Рашидов О. Ю., Тоймуҳамедов И. Р., Алимов И. И., Тожиев Р. Р. Пул, кредит ва банклар: Дарслик. –Т.: Тдиу, 2009. 439


Узбекистон банк тизимининг курсаткичлари



Download 395,59 Kb.
bet63/93
Sana08.10.2022
Hajmi395,59 Kb.
#851908
TuriУчебник
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   93
Bog'liq
Маруза-конвертирован

Узбекистон банк тизимининг курсаткичлари21



21 »Бозор, пул,кредит» журнали №2, 2003 й.

Курсаткичлар

01.01.98

01.01.9
9

01.01.0
0

01.01.0
1

01.01.0
2

1.01.06

УзРесп. тижорат банклар сони

28

30

28

33

38

28

Филиал умумий
сони

509

536

570

791

791

893

Фондларнинг умумий суммаси

382,5

1768

8627

668436

640420

952458

Туланган Устав фондарининг
умумий суммаси

6223,1


9765


13975


27690


63848


92601


Корхона ва ташкилотлар депозитларининг
умумий суммаси

2836,3

4782

4799

-

-

-

Тижорат банклар томондан корхона ташкилотлар ва
ахолига берилган кредитлар суммаси

17936

31069,
8

50016

343276

343276

529159

Шу жумладан
киска муддатли кредитлар.

17269,8


26371,
4

33429

150665


150666


228937

Узок муддатли
кредитлар

666,6

4695,4

16587

161266

161267

249724

Ўрта муддатли

-

-

-

30554

30554

50043

Тижорат банкларининг яна бир мухим функциясидан бири бу ҳисоб тўловларини амалга ошириш функциясидир. Бугунги кунда корхона ва хужаликлиарни ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг асосий кисми пул ўтказиш йули билан амалга оширилмокда. Бу жараенларда тижорат банки воситачи сифатида тўловлар ўтказиш жараенини бажармокда. Тўлов хужжатларининг уз вақтида утиши ҳамда ҳисоб-китоб жараенларининг узлуксизлигини таъминлаш зарурияти бугунги кунда банклардан ҳисоб- китобларни ташкил килиш ва назорат килишнинг мукаммал методларини ишлаб чикишни талаб этмокда.


Ҳисоб-китобларни тезлаштириш, жараенларни ишончлигини таъминлаш ҳамда бу жараенлар билан боглик харажатларни камайтириш максадида тижорат банклари бугунги кунда компьютер техникаси билан жихозланмокда.
Тижорат банкларининг тўловларини амалга ошириш функцияси орқали бугунги кунда юридик шахсларнинг давлат бюджетига булган мажбуриятлари назорат килинмокда.
Бугунги кунда тижорат банклари етарли даражада техник жихозланганлиги ҳамда керакли ахборот базаларига ва малакали кадрларга эгалиги банклари уз навбатида қимматли қоғозлар бозорининг асосий иштирокчиларидан бири килиб куймокда. Қимматли қоғозлар бозорида банклар бир вақтнинг узида ҳам инвестор ҳам эмитент сифатида катнашмокда. Банкларнинг бошқа хужалик субъектларига нисбатан стабил молиявий холатга эгалиги қимматли қоғозлар бозорида операцияларда катнашишга имкон бермокда. Республикада тижорат банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида актив иштирок этишини сабабларидан яна бири банкларнинг низом капиталини ошриш сохасида уз акцияларини сотишга булган интилишдир.
Бугунги кунга келиб тижорат банклари қимматли қоғозлар бозорида акциялардан ташкари депозит ва жамгарма сертификатлар билан ишлашни ҳам йулга куймокдилар. Бундан ташкари банклар уз мижозларига молиявий брокер сифатида ҳам хизмат курсатмокда. Банкларнинг бундай функцияларни бажаришлари корхона ташкилотларнинг қимматли қоғозлар бозори операцияларида катнашишлари учун кулай шароит яратмокда.
Бугунги кунда, Республика давлат мулкини хусусийлаштириш билан боглик жараенлар кенг урин олганлиги сабабли, корхоналарга тегишли, қимматли қоғозлар бозорига нисбатан, давлат қимматли қоғозлар бозори актив харакат килмокда. Бу бозорда асосий катнашчилар сифатида тижорат банклари майдонга чикмокда. Бу бозорда тижорат банклари
узларининг брокерлик функцияларини амалга ошириш билан бир каторда мавжуд ресурсларини хеч кандай тавакалчиликка бормаган холда киска муддатларга жойлаштириш имкониятига эга булмокдалар.
Республика иқтисодиетига кириб келаетган «Лизинг» жараенлари бугунги кунда ишлаб чиқаришни техника ва технология таъминлаш ҳамда кайта жихозлашда мухимлигини курсатмокда. Агар биз лизинг хизматларига туланадиган фоиз билан банк кредити буйича туланадиган фоиз ўртасидаги богликликга эътибор берадиган булсак, у холда лизинг хизматларини бугунги кунда тижорат банклари томонидан амалга оширилишини йулга қуйиш кулай ҳамда мухимдир. Чунки тижорат банклари лизинг хизматлари учун бошқа лизинг ташкилотига кредит беришидан кура банк кредити фоизи даражасида мижозларга хизмат курсатиши ва шу билан лизинг хизматлари баҳосини камайтириш мумкин. Бундан ташкари керакли маблағни жалб кила олиш имкониятига эга ва шу билан бир каторда техник жихатдан етарли даражада жихозланган.
Тижорат банклари томонидан олиб борилаетган банк фаолиятига бугунги кунда «Траст» хизматлари ҳам кириб келмокда. Траст хизматлари республика банклари учун янги ҳисоблансада уни узлаштириш сохасида куплаб ишлар олиб борилмокда.
Чет эл банк тажрибасида бизга маълумки фирмалар буюртмага эга бўлишликлари уз навбатида банк таъминот хатлари деб аталувчи фирманинг молиявий кобилиятини кафолатловчи хизматларга боглик булмокда.
Жахон банклари иш фаолиятида ахборотларни сотиш ва молиявий маслахатлар каби хизматлар ҳам кенг урин олган. Бизнинг олдимизда турган масалалардан бири ҳам бу сохани урганишдир.
Янги иқтисодий шароит уз навбатида тижорат банкларининг ривожланишини улар курсатаетган хизматларга ва бу хизматларнинг кай
даражада ташкил килинганлига боглади. Чунки ишлаб чиқаришдаги каби банк сохасида ҳам ракобат эртами-кечми уз ишини бажаради.
Қисқа ҳулосалар.
Банклар-молиявий бозорнинг ташкилий тузилишининг бир қисми бўлган кредит ташкилоти бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг вақтинчалик бўш турган пул маблағларини жамғариш, йиғиш, жамланган (аккумулция қилинган) маблағларни ўз номидан қайтариб беришлилик, муддатлилик асосида бериш ҳамда мижозларнинг топширигига кўра, тўловларни амалга ошириш вазифаларини амалга оширадилар.
Банк тизими- бу мамлакат ҳудудида тарихан шаклланган ва қонун билан мустаҳкамланган кредит ташкилотларининг фаолият кўрсатиш шаклидир.
Кредит молия-тизимининг барқарорлигини таъминлаш, унинг алоҳида бўғинларининг биринчи навбатда тижорат банклари фаолиятини барқарорлигини таъминлаш мамлакат марказий банкнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Банклар ва унинг кредити ёрдамида мавжуд капитал тармоқлар ўртасида, ишлаб чиқариш ва муомала сохасида таксимланади ва кайта таксимланади.

Назорат ва муҳокама учун саволлар



  1. Банкнинг моҳияти.

  2. Банкнинг актив операциялари.

  3. Тижорат банк ва Марказий банк орасидаги муносабат.

  4. Марказий банк нима?

  5. Нақд пул муомаласини ташкил этиш хусусиятлари.

  6. Марказий банкнинг функциялари.

  7. Тўлов тизимини ташкил этиш хусусиятлари.

  8. Мажбурий захира нима?

  9. Очиқ бозордаги операциялар қандай ташкил этилади?

  10. Банклараро корреспондент муносабатлар тизими.

  11. Ўзбекистон банк тизими неча погонали?

Тавсия этиладиган адабиётлар



  1. Каримов И.А. Жаҳон молиявий –иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. -Т.: Ўзбекистон, 2009. 56 б.

  2. Каримов И.А. Банк тизими, пул муомаласи, кредит, инвестиция ва молиявий барқарорлик тўғрисида. -Т.: Ўзбекистон, 2005.

  3. Алимов И.И. Молия. –Т.: ТДИУ. 2007.

  4. Свиридов О.Ю. Финансы, денежное обращение, кредит. Экспресс справочник для студ. вузов. –М.: ИКЦ Март, Ростов н/Д. изд. Сентр Март, 2004. – 179 стр.

  5. Денги, кредит, банки. Учебник под ред. В.В. Иванова, Б.И. Соколова.

–М.: Экономика, 2004. – 370 стр.

Download 395,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish