3. Импульсли диодлар Кўпгина замонавий қурилмаларда (қайта уланиш) диодлар импульс режимида ишлайди. Импульс режимида, жуда қисқа вақт давомида (микросекунднинг улушлари тартибида) диод тўғри кучланишдан тескари кучланиш режимига ўтказилади. Ҳар қандай жараённи бирданига амалга ошириб бўлмаслиги маълум. Бу ҳолда ҳам диоднинг ҳар бир ҳолати ўрнатилиши учун вақт зарур. Мана шу ҳолатни ўрнатилиши учун керакли вақт тикланиш вақти деб аталади. Тикланиш вақти қанчалик кичик бўлса диод шунчалик яхши ҳисобланади. Импульс диодларининг асосий характеристикалари: тикланиш вақти, ўтиш сиғими, маълум Uтеск қийматдаги Iтеск тескари ток қиймати, Iтўғр.мах-тўғри импульс токининг максимал қиймати, Uтеск.мах-мумкин бўлган тескари кучланишнинг максимал қиймати.
Ярим ўтказгичли диоднинг иш режими Диодларнинг схемаларда шартли белгиланиши қуйдаги кўринишга ега.
Амалдаги схемаларда диод занжирга унга кетма кет холда қандайдир қийматга эга қаршилик ( резистор) уланади.
Тўғри уланишда анодга мусбат катотга манфий потенциал узатилади. Тескари уланишда еса аксинча анодга манфий катотга мусбат потенциал узатилади.
Диоднинг нагузка билан ишлаш режими диоднинг иш режими дейилади. Агар диод чизиқли қаршиликка эга бўлганда умумий қаршилик диоднинг ўзгармас токка қаршилиги билан нагрузка қаршилиги йиғиндисига тенг бўлади. Аммо диод чизиқли бўлмаган қаршиликка эга. Шунинг учун ток хисоби график усулда амалга оширилади. Биз кўраётган бу холатда бизга ва қийматлари ҳамда диоднинг характеристикаси берилган. Занжирда оқаётган ток ва диодга қўйилган кучланиш қийматини топиш керак. Ом қонунига кўра занжирдан оқаётган ток
тенг бўлади.
Натижада бизга иккита номаьлумли 2 та тенглама ҳосил бўлмоқда. Улардан бири эса диоднинг вольт-ампер характеристикаси бўлиб,у график кўринишида берилган.Бундай тенгламалар системасини ечиш учун иккинчи тенгламанинг графигини шакллантириб унинг диод характеристикаси билан кесишиш нуқтаси координаталарини топиш керак.
учун вольт-ампер характеристика биринчи даражали тенглама бўлиб,унинг графиги тўғри чизиқдан иборат. Бу тўғри чизиқ нагрузка чизиғи деб аталади.
Нагрузка чизиғи координата ўқларида жойлашган иккита нуқта орқали осонгина чизилади.
Тенгламада бўлганда , бўлади. Бу ҳолат учун графикдаги А нуқта мос келади. Агар бўлса бўлади.Бу ҳолат учун графикдаги Б нуқта мос келади. А ва Б нуқталарни бирлаштирувчи тўғри чизиқ нагузка чизиғи бўлади. иккала графикнинг кесишиш нуқтаси координатаси