Корхонанинг молия ресурслари бу–корхоналар ихтиёрида бўлган пул тушумлари ва пул даромадларидан иборатдир. Уларнинг қўлланилишини мақсади бўлиб давлат бюджети, тижорат банклари, суғурта ва бошқа корхоналар олдидаги молиявий мажбуриятларини пул маблағлари билан таъминлаш ҳисобланади. Молия ресурслари ишлаб чиқаришни барқарорлигини сақлаб туриш, уни кенгайтириш ва корхона ишчи-ходимларининг моддий рағбатлантириш учун асосий манба бўлиб хизмат қилади. Корхоналарнинг молия ресурсларини манбаи бўлиб уларнинг хусусий маблағлари ва турли манбалардан жалб этилган маблағлар ташкил этади.
Молия ресурсларини бирламчи ресурсларини шакллантирилиши корхонанинг ташкил этиш жараёнида унинг устав фондини шакллантиришда амалга ошади. Бунда корхона томонидан муомалага оддий ва имтиёзли акциялар чиқариб, улар акциядорлар орасида жойлаштирилади. Устав фондининг миқдори ташкил этилаётган корхонанинг мол-мулки, асосий ва айланма фондларнинг миқдорига бевосита боғлиқдир.
Корхона молия ресурсларининг шакланишининг кейинги жараённи фойда ва амортизациядан ажратмалар ҳисобига амалга оширилади. Амалиётда ушбу ажратмалардан ташқари корхоналар молия ресурсларининг манбалари бўлиб қуйидаги хизмат қилади:
ишлаб чиқаришга яроқсиз мол-мулкни сотишдан келган тушум;
қурилишда ички ресурсларни жалб қилиш;
хорижий валюта курс ўзгаришидан келадиган тушум;
бошқа тушумлар.
Янги ташкил этилаётган корхоналар молия ресурслари таркибида молия бозорида муомалага турли қимматли қоғозлар чиқариш ёрдамида (облигациялар) маблағ жалб қилиш ҳам алоҳида ўрин эгаллаши мумкин. Корхона молия ресурсларини шакллантиришда жалб этилган маблағлар, яъни тижорат банкларидан олинган кредитлардан ҳам фойдланишлари мумкин.
Биз юқорида таъкидлб ўтган молия ресурсларидан ташқари корхоналар ўзлари кирадиган ассоциациялар, концернлар, холдинглар ўртасида фойдани қайта тақсимланиши, суғурта компаниялар томонидан зарарни қоплаш учун тўловларни тўлаш орқали ҳам қўшимча маблағларни олишлари мумкин. Биз корхоналар молиясининг ресурслари ва манбаларини чизма ёрдамида ёритишга ҳаракат қиламиз. Чизмада халқаро амалиётда корхоналар молия ресурслар ва уларни ташкил этишнинг барча манбаиларини келтирамиз.
Корхоналар турли манбалари ҳисобига жалб этилган молия ресурсларидан ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уни техникавий қайта жиҳозлаш, илмий тадқиқот ишларини олиб боришда фойдаланадилар.
Яроқсиз мулкни сотишдан тушум
Амортиза- ция ажратмаси
Асосий фаолиятдан фойда
1-чизма
Молия бозорида жалб этилган маблағлар
Муомалага қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар) чиқариш ва уларни жойлаштириш
Тижорат банкларининг кредитлари
Корхоналар молия ресурсларининг тартиби ва унинг манбалари.
Корхонанинг молия ресурслари
Даромад
Тушумлар
Турли тушумлар
Меҳнат жамоаси- нинг пай ва бошқа бадаллари
Молия операциялар идан фойда
Турли тушумлар
Қайта тақсимланишдан тушумлар
Суғурта компания- ларидан тушум
Бюджет субсидиялари
Бошқа турдаги тушумлар
Манба. Чизма муаллиф томонидан тайёрланган.
Корхоналар ишлаб чиқариш харажатларини молиявий таъминлаш қуйидаги уч шаклда амалга оширилиши мумкин:
Ўз-ўзини молиялаштириш;
Кредитлаш;
Давлат томонидан молиялаштириш.
Ўз-ўзини молиялаштириш корхоналар ўз фаолиятини хусусий ресурсларидан фойдаланишга асосланади. Ушбу ҳолатда корхоналар маблағлар етишмай қолганда молия бозорида қимматли қоғозларни муомалага чиқариш орқали қўшимча маблағлар жалб этишлари мумкин.
Кредитлаш шаклида корхоналар ўзларининг ишлаб чиқаришда юзага чиққан вақтинчалик молия ресурсларига бўлган эҳтиёжларини тижорат банкларидан мақсадлилик, таъминланганлик, тўловлилик, қайтариб беришлик ва муддатлилик тамойиллари асосида кредит олиш натижасидан қондиришлари мумкин.
Давлат томонидан молиялаштиришда корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятини давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондлар ҳисобидан қайтариб бермаслик асосида пул маблағлари билан таъминланиши амалга оширилади. Молиялаштиришнинг ушбу шакли ёрдамида давлат мақсадли равишда иқтисодиётнинг моддий ва номоддий соҳалари, тармоқлар, худудлар, хўжалик субъектлари ва аҳолининг айрим тоифалари ўртасида молия ресурсларини қайта тақсимланишини амалга оширади.
Амалиётда корхоналар молия ресурсларини ташкил этишда молиялаштиришнинг уч шаклидан бирданига фойдаланиш мумкин. Бундан асосий мақсад улар ўртасидаги оқилона мувозанатни сақлаш ҳисобланади. Бундай оқилона мувозанатга эришиш корхона молия хизматининг фаол молия сиёсатини олиб боришга бевосита боғлиқдир.
Корхоналар молия ресурсларининг сарфланиши турли йўналишларда амалга оширилиши мумкин. Ушбу йўналишларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:
капитал қўйилмалар, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, техникавий қайта жихозлаш харажатлари;
молия ва банк тизимидаги ташкилотлар олдидаги молия мажбуриятларини бажариш (давлат бюджетига ва бюджетдан ташқари
фондларига солиқлар тўлаш, кредитдан фойдаланганлик учун тўловларни амалга ошириш);
молия бозорида қимматли қоғозларга инвестиция қилиш харажатлари;
корхона ишчи-ходимларига иш ҳақи, мукофотлар тўлаш;
молия ресурсларидан хомийлик учун маблағлар ажратиш ва бошқалар.
Корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятини узлуксизлигини таъминлашда молиялаштиришни амалга оширишда улар томонидан молиявий заҳираларни ташкил этишлари муҳим аҳамиятга эгадир. Бозор иқтисодиёти шароитида молиявий заҳираларнинг аҳамияти янада ошади. Корхоналар фаолиятида кўзда тутилган омиллар натижасида йирик миқдорда зарар кўриш ҳолати юзага чиққанда ишлаб чиқаришни узлуксизлигини зарур молия ресурслари билан таъминлашда молиявий заҳиралар катта аҳамиятга эгадир. Молия заҳиралари корхоналар тамонидан фойдадан ажратмалар ҳисобига, юқори ташкилотларига норматив ажратмалар ҳисобига, суғурта ташкилотларига бадаллар тўлаш ҳисобига ва давлат томонидан заҳира фондлари ташкил этиш ёрдамида шакллантирилиши мумкин.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар фаолиятини молия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш ва уларни оқилона бошқаришда молия хизмати фаолияти қандай савияда ташкил этилиши жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Ўзлик ва жалб этилган молия ресурсларидан молия хизмати томонидан фаолияти халқаро амалиётда «молиявий менежмент» деб номланади. Корхонанинг молиявий барқарорлиги айнан молиявий менежментнинг қандай йўлга қўйилганлигига бевосита боғлиқдир.