Ҳозирги замон корхоналари доимий равишда ўзгариб турувчи бозор муносабатлар шароитида ва рақобат асосида ўз фаолиятини олиб борадилар. Корхоналар асосий фаолиятининг пировард мақсади нафақат
даромад олиш ва шунинг билан бир қаторда шахсий капитални сақлаб туриш, уни кўпайтириш ҳамда тадбиркорликнинг бир маромда ушлаб туриш ҳисобланади.
Тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш жараёнида корхоналарда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, маҳсулот сотиш, ишларни амалга ошириш, хизматлар кўрсатиш, шахсий молия ресурсларини шакллантириш, ташқи манбаиларидан маблағлар жалб қилиш, уни тақсимлаш ва сарфланиши билан бевосита боғлиқ молиявий муносабатлар юзага чиқади. Бу таъкидлаб ўтилган барча молиявий муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2002 йил 27 декабрдаги 140-сонли буйруғига ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 24 январда 1209-сон билан рўйхатга олинган 1-сонли шакл «Бухгалтерия балансида» акс эттирилади.
Корханаларнинг бухгалтерия баланси ўз моҳиятига кўра аниқ бир муддатдаги корхонанинг мулкий ва молиявий ҳолатида акс эттирган жадвалдан иборат. Бухгалтерия баланси асосан икки қисмдан актив ва пассив қисмдан ташкил топган. Баланснинг актив қисмида корхонанинг мол-мулки, номоддий ва жорий активлари, пассив қисмида эса корхонанинг ўз маблағлари манбаилари ҳамда мажбуриятлари акс эттирилади. Биз қуйида корхонанинг бухгалтерия балансини таркибини ёритамиз.
Қуйида келтирилган жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, корхона активларининг тартибда товар-моддий заҳиралар асосий ўринни эгаллаб турибди. Уларнинг актив таркибидаги улуши йил бошида 92,8 % ни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсатқич йил охирида 88,6 % ни ташкил этди. Баланс таркибида асосий воситаларнинг эгаллаган улуши йил бошига 4,1 % ни ташкил этган бўлса, йил оҳирига келиб ушбу кўрсатқич 2,0 % ни ташкил этди.
жадвал Корхона бухгалтерия балансининг актив қисмини таркиби
(минг сўмда)
Кўрсаткичлар номи
Ҳисобот йили
бошига
Ҳисобот йили
оҳирига
Активлар
Узоқ муддатли активлар Асосий воситалар Номоддий активлар
Узоқ муддатли инвестициялар
Узоқ муддатли дебиторлик қарзлари 1 бўлим бўйича жами
Манба: Танлаб олинган корхона баланси.
Корхонанинг пул маблағларининг активлар таркибидаги улуши йил бошига 1,8 % ни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсатқич йил оҳорига 4,6 % ни ташкил этди. Корхона балансининг активлар таркиби униг асосий фаолият турига бевосита боғлиқдир. Биз таҳлил этган корхонанинг асосий фаолияти – улгуржи савдо бўлганлиги сабабли, унинг активлари таркибида товар-моддий заҳираларининг улуши асосий ўринни эгаллаб турибди. Улгуржи савдонинг асосий мақсади товар-ларни сотиб олиш. Уни сақлаш ва уни харидорларга қайта сотиш ҳисобланади. Шуни таъкидлаш лозимки, улгуржи савдо корхоналари ўзларининг фаолиятини амалга оширишда шахсий ва ижара олинган асосий воситалардан фаол фойдаланиладилар.
Корхона ўз фаолиятини олиб боришда молия ресурсларини шакллантиришлари лозим. Корхона балансининг пассив қисмида корхонанинг ўз маблағлари ва унинг мажбуриятлари акс эттирилади. Биз танлаб олинган корхонанинг бухгалтерия баланси пассив қисмини таҳлил этамиз.
жадвал Корхона бухгалтерия балансининг пассив қисмини таркиби (минг сўмда)
Кўрсаткичлар номи
Ҳисобот йили бошига
Ҳисобот йили оҳирига
Пассивлар
1. Ўз маблағлари манбалари Устав капитали
Қўшилган капитал Резерв капитал Тақсимланган фойда Мақсадли тушумлар
1 бўлим бўйича жами
- 12448
11206
3112
90378
3954
121098
- 12448
11523
3112
6491
3565
37139
2. Мажбуриятлар
Жорий мажбуриятлар шу жумладан: Жорий кредиторлик қарзлари
Мол етказиб берувчиларга қарз Шўъба корхоноларга қарз Олинган
Бюджетга тўловлар учун қарз Қисқа муддатли қарзлар Бошқа кредиторлик қарзлар
2 бўлим бўйича жами
106548
106548
93213
8715
2220
1400
- 1000
106548
182036
182036
158526
4875
2555
750
10000
5330
182036
Баланс пассиви бўйича жами
227646
219175
Манба: Танлаб олинган корхона баланси.
Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, корхона бухгалтерия балансининг пассив қисмининг асосий ўринни жорий мажбуриятлар эгаллаб турибди. Уларнинг пассив қисмидаги эгаллаган улуши йил бошига 46,8 % ни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсатқич йил оҳирига келиб 83,0 % ни ташкил этди. Корхонанинг жорий мажбуриятлари таркибида эса мол етказиб берувчиларга бўлган қарздорлик асосий ўринни эгаллаб турибди. Бу кўрсатқичнинг пассив қисмидаги улуши йил бошига 40,9 % ни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсаткич йил охирида 72,3 % ни ташкил этди. Ўз мажбуриятларини бажариш учун корхона тижорат банкидн 10000,0 минг сўм миқдорида кредит олган. Корхона пассив қисмида устав капитали йил бошига 5,5 % ни ташкил этган бўлса, йил охирига келиб бу кўрсатқич 5,6 % ни ташкил этди. Биз танлаб олган корхонанинг давлат бюджети олдидаги қарздорлиги йил бошига 1400,0 минг сўмдан йил оҳирига келиб 750,0 минг сўмгача камайган. Биз юқорида таъкидлаб ўтканимиздек, корхона бухгалтерия балансининг асосий фаолияти билан бевосита боғлиқ. Агарда корхонанинг асосий ишлаб чиқариш бўлган тақдирда баланснинг асосий қисмини асосий воситалар эгаллаган бўлар эди. Биз танлаб олган корхонанинг асосий фаолияти улгуржи савдо бўлганлиги сабабли, унинг балансининг пассив қисмида асосий ўринни жорий мажбуриятлар, яъни мол етказиб берувчиларга бўлган қарздорлик эгаллаб турибди.