7.30-расм. Параллел (а) ва кетма-кет (б) регисторларнинг соддалаштирилган таркибий схемаси.
Бошланғич вақтда барча триггерлар ноль ҳолатга келтирилади: Q=0. Шундан кейин ҳамма триггерларнинг киришига параллель кодга мос «0» ёки «I» мантиққа тўғри келадиган кучланиш таъсир эттирилади. Агар С — киришга «I» мантиқли синхронловчи сигнал таъсир этеа (ёзишга рухсат этилса), триггерларнинг тўғри чиқишида кириш сигналига мос мантиқли кучланиш ҳосил бўлади. Масалан, рухсат этиш вақтида юқоридаги биринчи триггернинг (расмга қаранг) киришидаги сигнал «I» мантиқли бўлгани учун у қайта уланиб чиқишига Q=1 сигнал ҳосил бўлади. Бу вақтда пастки D — триггер киришида «0» бўлгани учун у қайта уланмайди ва Qn=0 бўлади. Шу усулда триггерлар кириш сигналларини эслаб қоладилар ва қайта нолга келтириш сигнали таъсир этгунча ёки манба узилгунча хотирада сақлайдилар.
Ёзилган сигналнинг кодларини санаш ВА мантиқий элемент ёрдамида жорий қилинади. Унинг биринчи киришига триггер чиқишидан, иккинчисига — рухсат этувчи (синхронловчи) сигнал таъсир этади. Агар элементнинг иккала кирншидаги сигнал «I» мантиқли бўлса, унинг чиқишида I ҳосил бўлади, акс ҳолда эса, у нолга тенг.
Шуни айтиш керакки, регисторга ёзилган сигнални тескари кодда ҳам санаш (ўқиш) мумкин. Бунинг учун сигнал ВА мантиқий элементнинг киришига триггернинг инверсловчи Q чиқишидан берилиши керак.
Амалда регисторнинг кетма-кет схемасидан кўироқ фойдаланилади. Унда триггерлар ўзаро кетма-кет уланади (7.30,б-расм). Унда ҳам бошланғич вақтда триггерлар ноль ҳолатга келтирилади: Q=0. Шундан кейин биринчи триггернинг D — киришига 0 ёки 1 мантиқли сигнал, С — киришга эса, рухсат этувчи сигнал таъсир эттирилади. Масалан, D — киришга «I» мантиқли сигнал таъсир этса, рухсат этиш сигнали мавжудлигида у триггерга ёзилади ва рухсат этиш тугагач, чиқишда маълум кечикиш билан Q1=l пайдо буладп. Бунда бошқа барча триггерларнинг чиқишида «0» мантиқ бўлади, чунки уларнинг киришларидаги мантиқ 0 га тенг. Навбатдаги рухсат этувчи (синхронловчи) сигнал таъсир этгач, биринчи триггернинг чнқишидаги сигнал иккинчи триггерга ёзилади. Бунда кейинги триггерларнинг ҳолати ўзгармайди (Q=0). Лекин биринчи триггерга киришга таъсир этган сигнал ёзилиши керак (0 ёки 1). Қўрилаётган ҳолда у 0 га тенг. У иккинчи синхронловчи сигнал таъсири тугагач, триггер чнқишида пайдо бўлади. Учинчи синхронловчи сигнал тугагач, учинчи триггернинг чиқишида «I» мантиқли сигнал пайдо бўлади. У иккинчи триггердан кўчирилган бўлади. Иккинчи триггернинг чиқишида эса, биринчи триггердан кўчирилган сигналга мос «0» мантиқли сигнал ҳосил бўлади. Биринчи триггернинг чиқишидаги сигнал эса, учинчи синхронловчи сигналга мос бўлади.
Шундай қилиб регисторда сигнални хотирага олиш уни триггерларга кетма-кет силжитиб ёзиб бориш билан амалга оширилади. Регисторда триггерлар сони қанча бўлса, унга шунча разрядли сон ёзилади ва биринчи триггернинг С — киришга синхронловчи сигнал берилгунча хотирада сақланади. Уларни параллель кодда чиқариб олиш учун ВА мантиқий элементнинг «ўқиш» киришига керакли марта «I» мантиқли сигнал бериш керак. Кетма-кет кодда чиқариб олиш учун эса, биринчи триггернинг D — киришига синхронловчи сигнал берилади. У триггерларда ёзилган сигнални бирма-бир чапдан ўнгга қараб силжитиб (кўчириб) боради. Агар бу вақтда D — киришга сигнал ҳам таъсир этса, у юқоридаги тартибда триггерларга ёзилиб боради.
Кетма-кет регисторнинг характерли белгиси шуки, унинг чиқишини кириши билан улаб қўйиш мумкин. Бунда чиқишдан олинадиган сигнал унинг киришига қайта узатилиб, даврий равишда қайта ёзилиш вужудга келади, яъни бир марта ёзилган сигнал даврий равишда бутун система бўйича айланиб туради. Синхронловчи сигналнйнг такрорланиш даврини ва триггерлар сонини ўзгартиб, сигналнинг регистор бўйича айланиш даврини бошқариш мумкин.
Параллель ва кетма-кет уланиш схемалари асосида регисторларнинг турли хиллари ҳосил қилинади. Уларда, масалан, ёзилган сигнални чапдан ўнгга ёки, аксинча, ўнгдан чапга силжитиш, яъни 2 га кўпайтириш ёки бўлиш мумкин.
Регнсторлар асосан D ва IK — триггерлар асосида яратилади. Микросхемали регисторларда уларнинг сони 100 тадан ортиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |