Раъно Ходжаева мумтоз араб адабиёти жанрлари тизими ва типологияси


Мумтоз араб шеъриятида шаклланган мотивлар ва жанрлар



Download 0,96 Mb.
bet24/40
Sana22.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#81449
TuriМонография
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   40
Bog'liq
Мумтоз Жанрлар тизими ва типология Р Ходжаева

3.2 Мумтоз араб шеъриятида шаклланган мотивлар ва жанрлар
Х асрга бориб араб мумтоз адабиёти биринчи босқич - шаклланиш давридан ўтиб иккинчи босқич - X – XII асрларда такомиллашув босқичига ўтди. Бу давр араб адабиётининг “олтин даври” ёки гуллаб яшнаш даври ҳисобланади ва ўзида янгиланиш ва “анъанага” қайтиш даврлари адабиётининг энг яхши жиҳатларини уйғунлаштириб, бадиият равнақига йўл очди. Синтез даврига ўтишдан олдин яна бир бор Х – асрга етиб келган жанрларга ва уларда ўз ифодасини топган мотивларга тўхтаймиз.
Қадимги жанрларни тиклаш, асл араб қадриятларга ва анъаналарга қайтиш, бутпараст бўлганларига қарамасдан қадимги шоирлар ижодини намуна, деб билиш тамойиллари – халифаликда ҳокимлик инқирози бошлангандан кейин рўй берди. Забт этилган ҳалқларнинг исёни, тобе этилган давлатларнинг мустақилликка интилиши, ҳокимликда ва армияда бошқа миллатлардан чиққан ва ёлланган аскарларнинг кўпайиши – халифаликни ўзига хос рухий инқирозга олиб келди. Унинг натижасида ўтмишдаги қадриятларга сиғиниш бошланди, улар юксак ахлоқий маънавий манба сифатида қабул қилинди.
Янгиланиш даврида танқидга учраган қадимги шеърий анъаналар яна тикланиб, арабларнинг ўтмишдаги ғалаба ва қаҳрамонликлари тараннум қилинди, ундаги яхлитлик ва ахлоқий поклик жихатлари юқори баҳоланди. Бу тамойиллар биринчи шеърий антологияларда, араб адабиётининг биринчи назариётчилари ишларида ўз аксини топди. Адабиётшунослар шеърият бадиятини қалбларга солдилар, жанр, қасида, қитъа, вазнлар, қофия, умуман услубиятга нисбатан қоидалар, белгиланган мезонлар ишлаб чиқдилар.
Шундай қилиб Х-асргача шаклланган араб мумтоз шеърияти ёрқин анъанавийлиги билан ажралиб туради ва бу анъанавийлик муайян кўринишдаги бадиий онг силжиши самараси бўлиб, ўзига хос бадиий тизим, шоирликни таъминлайди. Аммо шуни назарда тутиш лозимки, бир қолипда ижод қилиш бу муаллифнинг иқтидорсизлиги ёки бадиият жихатдан заифлигини кўрсатмайди. Чунки шоир била туриб анъанага ёндашади, у бадиий тизимнинг моҳиятига дахлдор. Шунингдек унинг асарини ўқувчи ёки эшитувчи унда ўша давр бадиий онгига кўра ўзига керак бўлган кайфиятни, таниш бўлган образларни, маънолар ва мавзуларни топади. Бу анъанавийлик, юқорида кўрганимиздек муаллифнинг шахсий асллигини йўқ қилмайди. Шахсий муаллифлик шоирларда турли кўриниш, кайфият, образлар, маъно ва мотивларда намоён бўлди. Бу ҳолатни назарда тутмасдан туриб биз ўрта аср мумтоз араб шеърияти моҳиятини, айниқса унинг муҳим қисми бўлмиш мотивлар поэтикаси ва жанрлар аҳамиятини тушунмаймиз.
Мотив деганда, араб мумтоз шеъриятида нимани тушуниш керак? Энг аввало, бир даврда яшаган шоирлар ижоди доирасида такрорланувчи поэтик образлар орқали маънолар касб бўлиши ва уларни турли жанрларда ифодаланиши назарда тутилади.
Юқорида кўрсатганимиздек, мумтоз араб шеъриятининг мотивлари қатъий, собит характерга эга ва уларнинг аксарияти исломгача бўлган даврга бориб тақалади. Шунинг учун ўрта аср араб танқидчилари ва шеърият назариётчилари мотивнинг такрорланишини фақатгина ҳис қилиб қолмасдан, балки шеърий асарларга баҳо берганда, уларнинг қиймати тўғрисида шу нуқтаи назардан келиб чиқишарди ва ҳатто муаллифларга ўз тавсияларини беришар эди. Масалан, таниқли филолог ал-Асмаий (825-832 йиллар орасида вафот этган) ўзининг маънолар тўғрисида Муфаддалиёт” асарида шеърларнинг энг яхши маъноларини ифодалаган. Ёки Жоҳиз “шу маънода менга шеър айтди”, - деб ёзади. Шунда у катъий, собит мотивни назарда тутади. Асмаий фикрича, шоир араб шеъриятидаги барча бир маъноларни (мотивларни) ўрганмаса, ундан яхши шоир чиқмайди. Ўрта аср филологлари ўзларининг амалий фаолиятида турли шоирлар бир шеърий мотивга муайян ҳисобдаги байтлар (шеър) тўқишидан келиб чикиб бир мотивга қайси шоир қандай ёндашганлигини таққослаб, қай бири ўзиб кетганлигига баҳо берадилар. Демак, маъно мумтоз араб шеъриятининг фақатгина мавзуий унсури бўлиб қолмасдан, балки мавзуий андоза (қолип) ролини ўйнайди.
Муаллифнинг бир таҳлилдаги мотивларга мурожаат қилиши ва рақобатлилиги тасодифий эмас, балки бу адабий қонунга бўйсунган ҳолда рўй беради.
Ўрта асрлар шоирларидан наҳв қоидалари, аруз баҳрлари, тарих ахборотлари, араб қабилаларининг насл-насабларини билишлари лозим бўлгандек, маънолар рўйхатини билишлари ҳам талаб этилар эди. Бу рўйхат чегарасиз эмас эди ва маълум бир тизимга асосланган эди, яъни шоир бу тизимни билиши керак эди ва буни билмасдан ижод қила олмасди, гўё аруз баҳрларидан ташқари ижод қилолмагани каби. Меъёрлилик ўрта аср араб шеъриятининг маданияти каби асосий белгиси эди. Илк шеър ёза бошлаган бўлажак шоир ўзининг устози ёрдамида шеър мотивлари тизимига қандай ёндашиш лозимлигини ўрганар эди. Кейин эса китоблар ўқий бошлар эди. Чунки ўрта аср араб адабий танқидчилиги маънолар ҳақида жуда кўп асарлар яратди. Масалан, Ф. Сезгин шундай асар ёзган муаллифлардан 33 тасини кўрсатади. Ундан ташқари ўнлаб бошка торроқ мавзуда маъноларни қамраб олган муаллифларни ҳам кўрсата олган. Улар ичида Ал-Бухтурий, Абу Таммомлар ҳам бор. Мисол тариқасида, Ал-Аскарийнинг “Диван ал-маъаний”(“Маънолар девони”) китобини таҳлил қиламиз.
Ал-Аскарий 1005 араб шеърияти мотивларини таснифлади ва араб шеъриятида энг чиройли ва ёрқин маъноларни йиққанлигини қайд этиб ўтади. Бу маъноларни билиш шоирнинг араб шеъриятидан қанчалик бохабар бўлганлигидан далолат беради ва адибнинг бу борадаги билимдонлигидан, унинг келажакдаги касбий ўсишидан дарак беради. Аксинча, юқоридаги маънолар борасида у тушунчага эга бўлмаса, у яхши адиб сифатида шакллана олмайди. Ал-Аскарийнинг асари мавзусидан келиб чиқиб 12 бобга бўлинган ва мумтоз араб шеъриятининг асосий жанрларини қамраб олган. Ўзида Жоҳилия давридан ХI аср бошигача ижод килган машҳур шоирларнинг шу мотивларга қандай ёндашганлигини кузатган. Таснифда жанрлар ва мотивлар бир таркибда берилган.1
I .Боб.

  1. Мадҳ (бировни мақташ)

  2. Ифтихор ёки фахр

  3. Таханий яъни табриклаш

II. Боб.
Инсонни мақташга арзигулик хусусиятларининг васфи (сахийлик, жасурлик, ўқимишлилик, хайрихоҳлик, меҳрибонлик, қатъийлик ва ҳк.)
III. Боб.

  1. Муатабат (бир нарсада айблаш, надомат)

  2. Хижо (кулиш)

  3. Итизар (узр сўраш)

IV. Боб.

  1. Ташаббуб (ишқий шеърият, гўзалларнинг васфи)

V. Боб.
1. Оловнинг васфи

  1. Турли таомларнинг васфи

  2. Хамр (май) ва у билан боғлиқ нафис маънолар.

VI. Боб.

  1. Юлдузлар тўғрисида.

  2. Туннинг зулмати, унинг чўзилиши ёки тез ўтиши ва тун васфи билан боғлиқ нарсалар.

  3. Эрта тонг, қуёш, кун ва ҳк.

VII. Боб.

  1. Булутлар, ёмғир, момақалдироқ, қор, дўл.

  2. Гуллаган далалар, ўтлоқлар, гуллар, бўстонлар, мевалар.

  3. Шамол, сабо, шарқий кучли шамол, насим-енгил, ёқимли шамол.

VIII. Боб.

  1. Уруш, қурол, найза, қиличлар васфи.

IХ. Боб.

  1. Қалам, ҳусниҳат, сиёҳдон, дафтар ва ҳк.

  2. Нутқнинг ҳусни тўғрисида.

Х. Боб.
1. Отларнинг васфи.
2. Туялар ва улар билан боғлиқ ҳаракатларнинг васфи.
3. Саҳро, саҳродаги йўллар, соябонлар.
4. Ҳайвонлар, йиртқичлар, итлар, ов.
5. Қушлар.
6. Бошқа ҳайвон ва ҳашоратлар (мушук, типратикон, сичқон ва ҳк.)
XI. Боб.

  1. Ёшлик, қарилик, соч оқариши васфи

  2. Касаллар, марсия, тасалли бериш, зухдиёт.

ХII. Боб.
Булардан ташқари бошқа нарсалар васфи (мисоллар келтирилади).
Шу тариқада ал-Асқарий кўп мотивларни турли жанрларда ифодалаганини келтиради.
Ал-Асқарий таснифи мисолида биз ўрта аср араб адабиёти назариётчилари шеъриятни қанчалик батафсил таснифлашга интилишларини кўрамиз. Ал-Асқарий барча тадқиқотларида ўзини “мулоҳазали олим, араб мумтоз шеърияти образлари моҳиятини тўла очишга ва имконият қадар уларни мантиқий баён этишга интилган таснифловчи” сифатида намоён қилади.1
Шундай қилиб, Аббосийлар даврида мумтоз араб адабиёти шаклланди ва ўзида забт этилган ҳалқлар маданиятининг кўп жиҳатларини қамраб олди. Янгиланиш даврида адабиёт уруғчилик-қабилавий моҳиятидан чиқиб, кўпроқ ўрта асрдаги шаҳарликнинг туйғу-ҳиссиётлари ва фикрларини ифодалади. Бу даврда Басра, Куфа, Бағдод ва бошқа шаҳарлардаги маданият юқори бўлиб, тўла қонли ва етук даражада ривож топди. Шеъриятда янги жанрлар вужудга келди – ҳамриёт, тардиёт, ғазал, эски жанрлар янгича тус олди. Аммо янгиланиш анъанавий қоидалар доирасида рўй берди. Шоирлар турли жанрларда ижод қилишар эди, лекин, айниқса, қайсидир бир жанрда унинг истеъдоди ёрқинлашиб, унда муаллиф табиати, кайфияти, дунёқараши ёрқин намоён бўларди. Шоирнинг индивидуал-муаллифлик жиҳати айни шу жанр орқали кузатилади. Масалан, Башшар ибн Бурдда ҳажв жанрига мойиллик бўлиб, у атрофдаги муҳитни қаттиқ танқид остига олган. Кимса ёки нарсага аниқ ҳаётий сифат беради, образларни соддалаштиради.
Абу Нувас ҳам ҳамма жанрларда ижод қилар эди, аммо аксарият ҳолда унинг асарларини ҳаётбахш оҳангдорлик, дўстона кайфият, зиёфатлар, ва гўзалликка ошиқлик, майни тараннум этиш ажратиб турарди. Шунинг билан бирга, мўмин мусулмон сифатида у Яратгандан қилмишларига мағфират сўрайди ва Раҳмон уни кечиришига умид боғлайди.
Абу-л-Атахиянинг шеърларида таркидунё, фано тараннум этилиб, ваъзхонликка яқинлашишда аниқлик ва ошкоралик руҳи ҳукм суради. У зуҳдиёт жанрига тамал тошини қўйди.
Абу-Таммом – ҳамоса жанрини ривожлантирди, қадимги жанрларнинг, масалан фахрни асл моҳиятини тиклади ва қадимги анъаналар билан боғлади.
Ал-Бухтурийнинг ижоди ҳам кўп қиррали бўлишига қарамай, васфнинг бетакрор устаси эди.



Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish