Радиоэлектроника асослари


Биполяр транзисторларнинг кучайтириш хусусиятлари



Download 7,4 Mb.
bet29/45
Sana17.05.2023
Hajmi7,4 Mb.
#939739
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   45
Bog'liq
Radio(1-9)

Биполяр транзисторларнинг кучайтириш хусусиятлари
Биполяр транзисторлар киришдан берилган сигнални кучайтириш хусусиятига эга. Одатда сигнал кучайтириш деганда унинг қувватини ошириш тушунилади. Сигнал қувватини кучайтириш, ё токни, ё кучланиш, ёки ток ҳам кучланишни бир вақтда кучайтиришдан иборатдир. Уланиш схемасига қараб биполяр транзистор ё токни, ё кучланишни ёки ҳар иккаласини кучайтиради. Уланиш схемасидан қатъий назар қуйидаги катталиклар ҳисоблаб топилади.

  1. Ток бўйича кучайтириш коэффициенти у чиқиш токининг ўзгаргарган қийматини кириш токининг ўзгарган қийматига нисбати кўринишида аниқланади.



  1. Кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти.У чиқиш кучланишининг ўзгаришини кириш кучланишининг ўзгаришига нисбати кўринишида аниқланади.

;

  1. Қувват бўйича кучайтириш коэффициенти. Уни ток ва кучланиш бўйича кучайтириш коэффициентлари кўпайтмаси кўринишида аниқланиши мумкин.



  1. Кириш қаршилиги.У кириш кучланиши ўзгаришини кириш токи ўзгаришига нисбати кўринишида аниқланади.


Бу тўрттала параметр транзисторнинг уланиш схемасига боғлиқ. Умумий базали уланишда


бўлади.
Бу ерда  умумий базали уланишда ток бўйича дифференциал кучайтириш коэффициенти.
Умумий эмиттерли уланишда


бўлади.
Бу ерда -умумий эмиттерли уланишда ток бўйича дифференциал кучайтириш коэффициенти.Умумий коллекторли уланишда


бўлади.
Келтирилган формулалардан ток, кучланиш ва қувват бўйича кучайтириш коэффициентлари уланиш схемалари ва уларга мос кириш қаршиликларига боғлиқ эканлиги яққол кўриниб турибди. Кириш қаршиликларини аниқлаш учун транзисторнинг реал хусусиятларини акс эттирадиган эквивалент схемалардан фойдаланилади. Транзисторнинг эмиттер, база ва коллектор соҳалари маълум бир қийматли қаршиликка эга. Эквивалент схемалар ана шу rэ rк ва rб қаршиликларни ҳисобга олган ҳолда тузилади.
Расмда умумий базали (а), умумий эмиттерли (б) ва умумий коллекторли (в) уланиш схемалари учун мўлжалланган энг содда эквивалент схемалар келтирилган. Ана шу эквивалент схемалар ёрдамида уччала уланиш учун кириш қаршиликларини аниқлаймиз. Умумий базали уланиш схемасида кириш кучланиши rэ ва rб қаршиликларидаги кучланишнинг тушушлари йиғиндисига тенг. Бу пайтда улардан мос равишда Iэ ва Iб токлари ўтаётган бўлади.

эканлигини ҳисобга олсак,
бўлади. Бундан

эканлигини ҳисобга олсак,
ҳосил бўлади.
Умумий эмиттерли уланиш схемаси учун ҳам кириш кучланиши rб ва rэ лардаги кучланиш тушишлари йиғиндисига тенг.

Бундан бўлади.
Бу ерда бўлгани учун,
бўлади.
Агар эканлигини ҳисобга олсак,
бўлади.
Умумий коллекторли уланиш схемаси учун
бўлади.
Ундан

эканлиги келиб чиқади.
Бу кириш қаршиликлари қийматларини таҳлили шуни кўрсатадики, умумий базали уланишда кириш қаршилиги чиқиш қаршилигидан кичик. Шунинг учун бундай уланиш кучланишни кучайтириш хусусиятига эга бўлади. Умумий эмиттерли уланишда кириш қаршилиги чиқиш қаршилиги тартибида бўлгани сабабли, у ҳам кучланиш ҳам токни кучайтириш хусусиятига эга. Умумий коллекторли уланишда кириш қаршилиги чиқиш қаршилигидан катта. Шунинг учун у фақат токни кучайтириш хусусиятига эга бўлади. Демак, қувват бўйича энг катта кучайтиришни умумий эмиттерли уланишда амалга ошириш мумкин бўлар экан.


Download 7,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish