Радиоэлектроника асослари



Download 7,4 Mb.
bet3/45
Sana17.05.2023
Hajmi7,4 Mb.
#939739
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
Radio(1-9)

Ахборот узатиш тизмлари.
Юқорида радиоелектроника электромагнит ҳодисалар асосида ахборот узатиш, қабул қилиш, уни қайта ишлаш масалалари билан шуғулланади дейилган эди. Бу татбирларнинг барчаси физик жараёндир.
Ҳар қандай жараён тез ёки секин ўтиши мумкин. Шунинг учун жараённинг ўтиш тезлигига қараб узатиш, қабул қилиш ва қайта ишлашнинг турлича усулларидан фойдаланилади. Шунингдек олинган натижаларни таҳлил қилиш ҳам турлича амалга оширилади.
Ахборот узатишда фойдаланиладиган усул ва шаклларнинг кўплигига қарамай уларнинг ҳаммаси учун радиоэлектроника нуқтаи назаридан, бу жараёнда асосий элементлар сифатида ахборот манбаи, ахборотни қабул қилувчи ва уларни ўзаро боғловчи йўл (ахборот узатилаётган муҳит) асосдир.
Ахборот манбаи, боғлов йўли, ахборотни қабул қилувчи схемаси бўйича ахборотни узатиш жараёнини таъмиллаш учун қўшимча радиотехник қурилма ва асбоблар керак бўлади.
Ахборотни узатиш ва қабул қилиш жаёнида фойдаланиладиган асбоблар ва қурилмалар мажмуаси ахборот узатиш тизми деб аталади.


Расм

Радио, телекўрсатув , уяли алоқа тизими.


Диктор, телефонда гапираётган киши ахборот манбаи вазифасини бажаради.
Микрофон овозни вақт бўйича ўзгартирувчи кучланиш (ёки ток) га айлантиради. Демак мирофон ахборотни бир кўринишдан бошқа кўринишга айлантирувчи қурилма вазифасини бажаради. Мана шу микрофонда шаклланган кучланиш узатилувчи модуляцияловчи сигнал деб аталади.
Бу сигнал узатувчи қурилмага келиб тушади. Узатувчи қурилма ахборотни ташувчи тебранишлар генератори, модулятор ва узатувчи антеннадан ташкил топган.
Юқорида биз ўтазгичдан юқори частотали ток ўтаётганда электромагнит тўлқинлар ҳосил бўлиши тўғрисида фикр юритган эдик. Демак биз техник қурилмалар ёрдамида юқори частотада ўзгарувчи электр токи тебранишларини ҳосил қилишимиз зарур. Бундай қурилмалар юқори частотали тебранишлар генератори деб аталади. Одатда гармоник тебранишлардан фойдаланамиз.
Уларни

Кўринишида ифодалаш мумкин. Бу ерда -тебранишлар амплутудаси
-тебранишлар частотаси, -тебранишлар бошланғич фазаси.
Бу катталиклар гармоник тебранишларнинг параметрлари деб аталади.
Тебранишнинг ўзи эса ташувчи тебраниш деб аталади.
Демак узатувчи қуримага узатилиши керак бўлган сигнал қириб келган вақтида унда дастлабки юқори частотали ташувчи тебраниш мавжуд бўлар экан. Энди бу ташувчи юқори частотали тебранишни нурлантиришдан олдин унга маълумот сигнални киритиш керак бўлади. Бу икки сигнални ўзаро қўшилиш жарояни радио частотанинг модуляцияси деб аталади. Модуляция модулятор деб аталувчи қурилма ёрдамида амалга оширилади. Модуляция нима?
Ташувчи тебраниш параметрларидан биронтасининг вақт бўйича секин-аста ўзгатирилиши модуляция деб аталади.
Ташувчи юқори частотали тебраниш асосан 3 та параметрга эга эканлигидан келиб чиқиб ҳозирги кунда қайси параметер ўзгартирилаётганига қараб радиотехникада 3 хил кўринишдаги Модуляция қўлланилади. Улар частотавий, амплитудавий ва фазавий модуляция деб аталади.
Модуляцияланган тебранишлар радио сигнал деб атлади ва у нурлантирувчи антенна орқали атроф фазога тарқатилади.
Ахборот узатишнинг иккинчи босқичи бу сигнални қабул қилишдир. Радиосигнал қабул қилувчи антеннага келиб тушгач унда электр тебранишлар ҳосил қилади. Бу тебранишлар қабул қилинган сигнал деб аталади.
Бу сигнал идеал ҳолда узайтувчи антенна томонидан нурланаётган модуляцияланган сигнал шаклига тўла мос бўлиши керак.
Хабарни олиш учун аввал қабул қилинган сигналдан юборилган модуляцияловчи сигнални ажратиб олиш керак. Бу иш қабул қилинган сигнални детектрлаш орқали амалга оширилади. Детекторлаш – бу Модуляцияга тескари жараён. Шунинг учун баъзи адабиётларда бу жараён демодуляция деб ҳам аталади. Бу жараён детектор деб номланувчи қурима орқали амалга оширилади.
Агар қабул қилинган сигнал амплитудаси етарли даражада катта бўлса детекторлаш осан амалга оширилади. Аммо амалда қабул қилувчи антеннага тарқатувчи антеннадан нурланган энергиянинг жуда кичик қисми етиб келади. Шунинг учун қабул қилинган радио сигнал аввал кучайтирилиб кейин детекторга узатилади. Сигнални кучайтириш кучайтиргич деб аталувчи махсус қурилма ёрдамида амалга оширилади. Қабул қилиниб детекторланган сигнал юборилган ахборот кўринишига келтириб ўзгартириш вазифасини динамик бажаради ва ахборот товуш кўринишида тингловчига яъни қабул қилувчига етказиб берилади.
Барча реал қурилмаларда қабул қилинган ахборот юборилгандан бироз фарқланади. Чунки боғлов йўлини ташкил этувчи қурималарда турли таъсирлар рўй беради. Бу қурилмаларда фойдаланилган актив ёки реактив элементлар томонидан кўрсатлган таъсирлар. Симсиз алоқа алоқа узатишда ташқи таъсирлар яънада кучлироқ бўлади. Чунки бунда қурилмалардаги таъсирларга атмосфера разрядлари, токли контактлар ва ишлаб чиқариш таъсирлари қўшилади.
Бутун гап сигнал деганда нимани тушунишимиз керак деган саволга жавоб беришга қаратилган эди.
Хулоса сифатида қуйидаги таърифни келтирамиз. Ҳар қандай моддий хабар ташувчи бўлган физик жараён сигнал деб аталади.
Бу таърифга кўра агар хабар ташувчи электр кучланиши ёки токи бўлса электр сигнали, электромагнит тўлқинлар бўлса радиосигнал тушунилади.



Download 7,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish