Буни билган одамларни уйқуси келмас ҳусуматидан.
Ҳақиқатда шоир ал-Мутанаббий ўз ижоди, шеър ёзиш маҳорати, уларнинг жозибаси билан фахрланарди. Унинг шеърларида фахр жанри яна тикланди ва ривожланди. Ўз ўзини мақташ арабларда Жоҳилия даври шеъриятида одат тусига кириб қолган ва фахр жанрини ташкил қилган ижодлардан эди. Фахрни эшитганлар шоирни мақтанчоқликда айблашмайди, албатта бунда мақтовларга асос бўлса, бас. Ал-Мутанаббийда бундай асос бор эди, у ҳар томонлама тўлақонли ҳаёт кечирди ва шеърларида ўша ҳаётни муҳрлаб ўтди. Шунинг учун шоир ўзи тўғрисида қуйидаги сатрларни ёзса, биз унга ишонамиз:
و مرهف سرت بين الجفلين به حتى ضربت موج الموت يلتطيع
و الخيل و الليل و البيداء تعرفنى و السيف و الرمح و القرطاس و القلم
صحبت فر الفلوات الوحش منفردا حتى تعجب متى: الغور و الاكم2
Икки қўшин орасида югурдим ўткир қиличдек
Урганимда ўлим тўлқинлари бир-бирига урилди
Мени танийди от, тун ва саҳро
Танийди қилич, найза, қоғоз ва қалам
Саҳроларда йўлдош бўлдим танҳо йиртқич ваҳшийга
Ҳатто ҳайрон қолди менга еру тепалар.
Шоирнинг жўшқин ҳаёти иккинчи байтда мужассамланган десак бўлади; от - шоирнинг сафарларида доимий йўлдоши, тун - душман ва рақибларидан неча бор тунда қочган, саҳро - неча бор дарбадар бўлиб саҳрони кезган, қилич–найза – жангу жадалларда қўлидан туширмаган қуроллари, айниқса Сайф ад-Давла ҳарбий юришларда бўлганида ва ниҳоят – қоғоз, қалам – булар шоирнинг асосий қуроллари, ижодининг рамзи.
Васф жанри ал-Мутанаббий шеъриятида ал-хамаса, мадҳ ва фаҳр жанрларга нисбатан камроқ учрайди, лекин бу соҳада ҳам у мукаммалликка эришган. Табиат васфидан кўра у жангу жадаллар, жасорат кўрсатиш мавзуларини афзал кўрарди ва инсон ҳулқи атвори васфига кўпроқ эътибор берарди. Баъзида бошқа шоирлар шеърида учрамайдиган ёки кам учрайдиган нарсаларни таърифларди.
Масалан, безгак касалининг таърифи:
و زائرتى كان بها حياء فليس تزور الا فى ظلام
بذلت لها المطارف و الحشايا فعافتها و باتت فى عظامى
يضيق الجلد عن نفسى و عنها فتوسعه بانواع السقام
اراقب وقتها من غير شوق مراقبة المشوق المستهام
و يصدق و عدها و الصدق شر اذا القاك فى الكرب العظام
ابنت الدهر عندى بنت فكيف و صلت انت من الزحام1
Мени касал зиёрат қилган эди, гўё хаёли хонимдек
Зиёрат қилар эди у фақат қоронғу тунда
Нафратланиб улоқтирдим унга шои чойшаб кўрпаларни
Аммо у тунади суякларимда
Нафасим қисиб тиришди терим оқибатида,
Қоплади уни турли оғриқ офатлар
Кузатдим вақт ўтишини тоқатсиз,
Бу кузатиш ўзга эга бўлиб ёлғиз қолиш истаги эди.
Ваъдасига вафо қилиб қайтди унинг вафоси ёмон
Агар ташласа ғам-ғусса оғушига
Яна даҳр юборди менга мусибат қизларидан
Қандай ўтиб борасан улар издиҳомидан
Бу қитъада шоир безгак касалини аёлга ўхшатади, у даҳр мусибатларидан бири. Одатда безгак бир вақтда тутиб, жисмни қақшатади, тутишдан тўхтаса ҳам асорати қолади.
Рисо жанрида ҳам ал-Мутанаббий кўп ёзмаган. У марсияларни фақат яхши кўрган одамлари вафотига бағишлаб ёзарди, шу жумладан, бувиси ўлимига ажойиб марсия ёзди. Бу марсиялар такаллуфдан ҳоли бўлиб, улардан чин самимийлик ифори, чуқур ҳиссиёт буркиб туради:
ما كنت احسب قبل دفنك فى الثرى ان الكلوكب فى التراب تمور
ما كنت آمل قبل نعتك ان ارى رضوى على ايدى الرجال تسير
خرجو ابه و لكل باك حوله صعقات موسى يوم دك الطور
حتى اتوا جدثا كان ضريحه فى كل قلب موجد محفور
كفل الثناء له برد حياته لما انطوى فكانه منشور
Do'stlaringiz bilan baham: |