Раъно Ходжаева мумтоз араб адабиёти жанрлари тизими ва типологияси


IV. БОБ. МУМТОЗ АРАБ АДАБИЁТИДАГИ ИНДИВИДУАЛ МУАЛЛИФЛИК ИЖОД ТАКОМИЛЛАШУВИДА ЖАНРЛАР ИШТИРОКИ



Download 0,96 Mb.
bet26/40
Sana22.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#81449
TuriМонография
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40
Bog'liq
Мумтоз Жанрлар тизими ва типология Р Ходжаева

IV. БОБ. МУМТОЗ АРАБ АДАБИЁТИДАГИ ИНДИВИДУАЛ МУАЛЛИФЛИК ИЖОД ТАКОМИЛЛАШУВИДА ЖАНРЛАР ИШТИРОКИ
4.1. Мумтоз шеъриятда шахсий ижод такомиллашуви
Х асрда ўрта асрлар араб адабиётининг гуллаб яшнаган босқичи бошланиб, у ўзига икки асрни қамраб олади. Бу босқичда адабиётда тўла равишда индивидуал муаллифлик ижод равнақ топди, унинг бадиияти орқали ўзига турли маънавий ва услубий қоидаларни мужассамлаштирган шеърий тизим вужудга келиб, тамомила ўз тасдиғини топди. Унда биз ўзига яраша зиддиятни ҳам кўрамиз: бир томондан маъноларни ифодалашда, тугалланмас фаол шеърий изланишлар, иккинчи томондан эса – собит поэтик қонунлар шеърий санъатнинг имкониятларини чегаралади, ҳатто тўсқинлик қилди. Биз бу зиддиятларни “янгиланиш” ва “анъанага қайтиш” бочқичларида негиз отганини кўрамиз. Аммо шунинг билан бирга Х асрдан бошлаб биз икки босқич тамойиллари бирлашиб ўзига хос уйғунлик пайдо бўлганлигини кузатамиз. Унинг натижаси Х-ХII асрларда адабиётда ажойиб ижодиёт пайдо бўлди ва у тўлақонли ёрқин индивидуал-муаллифлик асарлар такомиллашувига олиб келди. Шу даврнинг намояндалари ал-Мутанаббий, Абу Фирас, ал-Маарий ва бошқалар шеъриятида ижодий-руҳий фаолият юқори бўлиб у ўз даврининг маънавий-эстетик эҳтиёжларига тўла жавоб бера бошлади.
Шоирлар асарида сиёсий ва маданий ҳаётнинг янги- янги манзаралари ўз аксини топди, дунёвий мавзуларга мурожаат қилинди, давлат бошқаруви муаммолари кузатилади.
Жанрларга келсак, ҳамма анъанавий жанрлар сақланиб қолди, улар ривож топди, мазмуний-шаклий имкониятлари кенгайди, услуби мукаммаллашди. Мадҳ жанри асосий жанр сифатида ўз мавқеъини сақлаб қолди, кўпинча қасиданинг марказий жойини эгаллади ва асарнинг мақсади бўлиб келди. Олдинги босқичлардан фaрқли ўлароқ энди мадҳ давлат манфаати билан боғланган ҳолда ҳис-туйғуларни ифода этди. Уларнинг қаҳрамонлари энди нафақат мадҳ учун мукофот берувчи шахс бўлмасдан, балки юқори мансабдор кишилар-ҳалифа, вазир, давлат арбоби ва бошқалар образларида давлат манфаати учун хизмат қилиб, уни қудратини оширадиган инсонлар сифатида гавдаланди. Шоирлар ўз қаҳрамонларига шу нуқтаи назардан ёндашар эканлар, уларни ҳиммати баланд, олийжаноб, шижоатли инсон, бойликка ҳирс қўймаган, қабиҳ ишлар қилмайдиган, диёнатли, саховатли одам сифатида кўрсатдилар. Бундай қаҳрамонларни тасвирида бир-бирига ўхшаш сифатлар пайдо бўлади. Янгилиги эса унинг вужуди, фаолияти энди давлат ишлари билан боғлиқлигида эди. Ватан тушунчаси қабилавий, тор минтақавий тушунчадан ўтиб, давлат муаммолари, ҳарбий юришлари, ижтимоий ва сиёсий аҳволи билан боғланади. Мадҳларда ягона давлатчилик тушунчаси пайдо бўлди.
Мадҳ учун фақат “фасаҳа” - адабий тил қўлланилди, оддий сўзлашув сўзларни бу жанрда шоирларга ишлатиш тўғри келмасди. Бу тил фақат ўқимишли шеърият мухлисларига мўлжалланган бўлиб, унга лаҳжа киритилиши ман этилган эди. Қасидада қофия, вазн яхлитлиги, умуман мувозанат сақлаш энг қаттиқ талаблардан эди. Байтларда имкон қадар тугал фикр бўлиши шарт эди. Бир байтда фикр тугалланмасдан иккинчига кўчиши яхши қабул қилинмас эди.
Анъанавий жанрлардан ҳижо-ҳажв жанри ҳам Х асрга унчалик ўзгармасдан етиб келди. Ҳижо қасида таркибидан кўпинча чиқиб, унча катта бўлмаган икки қисмдан иборат шеърни ташкил қилади. Биринчи қисмда муаллиф ҳажв қилмоқчи бўлган шахсга мурожаат қилади, сўнг бевосита ҳажвга ўтади. Кўп пайтларда ҳажв заҳарли ва ўткир, аксариятда қўпол ва ҳақоратли чиқиши мумкин эди. Мадҳ жанрига ўхшаб муаллиф уни ҳаёт ҳақиқати билан унга боғламайди, унинг мақсади жанр анъанасига амал қилиб шаклланган қолип ичида ҳажв қилинаётган шахсга зарба бериш бўлиб қолади. Ҳажвий қитъалар баъзида фақат қоралувчи шеърга айланади. Қасида таркибида бу жанр ишлатилганда муаллиф унда бир шахсни мақтаб туриб унинг душманини ҳажв қилади ва шунда мадҳ қилинган шахснинг фазилатлари рақибини иллатлари ёнида яна бўрттириб кўрсатилади.
Вафот этган шахсга бағишлаган жанр “рисо” ёки марсияга келсак у ҳам Х аср келиб жуда кам ўзгарди, моҳияти сақланиб қолди. Одатда бу жанр кўпроқ мустақил тарзда, камроқ қасида таркибида учради. У ҳам 2 қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмида – ўйчанлик кайфиятда бўлиб тақдир бевафолиги, ҳаёт тез ўтиб кетиши, дунё фонийлиги каби мулоҳазали фикрларни ифода этади. Иккинчи қисмда марҳумни фазилатлари саналиб ўтиб унинг вафоти муносабати билан қайғу изҳор қилинади. Аммо Х асрдан бошлаб марсияда аҳлоқий-фалсафий мавзуларни кучайганини кузатса бўлади.
VIII асрдан бошлаб ҳажми катта бўлмаган ишқ-севги, май, ташвишсиз ҳаёт қувончларини тараннум этувчи шеър ривожланиб кетди. Х асрга бориб бу мавзуларда манзарали васфи гўзал нарсаларни тавсиф этувчи шеърий қитъалар сони ошди. Бу жанрлар анъанавий ҳисобланмас эди, шунинг учун танқидчилар уларни “паст” жанрларга қўшишди. Ва антологиялар тузганда жанрларни “баланд” ва “пастларга” тақсимлаб чегара ўтқаздилар.
“Тардийят” – ов васфи жанрида IХ аср шоири ал-Бухтури, Х аср ал-Мутанабби мувафаққиятли ижод қилишди. Албатта, табиийки, бу жанр сарой муҳитида шаклланган ва асосан ҳалифа, вазирлар ва бошқа мансабдор кўзга кўринарли одамларни овини тасвир этади.
Ишқий лирика қасиданинг кириш қисмида ўз ифодасини топган бўлса ҳам, аммо катта моҳиятга эга эмас эди. Ғазал ва хамрийётлар Х асрда тўла мустақил жанрга айланиб, қитъалар, шаклида яхши ривожланди. Аммо бу жанрлар борган сари норматив характерга эга бўла бошлаши, яъни маълум анъаналарга бўйсунадиган бўлиши уларга зарар етказарди. Ишқий лирикада маъшуқа гўзаллигини тавсифи бир хил бўлиб, улар жонлилигини йўқотиб, жанр моҳияти билан шартланган образлар орқали намоён бўлди. Зиёфатларга бағишланган шеърларда ҳам мутриблар, раққосалар васфи, май, мусиқа васфи анъанага айланиб, шоирлар уларнинг васфида бир-биридан ўтиб маҳоратини намойиш этишга интилишди.
Васф ҳам Х асрда шартли сунъий равишда анъанавий бадавий муҳит яратиб, саҳронинг ҳар хил кўриниши, от ва тулки васфи, жангу-жадаллар васфи, ов қилишнинг барча тафсилотлари васфи билан бир қаторда энди халифаликнинг узоқ-узоқ жойларини, саройларни, боғу бўстонлар, қимматбаҳо тошлар ва буюмлар, иншоотлар, янги қурилган масжиду мадрасалар васфи билан алмаштирилди.
Х-ХII асрларда яна бир жанр мустақил жанр маромига тўла эришди. Бу зуҳдиёт жанри бўлиб, дастлаб унга Абу-л-Атахия асос қўйган. Х-ХII асрларда у буюк шоир ал-Мутанаббий ва айниқса, ал-Маарий ижодида ёрқин ривож топди. Ал-Маарий бу жанрга ўйчан, мулоҳазали, лирик характер бериб мураккаб шаклларда ўзининг аҳлоқий-фалсафий дунёқарашини изҳор этади. Ҳар бир санаб ўтилган жанрлар ўзининг муайян шеърий мавзуларига эга эди. Улар “маъани” деб номланарди ва кўпинча ҳар бир жанр ўзининг собит ифодавий-тасвирий воситаларидан ташкил топган иборалар, образлар хазинасига эга эди. Албатта, тасвир тафсилотларида шоир ўз ихтироларида эркин эди, аммо сўз санъатларини ишлатилишида асрлар давомида йиғилиб келган тажрибага таянар эди. Масалан, ташбеҳ(ўхшатиш) санъатидан мисол келтирайлик. Агар мадҳ этилган киши шер(асад) га ўхшатилса, душман албатта ит, маймун, чиябўри билан қиёсланарди. Мадҳ қилинаётган шахс саховатли денгиз ёки тошлоқ ерга неъмат келтирувчи булутларга ёки шиддатли мавжлардан кўчиб ўтган кемага ўхшатиларди.
Тимсоллар ҳиссий бўлишга ҳаракат қилинарди: маҳбуба кўзлари тундек тим қора, лаблари мисоли ёқут, жисми мармартошдек текис, жингалак сочлари – узум ғужумлари, баъзида кўзлари наргиз гулга, лаблари атиргул ғунчасига, кўз ёшлари – дуру-маржонга таққосланарди. Шуниси аҳамиятга моликки, араб андалусия шеъриятидан бу образлар жанубий Франция шеъриятига ўтиб, трубадурлар шеъриятида, кейинроқ эса барокко шеъриятида ҳам намоён бўлди.
Шундай қилиб, Х-ХII аср мумтоз араб шеъриятида янги жанрларнинг пайдо бўлиши деярли кузатилмади. Аммо янги жўш ураётган шаҳар ҳаёти муҳитида ва саройларда рўй берган шеъриятга алоҳида эътибор бериш ҳолатида, анъанавий жанрлар шоирлар ижодида сезиларли даражада ўзгаришдан ўтди. Асрлар давомида шаклланган анъаналар қолипида шеъриятнинг юксак намояндалари пайдо бўлди, чунки белгиланган мезонларга мувофиқ ижод қилиш ва шунинг билан бирга сўзамонликда, вазн танлашда, шеър санъатларини ишлатиш, антиқа образлар яратиш билан бошқалардан ўзиб кетиш шоирдан жуда катта истеъдод ва маҳорат талаб қилар эди. Шоирлар ҳар бир ёзган байтларини, ҳар бир сўзни чархлаб боришга интилар эдилар.
Айни Х асрдан бошлаб, шеърий таомилларни бузмасдан, аммо маъноларда ўз истеъдодини ёрқин намоён қилган индивидуал-шахсий ижодиёт комиликка эришди ва турфа забардаст шоирларни етиштирди. Булар: Сурия шеърият ҳомийси амир Сайф ад-Давла саройида хизмат қилган машҳур шоир ал-Мутанаббий ва унинг рақиби, лирик шоир Абу Фирас ал-Ҳамданий, Суриядан чиққан ва асарлари билан ҳар қандай анъана чегараларидан ўтган, ажойиб фалсафий-лирик асарлар яратган буюк араб шоири Абу-л-Ала ал-Маарийдир. Бағдодда ҳам ўзига хос шеърият соҳиблари аш-Шарифа ар-Родий, Ибн ал-Хажжож, тасаввуф шеърияти асосчиси Ибн ал-Фарид ва бошқа забардаст шоирлар ижод қилдилар. Шу бобнинг сўнгги қисмида улардан баъзиларининг ижодига тўхтаб ўтамиз.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish