Маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнида янги қиймат яратилади. Ушбу қиймат махсулотни сотиш, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун баҳо асосида аниқланади. Корхона ҳисоб рақамига маҳсулотни сотишдан, кўрсатилган
хизматлар ва бажарилган ишлар учун келиб тушадиган маблағ тушум деб аталади. Амалдаги қонунчиликка асосан корхоналар учун тушумнинг ҳисоботини олиб боришда икки усул мавжуд:
тайёр маҳсулотни жўнатиш (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш) асосида харидорларга ҳисоб хужжатларини тақдим этишлик;
тайёр маҳсулот учун (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш) харидорлардан келиб тушган маблағлар асосида.
Корхоналар ўз фаолиятида солиққа тортишни амалга ошириш учун юқорида қайд этилган усуллардан бирини мустақил тарзда танлайдилар ва уни амалга оширадилар.
Корхонада маҳсулот сотишдан (хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш) келган тушумнинг тақсимотини қуйидаги чизмада кўришимиз мумкин.
Маҳсулот сотишдан (ишларни бажаришдан, хизмат кўрсатишдан) келган тушумнинг асосий манбаи бўлиб харидорлардан келиб тушган пул маблағлари ва бўлган тўловлари ҳисобланади. Корхоналар ҳисоб рақамига келиб тушган пул маблағлари ўзининг дастлабки тақсимланиши амалга оширилади. Корхона ўзига келиб тушган тушумдан энг аввало хом-ашё, материаллар, ёқилғи, электроэнергия учун тўловларни амалга оширади. Тушумдан маҳсулот таннархидаги билвосита солиқлар ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи ва акцизни давлат бюджетига ўтказадилар. Ушбу харажатларни тўлагандан сўнг корхона ихтиёрида ялпи даромад қолади. Корхона ялпи даромадидан иш ҳақи, унга тўловларни, фойдадан солиқни ва молиявий фаолият билан боғлиқ бошқа тўловларни амалга оширадилар.
2 чизма Маҳсулот сотишдан, ишларни бажаришдан ва хизмат кўрсатишдан келган
тушумнинг тақсимланиши.
Манба. Чизма муаллиф томонидан тайёрланган.
Ушбу харажатларни амалга оширгандан сўнг корхона ихтиёрида соф фойда қолади. Амалдаги қонунчиликка асосан корхона соф фойдадан ўрнатилган солиқларни тўлайди, муомалага чиқарилган
акциялар учун дивидендларни тўлайдилар. Барча таъкидлаб ўтган тўловларни амалга оширилгандан сўнг корхона ихтиёрида қолдиқ соф фойда қолади.
Манба : Танланган корхонанинг баланси.
Корхоналар ушбу соф фойдани тақсимлашда махсус жамғармаларни ташкил қилиш асосида тақсимлашлари мумкин. Бу фондларга жамғарма ва истеъмол фондларини ҳамда заҳира жамғармаларини киритиш мумкин.
Ушбу фондлар корхоналарнинг хўжалик-молия фаолияти натижаларига асосан ташкил этилади.
Биз корхонанинг молиявий натижаларини юқоридаги жадвалдан кўришимиз мумкин. Жадвал маълумотларининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, биз танланган корхонанинг молия натижалари таркибида маҳсулот (товар, иш, хизмат) ларни сотишнинг ялпи фойдаси 3374,0 минг сўмни ташкил этган бўлса, молиявий фаолиятнинг даромади 31816,0 минг сўмни ташкил этган. Биз қуйидаги жадвалда корхонанинг пул оқимларини таҳлил этамиз.
Инвестицион фаолият
Асосий воситаларни сотиш ва сотиб олиш
-
150
7
Молиявий фаолият
Қисқа муддатли банк кредити
10000
-
8
9
Солиққа тортиш
Тўланган даромад (фойда) солиғи Тўланган бошқа солиқлар
- 6032
5014
11243
Жами молиявий-хўжалик фаолиятининг соф
пул кирими
722
-
10
Йил бошидаги пул маблағлари
-
1012
11
Йил оҳиридаги пул маблағлари
-
1734
Манба: Танланган корхона баланси.
Корхонанинг пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, йил молиявий натижасига асосан корхонанинг операцион фаолиятидан соф пул кирими 1099,0 минг сўмни ташкил этган. Натижада корхона ўзининг молия фаолиятини олиб бориш мақсадида тижорат банкларида 10000,0 минг сўмлик кредит олган. Биз қуйида корхонанинг давлат бюджети билан муносабатларини таҳлил этамиз.
Бюджетга тўловлар тўғрисида маълумот
5 жадвал (минг сўмда)
Кўрсатқичлар номи
Ҳисоб
бўйича тўланади
Ҳақиқатдан тўланган
1
Даромад (фойда) солиғи
-
-
2
Жисмоний шаҳслардан даромад солиғи
3636
3636
3
Ялпи даромад солиғи
4350
3617
4
Мол-мулк солиғи
281
285
Жами бюджетга тўловлар
8267
7538
Манба: Танланган корхона баланси
Юқоридаги жадвал маълумотлари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, биз танлаган корхона ўзининг фаолияти асосида бюджетга ялпи даромад тўлайди. Ушбу солиқ бўйича йил натижаларига асосан 4350,0 минг сўмлик ялпи даромад солиғи ҳисобланган. Амалда эса бюджетга 3617,0 минг сўм ўтказган ва бунинг натижасида бюджетдан 733,0 минг сўм қарз бўлиб қолган. Ишчи-ходимлардан 3636,0 минг сўмлик даромад солиғи ҳисобланган ва у тўлиқ бюджетга ўтказилган. Корхона ўзининг мол-мулки учун 281,0 минг сўмлик солиқ ҳисобланган ҳолда бюджетга 285,0 минг сўм ўтказиб берган.
Корхоналарда молия ишларини ташкил этишнинг хусусиятлари
Бозор муносабатларининг ривожланишига бевосита боғлиқ ҳолда корхоналарда молия ишлари сифат жиҳатдан янги мазмунга эга бўлмоқда.
Иқтисодиётда бозор муносабатларининг такомиллашиб бориши билан корхоналар молия хизматининг муҳим вазифаси бўлиб нафақат давлат бюджети, тижорат банклари, харидорлар, мол етказиб берувчилар, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ва ўзларининг ходимлари олдидаги мажбуриятларини бажаришни амалга ошириш билан бир қаторда ўзларида молиявий менежментни оқилона ташкил этиш ҳам ҳисобланади. Молия менежменти ўз моҳиятига асосан олинадиган фойда кўпайтириш мақсадида корхонанинг молия-хўжалик фаолияти жараёнида юзага келадиган пул оқимларини оқилона ва самарадорлик билан бошқаришни англатади. Молия менежментида бошқарувнинг объекти бўлиб корхоналарнинг пул айланмалари ҳисобланади. Молия менежменти молиявий ҳисоботларни чуқур таҳлил этиш, хўжаликнинг активлари ва пассивлари таркибини ўзгаришига асосан пул оқимларининг (тушумлар ва тўловлар) истиқболини белгилаш асосида корхонанинг молиявий стратегия ва тактикасини ишлаб чиқади. Ушбу омиллар маълум корхонанинг умумий бошқаруви тизимида молия хизматининг таркиби ва унинг аҳамияти тўғрисидаги тушунчага ўзгартиришлар киритади. Молия хизматининг аниқ таркибий тузилмаси ва бажарадиган вазифалари аниқ олинган корхонанинг хўжалик юритишдаги ташкилий-ҳуқуқий шаклига, корхонанинг ишлаб чиқариш ҳажми, пул айланмасининг миқдори ва ишчи ходимларининг сонига бевосита боғлиқ.
Халқаро амалиётда корхоналарнинг молия хизмати қуйидаги асосий вазифаларини бажарадилар:
корхона бизнес-режасини ишлаб чиқиш ва уни бажаришда иштироқ этиш;
асосий, молия ва инвестиция фаолияти натижасида юзага келадиган пул оқимларини бошқариш;
корхонани ривожлантиришнинг молиявий дастурини ишлаб чиқиш;
оқилона кредит сиёсатини ишлаб чиқиш;
молиявий режалаштириш;
мол етказиб берувчилар, харидорлар, бюджет, тижорат банклари ва бошқа хўжалик субъектлари ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
молиявий ва бошқа қалтисликлардан (рисклар) суғурталашни таъминлаш;
корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини доимий равишда чуқур таҳлил этиш;
пул маблағларидан мақсадли ва самарадор фойдаланишни қатъий назорат қилиш ва бошқалар.
Корхоналарнинг миқдори, ходимлар сони, тармоқ соҳаси, ишлаб чиқаришда олдинга қўйилган мақсадлар асосида биз юқорида таъкидлаб ўтган вазифалари кенгайтирилиши ва янада аниқлаштирилиши мумкин.
Корхоналарда молиявий қарорларни қабул қилишда кўплаб ходимлар иштироқ этадилар. Энг муҳим молиявий қарорлар фақатгина корхонанинг юқори бошқаруви раҳбарлари томонидан қабул қилинади.
6 жадвал Молия хизмати бошлиғи ва бош ҳисобчи мажбуриятларининг тақсимоти
Манба: Муаллиф томонидан тайёрланди.
Шуни таъкидлаш лозимки, корхоналарда муҳим молиявий қарорларни ишлаб чиқиш ва уларни қабул қилишда энг фаол ходимлар бўлиб молия хизмати бошлиғи ва бош ҳисобчи ҳисобланади.
Корхона молия-хўжалик фаолиятини юритишда молия хизмати бошлиғи ва бош ҳисобчи ўз ваколатлари доирасида вазифаларни ўзаро тақсимлаб оладилар. Корхоналарда улар ўртасидаги вазифалар тақсимотидан умумлаштирган ҳолда гуруҳларга ажратиш мумкин. Биз буни юқорида келтирилган жадвалда келтириб ўтдик.
Биз юқорида таъкидлаб ўтган тақсимот ишлаб чиқариш хажми йирик корхоналарда учрайди. Бундай корхоналарда ўз хизмат мажбуриятини амалга оширишда бош ҳисобчи молия хизмати бошлиғига бевосита бўйсунади. Амалиётда ишлаб чиқариш хажми кичик, ходимлар сони кам бўлган кичик бизнес субъектларида молия хизмати ташкил этилмайди. Молия-хўжалик фаолиятини юритишдаги барча молиявий вазифаларни бажариш бош ҳисобчи зиммасига юклатилган.