Раъно Ходжаева мумтоз араб адабиёти жанрлари тизими ва типологияси



Download 0,96 Mb.
bet32/40
Sana22.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#81449
TuriМонография
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40
Bog'liq
Мумтоз Жанрлар тизими ва типология Р Ходжаева

Агар Манбижда қолган қари онам бўлмаганда,
Ўлимдан қўрқмас эдим, мен асло
Сўрамас эдим озодлигим учун пул юборишларини.
Мағрур руҳим инкор этар разил бу ишни
Аммо бўйсунаман она рағбатига ноилож,
Нолойиқ бўлса ҳам бу қилмишим
Чунки менинг фарзим бор уни юпатишда
Бу муштипар аёл йиғлар менинг фироғимда1
Узоқ давом этган асирликда Абу Фираснинг биттаю битта суҳбатдоши панжарали зиндон туйнугига учиб келадиган каптар бўлди. Унга мурожаат қилиб шоир дейди:
اقول و قد ناحت بقربى حمامة: ا يا جارتا هل بات حاك حالى؟
معاذ الهوى؟ ما نقت طارقة النوى و لا خطرت منك الهموم ببال
اتحمل محزون الفؤاد قوادم على غصن نائى المسافة عال
ا يا جارتا، مانصف الدهر بيننا تعالى اقاسمك الهموم تعالى
تعالى ترى روحا الذى ضعيفة تردد فى جسم يعذب بال
ايضحك ماسور و تبكى طليقة و يسكت محزود و يندب سال
لقد كنت اولى منك بالدمع مقلة و لكن دمعى فى الحوادت غال2
Гапирмоқдаман ёнимда ғув-ғувлаб йиғлаётган каптарга
Айё қўшнижон, сенинг ҳолинг ҳам менинг ҳолим каби ёмонми?
Муҳаббатда истайсанми топиш паноҳни?
Аммо мен каби мусибатни кўрмадинг
Келмади ғам ташвиш сенинг кўнглингга,
Ёки маҳзун қалбингни қанотларда учириб
Олиб кетдингми узоқдаги шохлар тепасига?
Айё қўшнижон, тақдир бизга тенг бўлмади,
Кел, бўлишай сен билан ташвишларимни, кел!
Кел кўргин руҳимни, заифлашган у
Жисмим беқарор, дилим азобланмоқда
Ахир куладими асир, сен ҳатто озод бўлиб йиғласанг
У маҳзун сукут сақлар, тасалли топган йиғлар
Аслида сендан олдин кўзларим тўлган ёшга,
Аммо уларни бу вазиятда тўкиш менга қимматга тушади.
Ал-Мутанаббий билан Абу Фирас таққосланса, шеърларининг яқинлиги, уларда шоир шахсияти аниқ намоён бўлишида кўринади, аммо умуман олганда булар бутунлай бир-биридан фарқ қилувчи ижодкорлардир. Ал-Мутанаббий шеърларида образлар ёрқин, маъноларга бой, маҳорати мақсад қилинган ғояга бўйсунган. Абу Фирас шеърларида тўкиб солган ҳис-туйғуси билан кишини мафтун қилади, улар ниҳоятда самимий, нозик ва нафосатли, шоир оддий сўзлар билан ички оламини намоён этади. Шоирнинг кечинмалари шахсий бўлса ҳам, ўқувчи уни ўзига яқин олади, ҳамдард бўлади, тушунади. Қанча вақт, асрлар ўтмасин, Абу Фираснинг қаҳрамонини ҳис туйғулари ҳозирги давр учун ҳам долзарб, ўз аҳамиятини йўқотмаган. Бу сифат лирик жанрнинг асосий белгиларидандир. Ва у Абу Фирас ижодида таҳқирланган, ҳиёнатга учраган инсон кечинмалари орқали кўрсатилган. Ал-Мутанаббий ва Абу Фирас ал-Ҳамданий Сурияда ҳокими амир Сайф ад-Давла саройидаги адабий муҳитда шаклландилар ва танилдилар. Бу буюк шоирлардан ташқари Х аср бу доирага яна бир нечта кўзга кўринган шоирлар қатнашдилар. Улар ас-Санаубарий (945йил вафот этган), ака-ука ал-Ҳамидийлар ва бошқа шоирлар бўлиб барча жанрларда ижод қилдилар (мадҳ, рисо, ҳамрийат), аммо табиат васфида чиройли шеърлар яратишди. Бу борада айниқса, ас-Санаубарий катта ютуқларга эришди. Табиат васфи унда ал-Мутанаббий ва Абу Фирасларнинг табиат васфидан ажралиб турар эди. Агар ал-Мутанаббий табиат васфида уни адолатсиз дунёга қарама-қарши қўйса, Абу Фирас табиатда эзилган руҳи учун ҳамнафаслик топса, ас-Санаубарий табиатнинг ўзини васф этди. Унинг чиройларини, мувозанатини, боғу-бўстонларини, мавсумлари, ҳайвонларини куйлади, унда ҳаёт мавжларини кўрди, у билан уйғунлашди. Масалан, гулзорда ҳар бир гулни сўз ёрдамида шундай ёрқин шаклини ясайдики, гўё у мўйқалам билан чизиб чиққандек туюлади. Қуёш нурлари остида жилваланган гуллар рангини қимматбаҳо тошлар ранги билан қиёслайди. Шоир табиатини жонлантиради, гулларга инсон сифатларини бериб, ташхис санъатини моҳирона ишлатади:

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish