амалга ошириши лозим. 
Векселнинг иккинчи тури бўлиб ўтказма вексель ҳисобланади. Вексель 
олувчининг муайян суммадаги пулни олувчига ѐхуд унинг буйруғига 
биноан бошқа шахсга белгиланган муддатда ѐки унинг талабига кўра 
тўлаш тўғрисидаги қатъий буйруғидан иборат тўловчига қаратилган 
хужжат ўтказма вексель ҳисобланади. Бунда тўловчи вексель бўйича 
белгиланган муддатда тўловларни амалга оширишга (акцептни бажаришга) 
розилигини ѐзма равишда тасдиқлаши шарт. 


265 
Оддий (соло) векселдан фарқли равишда ўтказма (тратта) векселда 
учта иштирокчи қатнашади; вексель берувчи (трассант), вексель биринчи 
олувчи (ремитент) ва вексель бўйича тўловчи (трассат). Трассат векселга 
векселда кўрсатилган муддатда ва суммани тўлашга розилигини 
билдириши, яъни акцепт қилиши шарт.
Трассат векселга акцепт (тўлашга розиман) белгисини қўйгандан 
сўнг бу вексель муомалага киради. 
Векселда қўйиладиган мажбурий реквизитлар 1930 йил 7 июнда 
Женевада вексель тўғрисидаги халқаро конвенция асосида олиб борилади. 
Давлатлар ўзларидаги вексель муносабатларини ушбу конвенция 
шартларига асосан унификация қилишлари лозим. 
Вексель бўйича фоиз тўловлари «дисконт» деб аталиб, унинг 
миқдори вексель суммасига киритилиши ѐки алохида кўрсатилиши 
мумкин. Векселни ўтказиш уни орқа томонидаги ѐзув (индоссамент) ва 
қўшимча расмий варақ орқали олиб борилади. Индоссаментдаги ѐзувлар 
албатта берувчи ва олувчининг имзоси ва уларнинг мухри билан 
тасдиқланади.
Халқаро амалиѐтда векселнинг иқтисодий мохиятига қараб қуйидаги 
турлари мавжуд; 
-тижорат вексели; 
-молиявий вексель; 
-фиктив вексель; 
-банк вексели. 
Тижорат векселининг асосини аниқ товар бўйича олди – сотди 
битими ташкил этади. 
Молиявий векселнинг асосида эса маълум миқдордаги пулнинг 
харакати ѐтади, яъни вексель ѐрдамида қўшимча кредит берилади. 
Фиктив вексель асосида на товар олди – сотди битими, на пул 
харажати ѐтади. Фиктив (сохта) векселга бронза, дўстона ва кутиб олиш 


266 
векселлари киради. Бронза вексель хеч қандай хақиқий таъминотга эга 
эмасдир. Бу ерда вексель бўйича тўловчи олдиндан тўловга қобилиятли 
эмас. 
Дўстона векселда олдиндан келишилган схемада тўловга қобилиятли 
шахс тўловга қобилиятсиз шахсга тўлов воситаси сифатида ѐки векселда 
кўрсатилган суммани банкдаги ҳисоби асосида ундириб олиш тушунилади.
Банк вексели бу банк-эмитентнинг бир томонлама векселда 
кўрсатилган муддатда ва ундаги суммани тўлаш хақидаги сўзсиз 
мажбуриятдир. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish