Рашидов О. Ю., Тоймуҳамедов И. Р., Алимов И. И., Тожиев Р. Р. Пул, кредит ва банклар: Дарслик. –Т.: Тдиу, 2009. 439



Download 395,59 Kb.
bet66/93
Sana08.10.2022
Hajmi395,59 Kb.
#851908
TuriУчебник
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   93
Bog'liq
Маруза-конвертирован

Акциялар – акциядорлик жамиятининг устав фондига юридик ёки жисмоний шахс муайян ҳисса қўшганидан гувоҳлик берувчи, акция эгасининг мазкур жамият мулкидаги иштирокини тасдиқловчи ҳамда унга дивидент олиш ва қоида тариқасида, ушбу жамиятни бошқаришда қатнашиш хуқуқини берувчи, амал қилиш муддати белгиланмаган қимматли қоғоздир.
Акциялар чиқариш тўғрисида қарор акциядорлик жамияти муассасалари томонидан ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Сотиб олинган акция уни чиқарган акциядорлик жамиятига, башарти бу нарса жамият уставида назарда тутилмаган бўлса, сотилиши мумкин эмас.
Акциялар қуйидаги турларга бўлинади:

  1. Оддий- эгаси ёзилган акциялар;

  2. Имтиёзли- эгаси ёзилган акциялар;

  3. Оддий-тақдим этувчига акциялар;

  4. Имтиёзли- тақдим этувчига акциялар.

Акция турларини қуйидаги чизмада кўриш мумкин.

        1. чизма

Акция турларининг таснифи*

Акциянинг турлари







*Чизма муаллиф томонидан тайёрланган.


Оддий акциялар ўз эгасига акциядорларнинг умумий мажлисида масалаларни ҳал қилишда овоз бериш ҳуқуқини ва белгиланган тартибда (жамият соф фойда олган йиллик ҳисобот умумий йиғилишиида дивиденд бериш бўйича қарор қабул қилса) дивидент олиш хуқуқини беради.
Имтиёзли акциялар – ўз эгаларига акциядорлик жамиятининг молиявий холатидан қатъий-назар биринчи навбатда дивиденд олиш, жамият тугатилаётганда ўз улушига мутаносиб маблағ олиш хуқуқини беради. Ўзбекистон Республикаси худудида муомалага чиқарилган акциялар уларнинг эмитентларига асосан қуйидаги турларга ажратилади:

  1. Очиқ турдаги акциядорлик жамиятларининг акциялари;

  2. Ёпиқ турдаги акциядорлик жамиятларининг акциялари.

Амалдаги қонунчиликка асосан ҳар бир акция қуйидаги реквизитларга эга бўлиши лозим:
-акциядорлик жамиятининг тўлиқ номи ва манзили;
-акция деб номланган қимматли қоғоз номи;
-акциянинг муомалага чиқарилган муддати, серияси, тартиб рақами;
-акциянинг номинал қиймати;
-акция эгасининг номи (номи ёзилган акциялар учун);
-акциялар чиқарилиши давридан акциядорлик жамияти низом жамғармасининг ҳажми;
-дивидендларни тўлаш муддати;
-муомалага чиқарилган акциялар миқдори;
-акциядорлик жамияти бошқарув раиси ва бош бухгал- тернинг имзолари;
-рўйхатга олувчи давлат органи томонидан берилган акцияларнинг коди ва санаси акс эттирилган бўлиши шарт.
Акция реквизитлари акцияларнинг яхлитлигини солиштириш, муомалага чиқарган эмитент ва уни эгасининг эмиссияда белгиланган шартларини аниқлаш учун хизмат қилади. Қонунчилик асосида акциянинг энг кам номинал қиймати 100 сўм, унинг энг юқори номинал қиймати эса қонунда кўзда тутилмаган. Акциялар бўлинмасдир.

Download 395,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish