31
Резюме.
Рассмотрены вопросы разработки образовательных платформ
нового поколения на основе принципов модульного обучения. Модульное
построение учебного материала позволяет внедрять индивидуальный подход к
обучаемому, увеличить объем изучаемого материала за счет дистанционного
обучения на основе модульного контента, повыщать качество обучения.
Ключевые слова:
электронные учебные модули, дистанционное обучение,
образовательные платформы, оптимизация образовательного процесса.
Abstract.
The issues of the development of educational platforms of a new
generation, built on a modular principle, are considered. This construction of
educational material makes it possible to improve the quality of students' education,
increase the amount of material studied, it is easier to organize distance learning and an
individual approach to the student.
Keywords:
e-learning modules, distance learning, educational platforms,
optimization of the educational process.
Ҳозирги кунда талимни ахборотлаштириш сифат жиҳатидан янги босқичга
кўтарилиб таълимда компьютер технологияларидан кенг фойдаланиш муаммоси
ҳал қилинмоқда. Бунда асосий эътибор самарали ва тўлақонли электрон таълим
ресурсларини (ЭТР) яратиш муаммоларига қаратилган. Тўлақонликка урғу
бериш тасодиф эмас. Бу ерда гап электрон манбалардан матнли маълумотни
топиш ва олиш ҳақида эмас, балки илгари фақат таълим муассасасида амалга
оширилиши мумкин бўлган ўқув фаолият турларини
(маълум фан асосидаги янги
материални ўрганиш, амалий ва лаборатория топшириқларини бажариш,
жорий ва бошқа баҳолашлардан ўтиш, жамоавий тарзда ишлаш)
ларни уйда,
кутубхонада, аудиториядан ташқарида амалга оширишлар назарда тутилмоқда.
Техник нуқтаи назардан ЭТР - бу дастур ва маълумотлар тўплами,
истеъмолчи нуқтаи назаридан эса - бу контент, яъни ўрганиш предмети бўлган
объектлар, жараёнлар, абстракцияларни ифодаловчи мазмунли элементлар
тўпламидир.
Аслида, контент биз кўрадиган ва эшитадиганлардир. Контент одатда, у
орқали ҳаракат қилиш имконини берувчи яъни, унинг бир жойидан иккинчи
жойига ўтишларни таъминловчи бошқарув элементлари билан тўлдирилади.
Ушбу элементлар ёрдами билан ҳаракатни ташкил қилиш
(умумий ҳолда чизиқли
бўлмаган ҳаракатларни амалга ошириш)
навигация деб аталади.
Шундай қилиб, самарали электрон таълим маҳсулотлари моделлаштириш
(бошқарув) дастурлари орқали қўллаб-қувватланувчи юқори интерактив ва
Raqamli pedagogika: holati va rivojlanish istiqbollari
32
албатта мультимедиага бой контентга эга бўлиши лозим. Шу билан бирга тармоқ
мавжудлиги, яъни бундай маҳсулотларни Интернетда тарқатиш имконияти талаб
қилинади.
Интернетда тарқатиш учун юқори интерактив, мультимедиага бой
электрон таълим маҳсулотлари учун янги архитектурани ишлаб чиқиш жуда
муҳим вазифадир. Шу билан бирга, ушбу муаммони ҳал қилиш орқали унинг
иккинчи томони долзарб бўлиб қолмоқда: форматлар ва интерфейслар, дастурий
компонентлар ва ЭТРни ишлаб чиқиш учун технологиялар хусусиятларини
бирлаштириш, уларни биргаликда сақлаш, каталоглаштириш, қидириш ва
исталган вақтда исталган жойда кириш ва фойдаланишни амалга оширишни
таъминлаш талаб қилинади.
Иккинчидан, таълимга хос бўлган муаммо – бу ҳар бир таълим олувчига
индивидуал ёндашиш зарурати, шунингдек, ўқитувчилар талаблари ва улар
имкониятларининг хилма-хиллигини ҳисобга олиш лозим. Бошқача айтганда,
маълум фанга оид билимларни эгаллаш учун индивидуал таълим траекториясини
ҳамда муаллифлик ўқув курсларини яратиш имконини таъминлаш зарурдир.
Очиқ ўқув модулли мультимедиа тизими сифатида таърифланувчи махсус
ЭТР архитектураси санаб ўтилган муаммоларни муваффақиятли ҳал қилиш
имконини беради[1].
Модулли тизим модулли архитектуранинг электрон таълим ресурслари
ҳисобланади. Шу билан бирга, ҳар бир модул ҳам муайян таълим вазифаларини
ҳал қилишга йўналтирилган автоном, мазмунли ва функционал жиҳатдан тўлиқ
таълим ресурси деб айтишимиз мумкин. Шундай қилиб, модулли тизимда
контентларни ташкил қилишнинг асосий тамойили - мавзу бўйича жамланган
контентни ўқув жараёнининг мақсадли элементлари ва таркибий қисмлари
(ахборот олиш, амалий машғулотлар, назорат ишларини ўтказиш)
бўйича
автоном модулларга бўлиш ҳисобланади. Ҳар бир модул эса ушбу фан бўйича
ташкил этилган ўқув курсининг бир хил мақсадли элементига бағишланган,
лекин ўқув контентни батафсил тақдим этиш ёки муқобил илмий ёндашув ёки
контентларни тақдим этишнинг бошқа усулларини ўз ичига олган (технологик,
услубий, мазмунли) ва уларни бажариш учун ўзгартирилган аналогга эга бўлиши
мумкин.
Электрон ўқув модули муайян таълим вазифаларини ҳал қилишга
йўналтирилган мультимедиа маҳсулоти ҳисобланади.
Raqamli pedagogika: holati va rivojlanish istiqbollari
33
Маълум фан бўйича бир нечта алоҳида олинган модуллар яхлит электрон
курсни ташкил этиши учун, улар ягона архитектура ва стандартлаштирилган
ички ва ташқи параметрларга эга бўлиши талаб этилади.
Очиқ модулли таълимнинг мультимедиа тизими мазкур фан бўйича таълим
мазмунини ўз ичига олган электрон ўқув модулларидан ташқари “услубий
таъминот модули”ни ҳам назарда тутади. Бундай модул ўқув курсини ташкил
этувчи материалларни маълум бир траектория бўйлаб тақдим этиш кетма-
кетлигини белгилайди. Бундан ташқари, ўқув курси бўйича методик
маълумотларга эга бўлган файлларни ҳам ўз ичига олиши ва ўқув мавзуларини
ўрганиш кетма-кетлиги ва қўлланилаётган электрон модулларнинг услубий
мослиги аниқланиши керак. Ушбу талабларнинг бажарилмаслиги кейинги
мавзуларни ўрганиш учун замин яратувчи зарур бошланғич билим/кўникмалар
билан таъминланмаган вазиятга олиб келиши мумкин. Одатда услубий қўллаб-
қувватлаш модули ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун мўлжалланган бўлади.
Модулли тизимнинг дастурий компонентлари алоҳида электрон
модулларни сақлаш, қидириш, танлаш ва улардан фойдаланишни таъминловчи
функционал муҳитни яратади. Электрон ўқув курсининг бундай қурилиши
ўқитувчи томонидан муаллифлик ўқув курсини яратиш ва таълим олувчининг
индивидуал таълим траекториясини ташкил этиш имконини беради [2,4]. Очиқ
модулли тизимларда электрон ўқув модулларни бажариш аналоглари
мавжудлиги туфайли фан бўйича яратилган курсларнинг энг оптимал вариантини
ёки уларнинг комбинациясини танлаш мумкин.
Ҳар бир ўқув модули автоном ва тизимнинг ўзи очиқ бўлганлиги сабабли у
динамик кенгайтмали таълим ресурси
ҳисобланади ва ички ёки ташқи техник
шароитлар ўзгарганда ҳам тизим сезиларли қайта ишлашларни талаб қилмайди.
Ниҳоят, ЭТРларни модулли қуриш тамойили, фойдаланувчи ва ишлаб
чиқувчига бирдай фойда келтирадиган муайян бирлашма ва стандартлаштириш
истиқболларини очиб беради. Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир электрон модул
бир неча Мбайт ҳажмдаги мустақил таълим маҳсулотидир, шунинг учун уни
тармоқ сўровига биноан олиш паст тезликли компьютер тармоқлари учун ҳам
қийинчиликларни келтириб чиқармайди[3].
Шундай қилиб, янги таълим технологияларининг асосий вазифаси – таълим
олувчилар билан мулоқот имкониятларини оширишдан иборат. Бошқача
айтганда, ўқитувчи фаолиятида ижодий компонентнинг ўсиши, “эшитишдан -
муҳокамага ўтиш”дан иборат. Ушбу муаммо анъанавий шаклдаги аудитория
Raqamli pedagogika: holati va rivojlanish istiqbollari
34
машғулотлари улушини таълим олувчилар мустақил ўқув-билиш фаолияти
фойдасига ўтказиш ва бу жараёнда аралаш таълим имкониятларидан кенг
фойдаланиш орқали ҳал этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |