129
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
БУХГАЛТЕРИЯ ²ИСОБИ
Қурилиш ташкилотларида қурилиш машина-ме-
ханизмларини ҳар йилги қайта баҳолаш бухгалтерия
балансида акс эттириш муҳим аҳамият касб этади.
Қуйидаги қурилиш машина-механизмларни қай-
та баҳолашнинг бухгалтерия балансида қандай акс
эттирилиши юзасидан
тушунтириш олиб бориш
мақсадга мувофиқдир. Қурилиш ташкилотларида қу-
рилиш машина-механизмлари бевосита асосий воси-
талар таркибида эканлиги ҳаммамизга маълумдир.
Республикамизда мавжуд меъёрий-ҳуқуқий ҳуж-
жатларга асосан 2019 йилнинг январь ойида амалга
оширилган асосий воситалар, яъни қурилиш-маши-
на механизмларни қайта баҳолаш натижалари 21-сон
БҲМС “Хўжалик юритувчи субъектлар молия вий-
хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётла-
ри режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома”га му-
вофиқ бухгалтерия ҳисобида 0100, 0200, 0300, 0700,
0800 счётларида “8510” счётига боғланган ҳолда
бухгалтерия ёзувлари орқали
акс эттирилади
6
. Бош-
ланғич қиймат ва ҳисоб ланган эскиришнинг қайта
баҳоланган суммаси бухгалтерия балансида 2019
йилнинг 1 апре лидаги, 2019 йилнинг 1 июли даги,
2019 йилнинг 1 октябридаги ҳолатига кўра ҳамда
2019 йилдаги балансда (2020 йилнинг 1 январь ҳо-
латига кўра) “Ҳисобот даври бошига” устунининг
“010”, “011”, “090”, “100” сатрларида, қайта баҳолаш
(сальдоси) қолдиғи эса тегишлича “430”
сатрда акс
эттирилади.
Айтайлик, “СУФАТ и Д” МЧЖ 2005 йилда таш-
кил этилган бўлиб, 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига
асосий воситалари, яъни қурилиш
машина-меха-
низмлари мавжуд бўлмаган. “СУФАТ и Д” МЧЖ
2018 йилнинг 16 февраль куни 760 000,0 сўмлик ав-
тобетоносместитель ZZ5257GJBN3847A-1 марка-
ли, қурилиш машина-механизмларини харид қилди.
Эскириш 2018 йилнинг 1 мартидан бошлаб ҳар ойда
ҳисобланди ва 2018 йил учун 95 000,0 сўмни
ташкил
этди (760 000,0 х 15 фоиз
7
/ 12 х 10). Демак 2018 йил
учун: 2019 йилнинг 1 январига бухгалтерия балан-
сида, “Асосий воситалар” (қурилиш машина-меха-
низмлар) активида:
– “010” сатр “бошланғич (қайта тиклаш) қиймати
бўйича” 4-устун – 760 000,0;
– “011” сатр “эскириш суммаси” 4-устун –
95 000,0;
– “012” сатр 4-устун (010 – 011) – 665 000,0.
2019 йилнинг январь ойида 2019 йил 1 январда-
ги ҳолатига кўра ишлаб чиқариш ускунасини қайта
баҳолаш индексларига мувофиқ қайта баҳолаш амал-
га оширилди
8
:
– бошланғич (қайта тиклаш) қиймати – 760 000,0
х 1,018 = 773 680,0;
– тўпланган эскириш суммаси – 95 000,0 х 1,018
= 96 710,0.
Дт 0130 Кт 8510 – 773 680,0;
Дт 8510 Кт 0230 – 96 710,0.
Қайта баҳолаш қолдиғи 2019 йилги баланс пасси-
вида “430” сатрда акс эттирилади:
– (773 680,0 - 760 000,0) - (96 710,0 - 95 000,0)
= 11 970,0
Бунда қурилиш машина-механизмлар қиймати-
нинг оширилишига бухгалтерия ёзувлари қуйидаги
кўринишга эга бўлади (сўмда):
Дт 0130 Кт 0230 – 1 710,0;
Дт 0130 Кт 8510
9
– 11 970,0.
Демак 2019 йил учун: 2020 йилнинг 1 январи-
га бухгалтерия балансида қурилиш машина-меха-
низмларининг эскириши 2019 йил учун 116 052,0
сўм (773 680,0 х 15 фоиз)ни ташкил этди
10
.
“Асосий воситалар” (қурилиш машина-меха-
низмлар) активида:
– “010” сатр “бошланғич (қайта тиклаш) қиймати
бўйича” 3 ва 4-устунлар – 773 680,0;
– “011” сатр “эскириш суммаси” 3-устун – 96 710,0
ва 4-устун – 212 762,0 (96 710,0 + 116 052,0);
– “012” сатр (010 – 011) 3-устун – 676 970,0 ва
4-устун – 560 918,0.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, бухгалтерия баланси-
нинг 3-устунида одатда ҳисобот даври бошидаги
маълумотлар, яъни аввалги ҳисобот
давридаги ба-
ланснинг 4-устуни маълумотлари кўрсатилади. 2020
йилнинг 1 январига бухгалтерия балансининг “010”
6
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг №21-сон БҲМС “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик
фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома”. 09.09.2002 й.
7
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси Махсус қисм. XII-бўлим.44-боб, 306-моддаси.(2020 йил 1 январь ҳолатига ўзгар-
тириш ва қўшимчалар киритилган ҳолда, янги таҳрири). ЎзР.қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси.31.12.2019 й.02/19/
SK/4256-сон.
8
2019 йил 1 январ ҳолати бўйича асосий фондлар, ўрнатиладиган ускуналар ва қурилиш тугалланмаган объектларни (уларни
харид қилиш, тайёрлаш, қуриш даврлари бўйича) ҚАЙТА БАҲОЛАШ ИНДЕКСЛАРИ*
9
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг №21-сон БҲМС “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик
фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома”. 09.09.2002 й.
10
“СУФАТ и Д” МЧЖнинг 2019 йиллик молиявий ҳисобот маълумотлари.
130
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
БУХГАЛТЕРИЯ ²ИСОБИ
ва “011”, “090”, “100” сатрлари, шунингдек, 3-устун
“430” сат рининг 2019 йилнинг 1 январидаги баланс-
нинг 4-устуни тегишли сатрларига номувофиқлиги
асосий фондлар (қурилиш машина-механизмлар)ни
қайта баҳолаш натижасида келиб чиққан. Ушбу ҳолат
албатта молиявий ҳисоботга илова қилинадиган ту-
шунтириш хатида акс эттирилиши лозим.
Мамлакатимиз қонунчилигида кўрсатилганидек,
агар асосий фондлар (қурилиш машина-механизм)-
ларини қайта баҳолаш ҳисобот йилининг биринчи
санаси ҳолатига ўтказилса, қайта баҳолаш
натижа-
ларининг кўрсаткичлари ҳисобот йилининг бошига
шаклланадиган молиявий ҳисоботга қабул қилинади.
Бунда ўтган йилнинг охиридаги кўрсаткич ҳисобот
йилининг бошидаги кўрсаткичга мос келмаслиги,
асосий воситаларни ҳисобот йилининг биринчи са-
насига ўтказилган қайта баҳолашнинг натижаси деб
тушунилади ва жорий даврнинг молиявий ҳисоботи-
даги тушунтириш хатида тўлиқ баён этилади
11
.
Бухгалтерия ҳисоби методлари асосийларидан
бу молиявий ҳисобот шакллари ҳисобланади. Шу
боис ҳам ҳар бир ҳисобчи хўжалик
юритувчи субъ-
ектларни мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи, яъни молия-
вий ҳисобот шаклларидан бухгалтерия балансини
тўлдириши тартибига алоҳида эътибор қаратиш
муҳим аҳамият касб этади. 1-шаклнинг ҳар бир сат-
рига алоҳида эътибор бериш қатъий талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: