7.13. Жамлагичлар
Маълумки барча математик амаллар (айириш, кўпайтириш, бўлиш, тригонометрик фукцияларни ҳисоблаш ва бошқалар) ягона амал қўшиш амали билан алмаштирилиши мумкин. ЭҲМнинг бу амални баисарадиган қурилмаси жамлагич (сумматор) деб юритилади.
Кўп хонали (юқори разрядли) сонларни қўшадиган жамлагичлар бир бўғинли (бир разрядли) жамлагичлар тўпламини ташкил қилади. Бир разрядли жамлагич қўшиш амалини бажарадиган мантиқий элементдан иборат бўлиб, бир разрядли сонлардан иккита ёки учтасини жамлаш учун хизмат қилади.
Кўпинча бир разрядли жамлагичда амал бажариш икки асосли ҳисоблаш системаси бўйича олиб борилади. Уни икки модули бўйича жамлагич дейилади. Унинг ишлашини қуйидагича тушунтириш мумкин. Мисол учун 5 ва 7 сонларни қўшиш керак. (7.3) формулага биноан улар 0101 ва 0111 кўринишда тасвирланади. Уларни қўшиш кичик разряд (охирги устун) дан бошланади. Унда 1 + 1=2 эмас, балки 1 + 1=0 бўлиб, 1 бир хона ол- динга (олдинги разрядга) кўчирилади, яъни S0 = 0, Р0 = 1. Шунга асосан, иккинчи устун қўшилганда S1 = 0, P1 = l, учинчи устундан S2=l, Р2= 1, тўртинчи устундан — S3= 1, Р3 = 0 ҳосил бўлади. Демак, 12=1100 га тенг бўлади.
7.27-расмда бир разрядли жамлагичнинг таркибий схемаси кўрсатилган.
7.27- расм. Икки модулли бир разрядли жамлагич.
Унда Д—триггерларнинг Д— киришига А ва В сонларнинг тегишли разрядлари (ҳадлари) таъсир этади. Улар С — киришга бериладиган синхронловчи сигнал таъсири давомида ёзилиб бо- ради.
Фараз қилайлик А = 0 ва В = 0 бўлсин. Синхронловчи сигнал таъсир этганда улар Д—триггерларнинг чиқишида А ва В ва кўринишда қайд этилади. Натижада ВА1 мантиқий элементнинг киришига А = 0 ва =l мантиқли сигнал таъсир этади ва чиқиш сигналя А = 0 га тенг бўлади. ВА2 мантиқий элементнинг кириш сигнали =1 ва В = 0 бўлиб, чиқиш сигнали В = 0 га тенг бўлади. Улар бир вақтда ЁҚИ мантиқий элементнинг киришига берилгани учун чиқишда S = В + А = 0 мантиқли А ва В сонларнинг йиғиндиси ҳосил бўлади.
Агар А=1, В = 0 бўлса, BA1 мантилий элементнинг чиқиш кучланиши А =1 га, ВА2 мантиқий элементники эса, В = 0 га тенг бўлади. Натижада ЁКИ мантиқий элементдан олинадиган чиқиш кучланиши S=1 га тенг бўлади. Худди шу тартибда А ва В сонларнинг бошқа разрядлари ҳам жамланиб боради.
Кўп разрядли жамлагичлар кетма-кет ва параллель турларга ажратилади. Кетма-кет жамлагичда кириш сонлари ташкил этувчи бир разрядли жамлагичларнинг киришларига коддаги кетма-кетликда кичик разряддан бошлаб таъсир эттирилади. Шунинг учун чиқишдан олинадиган йиғинди ҳам код кетма-кетлигида ҳосил бўлади. Унда биринчи синхронловчи импульс таъсирида биринчи разрядли сонлар, иккинчи импульс таъсирида иккипчи разрядли сонлар ва ҳ.к. қўшила боради.
Кетма-кет жамлагичнинг афзаллиги мантиқий элементлар сонининг оз бўлиши бўлса, камчилиги — тезкорлигининг кичиклигидир.
Кўп разрядли жамлагичнинг параллель схемасида қўшиш амали А ва В сонларнинг барча разрядлари бўйича бир вақтда бажарилади. Ташкил этувчи ҳар бир разрядли жамлагич сонларнинг ҳар хил разрядини қўшади. Унинг чиқишидан икки хил йиғинди олинадн: сигнал йиғиндиси ва юқори разрядга кўчнриш сигнали (Р = АВ = 1 бўлганда). Юқори разрядга ўтказиш сигналини ҳосил қилувчи схема оралиқ жамлагич — полусумматор деб аталади. У бир разрядли жамлагич схемасига учинчи ВА3 мантиқий элементни киритиш билан ҳосил қилинади. 7.27-расмда у пунктир чизиқ билан кўрсатилган ВА3 элементдир. Агар А=1 ва В = 1 бўлса, ВА3 мантиқий элемент чиқишидаги сигнал Р = АВ = 1 бўлади ва у сигнални битта юқори разрядга силжитади.
Do'stlaringiz bilan baham: |