Параметрик занжирлар
Радиотехник қурилмаларда параметрлари ташқи таьсир ёрдамида бериладиган қонуниятлар асосида ўзгарадиган элементлар кенг қўлланилади. Бундай элементлар параметрик элементлар, бундай элементлар қатнашган занжирлар параметрик занжирлар дейилади. Ташқи тасир бўлмаган ҳолда бундай занжирлар чизиқли занжирлардан фарқ қилмайди яни занжирнинг қаршилиги, индуктивлиги, сиғими, занжирга қўйилган кучланиш, ток йўналишига боглик бўлмайди.
Параметрик элементга мисол сифатида микрафонни кўрсатиш иумкин. Микрафонниг қаршилиги унинг менбранасига кўрсатиладиган босимга боғлиқ ҳолда ўзгаради. Товуш тембри ўзгарса микрафон қаршилиги ўзгаради. Натижада микрафон занжирида оқаётган ток ўзгаради.
Барча кўринишдаги занжирлар 2 гурухга бўлинади.
Параметрлари мужассамлашган занжирлар.
Параметрлари тарқоқ занжирлар.
Агар занжирнинг чизиқли ўлчамлари занжирдан ўтаётган сигналнинг тўлқин узунлигидан жуда кичик бўлган электр занжирлари, параметрлари мужассамлашган занжирлар дейилади. Мазкур занжирларнинг хоссалари актив ва пассив элементлар чиқишлари ва уларни туташтирувчи симлар конфигурациясига боғлиқ бўлмайди ва бутун занжир бўйлаб бир хил катталикка эга сигнал тасир қилади.
Агар занжирнинг чизиқли ўлчамлари занжирдан ўтаётган сигналнинг тўлқин узунлигига тенг ёки ундан катта бўлса бундай занжирлар параметрлари тарқоқ занжирлар дейилади. Занжирнинг хар бир элемент ўзига тегишли актив қаршилик, индуктивлик ва сиғимга эга бўлади. Натижада занжирнингтурли қисмларида сигнал турли катталикка ега бўлади.
Демек, бундай занжирлардаги хисоблашларда бу холатни инобатга олиш керак бўлади. Ўз навбатида хисоблашлар мураккаблашади.
Электр занжирларининг асосий қонунлари
ЭЮК, кучланиш, ток ва қаршиликни ўзаро боғловчи асасий қонунлар, бу Ом қонуни ва Кирхгоф қонунларидан иборат. Бу қонунлар ёрданида электр занжирини тахлил қилиш ва хисоблаш мумкин. Шунинг учун бу қонунлар элуктр занжирларинг асосий қонунлари хисобланади. Электр занжирларини хисоблаш бўйича мисоллар.
Мисол: Энергия манбаи ва нагрузкадан ташкил топган содда электр занжирини кўрайлик.
Бу занжир учун ифодаларни ёзиш мумкин. Шунингдек
Бу ерда R0 манбанинг ички қаршилиги R0+R занжирнинг тулик қаршилиги.
Мисол. Нисбатан мураккаброқ занжирни кўрайлик.
Расм
Бундан
Хосил бўлган ифода умумлашган Ом қонунига мос бўлиб тўлиқ занжир учун Ом қонуни дейилади.
Кирхгофнинг 1 - қонуни тугунда учрашадиган токларнинг алгебраик йиғиндиси нолга тенг. Бу қонун электр зарядининг сақланиш қонунидан келиб чиқади.
Кирхгофнинг 2 – қонуни ҳар қадай берк контурдаги эюк занжирнингалохида қисмлари қаршилиги Ri ва ундан ўтаётган токлар Ii кўпайтмасининг алгебраик йиғиндисига тенг.
Электр энергиясининг сақланиш қонунидан қувват баланси келиб чиқади. Манбалар қувватининг йиғиндиси истеьмолчилар томонидан ишлатилган қувватлар йиғидисига тенг.
.
Энди 2 та содда эквивалент алмаштиришга оид мисолни кўриб чиқамиз.
1.Ўтказгичларни кетма-кет улаш. (расм)
Бундай занжирлар учун 3 та қонуният кузатилади.
а) Занжирнинг барча елементларидан бир хил ток оқади. ;
б) Кирхгофнинг 2- қонунига кўра
U=U1+U2+U3=JR1 +JR2+JR3 =J(R1+R2+R3);
в) занжирнинг умумий эквивалент қаршилиги Rэкв =R1+R2+R3 бўлади. Бундан U=JRэкв келиб чиқади.
2. ўтказгичларни паралел улаш.
Бухолатда хам 3 та қонуният кузатилади
а) Кирхгофнинг 1–қонунига кўра J=J1+J2+J3 паралел уланган элементлардан ўтаётган токларнинг йиғиндиси занжирнинг умумий қисмидан оқаётган токка тенг.
б) Паралел уланган барча элементларга бир хил кучланиш қўйилган бўлади. U=U1=U2=U3.
Ом қонунига кўра
в) Иквивалентлик шартидан келиб чиқади.
Тенгликни иккала томонини U га бўлсак бундан содда математик амални бажариш орқали. ни хосил қиламиз.
Электр занжирлари элементларининг кетма-кет ва паралел ва аралаш уланишлари асосида хосил қилиниши мумкин. Юуқорида кўриб чиқилган 2 хил иквивалент алмаштириш ёрдамида хар қандай занжирда эквивалент алмаштиришларини амалга ошириш мумкин. Бунинг учун аввал занжирнинг элементлари паралел бўлакларидаги эквивалент қаршиликларни хособлаб топилади. Натижада бутун занжир элементлари кетма-кет уланган занжирга айланади ва умумий эквивалент қаршилик топилади.
Электр занжирларида бир вақтда бир нечта электр манбаси бўлиши мумкин. Бундай занжирларни ўрганиш ва тахлил қилишда суперпозиция принципидан фойдаланилади. Бундай холда занжирнинг хар бир қисмида оқаётган ток шу қисмда хар бир манба томонидан хосил қилинаётган токларнинг алгебраик йиғиндисига тенг бўлади.
Мураккаб занжирларни хисоблашда қуйидаги иккита қоидага риоя қилинади. 1) схеманинг хар бир шахобчасида алохида манбалар томонидан хосил қилинаётган ток ва унинг йўналиши аниқланади. Бунинг учун кўрилаётган манбадан бошқа барчалар йўқ, занжирда фақат уларнинг ички қаршиликлари иштирок этади деб фараз қилинади.
2) Хар бир манба томонидан занжирнинг тегишли шахобчасида хосил қилинаётган токларнинг алгебраик йиғиндисини аниқлаш орқали бу шахобчадаги реал ток аниқланади.
Мисол: Қуйидаги мураккаб занжир схемаси берилган бўлсин.
Бу ерда R01 E1 манбанинг, R02 E2 эса манбанинг қаршилиги.
Юқорида таклиф қилинган қоидани тадбиқ қилсак кўрилаётган занжир қуйдаги кўринишга келади.
Занжирнинг бир қисмидаги R2 ва R02 кетма-кет уланиб R3 қаршилик уларга паралел уланган. Занжирнинг бу қисми учун эквивалент қаршиликни хисоблаймиз
Занжирнинг умумий қаршилиги
;
Занжирнинг R1 ва R01 қисмидан оқаётган ток
ни ҳосил қиламиз
. Натижада бўлади.
Энди E1 йўқ деб фараз қилсак занжир қуйдаги кўринишга келади.
Бу ҳолда R1 ва R01 кетма-кет уланган уланган бўлиб уларга R3 паралел уланган.
Бу занжир учун 1-босқичда бажарилган ишларни амалга оширамиз.
Енди биз занжирнинг ҳар бир қисмидан оқаётган реал токларни хисоблаш имконинга эга бўлдик.
; ; ;
Do'stlaringiz bilan baham: |