Радиоэлектроника асослари муҳаррир — Қ. Азимов



Download 13,17 Mb.
bet150/164
Sana05.07.2022
Hajmi13,17 Mb.
#740056
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   164
Bog'liq
РАДИОЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

7.19-расм. И2Л элементда туэилган ЁКИ- ЙЎҚ амалини бажарувчи мантиқий схема.


У ЁКИ—ЙЎҚ амалини бажариш учун хизмат қилади. X1 ва Х2 киришларга мантиқий «О» ҳолатга тўғри келадиган кучланиш U1 = U° берилса, Т3 ва Т4 транзисторларнннг коллекторларидаги кучланиш мантиқий «I» ҳолатни (U2 = U1) ифодалайди. Агар киришлардан бирортасига ёки иккаласига мантиқий «I» қийматли (U1=U1) кучланиш таъсир этса, коллектор кучланиши ман­тиқий «О» қийматга (U2 = U°) ўтади.


7.12. Мантиқий элементларда тузилган триггерлар


Интеграл технология ва мантиқий алгебра усулларидан фойдаланиш мантиқий элементларда тузилган турли хил триггерларни яратиш имконини берди. Улар бир-биридан бошқариш занжирининг тузилиши ва иш режимлари билан фарқ қилади.
Олдинги саҳифаларда кўрилган мантиқий системалардан триггерларнинг асосий фарқи шуки, триггерлар хотирага эга қурилмадир. Бу триггернинг иккала иш ҳолатининг турғун бўлиши билан характерланади. Шунга кўра ҳар бир триггер бошқариш занжири ва хотира қурилмасига ажратилади. Бошқариш занжири кириш сигналларини санаш ва хотирада сақлаш учун ўзгартиб беради. Хотира қурилмаси иккита елкадан ташкил топади. Улар сигналларни истаганча узоқ муддат сақлаш учун хизмат қилади. Ҳар бир елкада бир вақтда иккита сигнал сақланади. Улардан бири мантиқий «О» ни, ик- кинчиси — мантиқий «I» ни ифодалайди.
Информацияни хотирага ёзиш усулига қараб барча триггерлар асинхрон ва синхрон триггерларга ажрати­лади. Асинхрон триггерларда информация киришга сиг­нал таъсир этиши билан бир вақтда ёзила бошлайди. Синхрон триггерларда эса, у рухсат этувчи импульс таъсир этгандагина ёзилади.
ЕҚИ-ЙЎҚ ва ВА-ЙЎҚ мантиқий элементларда тузил­ган триггерларнинг айрим турларини кўрайлик.


а. Асинхрон RS — триггер


7.20, а-расмда бевосита киришли RS — триггернинг таркибий схемаси ва схемада белгиланиши кўрсатилган. У иккита ЁҚИ-ЙЎҚ мантиқий элементда бирииинг чиқиши иккинчисининг киришига бевосита улаш йўли билан ҳосил қилинган. Агар R ва S киришларга бир вақтда мантиқий нолга тўғри келадиган кучланиш (U1 = U°) таъсир этса, қурилма турғун ҳолатлардан бирида, яъни мантиқий Q = 0, = 1 ёки Q=l, = 0 да туради. Бунда биринчи ҳолат (Q = 0 ва = l) триггернинг ноль ҳолати дейилади. Триггернинг бир турғун ҳолатдан иккинчи турғун ҳолатга ўтказиш учун киришлардан бирига мантиқий «I» га тўғри келадиган кучланиш бериш керак. Агар S киришга мантиқий «I» кучланиш берилса (R = 0), фаза ўзгарувчи (инверс) чиқишда «О» ман- тиқли кучланиш ҳосил бўлади. У триггерни мантиқий «I» ҳолатга (Q=l) ўтказади. Триггернинг бу ҳолати турғун бўлиб, кириш сигналининг таъсири тугагандан кейин (S = 0) ҳам сақланади. Шунда R киришга мантиқий «I» қийматли сигнал таъсир этса, триггер бошланғич ҳолатга қайтади: Q = 0 ва =l.
Триггернинг S кириши ҳолат ўрнатувчи, R кириш эса, бошланғич ҳолатга қайтарувчи деб аталади.
Шуни айтиш керакки, триггернинг киришларига бир вақтда «I» мантиқли сигнал бериш мумкин эмас. Бунда триггернинг ҳолати ноаниқ бўлиб қолади. Шунинг учун S = I, R = I рухсат этилмайдиган бошқариш бўлади.
Агар 7.20 а-расмдаги схемада ЁҚИ-ЙЎҚ манти­лий элементлар ВА-ЙЎҚ элемент билан алмашти- рилса, триггернинг хусусиятлари ўзгармайди.


Download 13,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish