Радиоэлектроника асослари



Download 7,4 Mb.
bet1/45
Sana17.05.2023
Hajmi7,4 Mb.
#939739
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
Radio(1-9)


Радиоэлектроника асослари
Кириш
Радиоэлектроника фан ва техниканинг одамлар ва уларни ўраб турган дунё тўғрисидаги ахборотларни узатиш, қабул қилиш ва қайта ишлаш учун электромагнит ҳодисалардан фойдаланиш масалалари билан шуғулланувчи кенг соҳасидир.
Ахборотларни алмашишга бўлган эҳтиёж ҳар доим мавжуд бўлиб қелган. Жамиянинг тараққий этиши билан бундай эҳтиёж ҳам ўз-ўзидан ортиб бормоқда. Ҳар куни оммовий ахборот воситалари (газета, журнал, радио, телевидение, алоқа алмашиш қурилилмалари ва бошқалар) орқали қай даражада қатта ҳажмдаги маьлумотларни бутун дунёда одамларга етказиб берилаётганини кўз олдингизга келтириб кўринг.
Радиоэлектроника (илгари радиотехника деб аталган) фан ва техниканинг маьлум бир соҳаси сифатида асосан А.С.Попов томонидан 1895 йилда электромагнит тўлқинлар ёрдамида маьлумот узатилгандан сўнг пайдо бўлди. Электромагнит тўлқинлар ёрдамида маьлумотларини узатиш ғояси бирданига қуруқ жойда пайдо бўлмаган. А.С.Попов тажрибасидан анча аввал радиоэлектроникага бевосита алоқадор бир қатор кашфиётлар қилинган. Улар: Итальян олими А.Вольта томонидан 1803 йилда электр токининг электрокимёвий манбаи яьни гальваник элемент ва батарияни кашф этилиши; 1820 йилда Т.Х.Эрстед томонидан электр токининг магнит таьсирини кашф этиши ва Ампер томонидан шу йилларнинг ўзида ўрам ҳолатидаги симдан ток ўтаётганида унинг магнит таьсирининг кучайишини кўрсатиб берилиши; 1873 йилда инглиз олими Д.К.Максвелл томонидан электромагнит майдон назариясини ишлаб чиқилиши; (Бу назарияга кўра электромагнитмайдон бу бир вақтда вақт бўйича ўзгарувчи электр ва магнит майдонларнинг ўзаро боғлиқ ҳолда мавжуд бўлиши) ва 1880 йилда немис физик олими Г.Герц томонидан тажрибада электромагнит тўлқинларни ҳосил қилиб кузатилиши каби бир қатор кашфиётлар ахборотларни электромагнит тўлқинлар ёрдамида узатиш учун радиотехник қурулмаларни яратилишига асос бўлди.
А.С.Попов дунёда биринчи электромагнит тўлқинлар қабул қилувчи қурилмасини иш жараёнида кўрсатиб берганидан бери ўтган вақт давомида радиотехника ва электроникашу даражада тараққий этиб кетдики, ҳозирги кунда у қўлланилмайдиган бирор бир соҳани қидириб топиш жуда қийин ишдир. Замонавий фан, техника ва ишлаб чиқаришда радиоэлектроника воситалари ва усулларининг татбиқисиз тасавву этиш эса ҳечқандай маьнога эга бўлмай қолди.
Радиоэлектроника бизнинг ҳаётимизда шу даражада чуқур ўрин эгаллаганки, бу одатий ҳолатга айланиб қолган. Буни биз кундалик турмушимизда фойдаланадиган радио, телевидения, кундан-кунга тез ўсиб бораётган автоматлаштирилган хизмат кўрсатиш соҳалари, турли мақсадларга мўлжалланган электро ҳисоблаш техникаларида кўришимиз мумкин.
Радиоэлектроника инсон фаолиятининг деярли барча кўринишларига сезиларли таьсир кўрсатмоқда. Шунинг учун ҳам замонавий табиий, техника ва кўпгина гуманитар фанлар соҳалар бўйича таьлим жараёнида радиоэлектроникани ўрганиш зарурий элементга айланди.
Бизнинг давримизга келиб радиоэлектроника жуда тез тараққий этмоқда. Шунинг учун, ҳатто бу соҳа мутахассислари учун ҳам, радиоэлектрониканинг усулларини ўзгариши устидан кузатиб бориш анча мушкул масалага айланиб бормоқда.
Электрон лампалар ўрнига яримўтказгич асбоблари (диодлар, транзисторлар) кириб келди. Эндиликда уларни интеграл схемалар сиқиб чиқара бошлади. Уларнинг ўрнини эса катта интеграл схемалар эгалламоқда. Бунда битта яримўтказгич кристалида юзлаб ва минглаб элементлар ўзаро боғланиб маьлум бир функционал вазифаларни бажарувчи функционал схемалар шакиллантирилмоқда.
Масалан: Дастлабки яратилган ҳисоблаш машиналари ва ҳозирги кунда фойдаланилаётган компьютерлар, ноутбукларни солиштириш мумкин.
Мазкур курснинг мақсади талабларни элемент базанинг барча турлари ҳамда турли-туман улардан фойдаланиш усуллури, элементлар ва асбобларни яратиш техналогиясини ўқитишдан иборат эмас.
Радиоэлектроника асослари курсини ўқитишдан мақсад талабаларни асосий қонуният ҳолатлар билан таништириш орқали уларга амалий фаолиятларида радиоэлектроника усулларидан турли тажрибаларни ўтказишда фойдаланиш кўникмаларини шакиллантиришдан иборатдир.
Чунки радиоэлектроника усулларидан фойдаланиб автоматик режимда тажриба натижаларини олиш ва уларни қайта ишлаш кўникмаларига эга бўлган мутахассислар халқ хўжалигининг барча соҳаларида ўз билимларини қўллаш имконятига ега бўладилар.

Download 7,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish