3-расм. Маҳсулотлар диверсификацияси27.
Демак маҳсулот ишлаб чиқаришни диверсифакациялаш нафақат саноат тармоғини балки иқтисодиётимизни барча тармоқларни мутаносиб ривожланишини таъминловчи манбалардан биридир.
Юқоридаги ижтимоий, молиявий, инновацион, маркетинг ва технологик самарадорлик кўрсаткичлари асосида умумий иқтисодий самарадорликни баҳолашимиз мумкин. Бунда корхонананинг асосий ишлаб чиқариш натижаларини умумий иқтисодий самарадорликка таъсирини асослаш талаб этилади. “Skorton tekstil” МЧЖда бу кўрсаткич охирги йилларда бир мунча яхшиланган (8-жадвалга қаранг), яъни
=
8-жадвал
Андижон вилоятида айрим тўқимачилик саноат корхоналарида иқтисодий самарадорлиги ҳолати (коэффициент)28
Йиллар
|
“Skorton tekstil” МЧЖ
|
“Saxovat Teks” МЧЖ
|
"Xo'jaobod turon
tekstil" МЧЖ
|
2011 йил
|
0,57
|
0,51
|
0,59
|
2015 йил
|
0,61
|
0,55
|
0,51
|
2020 йил
|
0,62
|
0,59
|
0,57
|
2021 йил
|
0,63
|
0,61
|
0,61
|
Корхоналарни умумий иқтисодий самарадорлиги “Skorton tekstil” МЧЖда 2021 йил учун 0,63 коэффицентгаи, 2011 йили 0,57 коэффицентга, 2015 йили 0,61 коэффицентга тенг бўлган. “Saxovat Teks” МЧЖ да 2021 йили хисоб китобларимизга кўра бу кўрсаткич 0,61 коэффицентга тенг бўлган ва 2015 йилга нисбатан 9,0 фоизга, 2020 йилга нисбатан 3,3 фоизга яхшиланган. "Xo'jaobod turon tekstil" МЧЖда эса умумий ишлаб чиқариш самарадорлиги 2021 йили 0,61 коэффицентни ташкил этган бўлса, 2011 йили 0,59 коэффицентни, 2020 йили 0,57 коэффицентни ташкил этган.
Демак тўқимачилик корхоналари иқтисодий самарадорлигига инновацион фаолият натижалари ва маркетинг самарадорлиги таъсири ижобий бўлмоқда. Корхоналарда инновацион фаолиятни ривожлантириш асосида молиявий-иқтисодий, техникавий ва маркетинг фаолиятини мутоносиблигини таъминлаш ва ишлаб чиқариш занжирини вертикал интеграциялашуви таъминланади.
Диссертациянинг «Андижон вилояти саноат корхонлари иқтисодий самарадорлигини ошириш» деб номланган учинчи бобида Андижон вилояти тўқимачилик саноати корхоналари иқтисодий самарадорлигини кластерли ёндашув асосида такомиллаштириш, уларнинг иқтисодий самарадорлигини оширишда рақамли технологиялар тизимидан фойдаланиш ва уни прогнозлаш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Тўқимачилик саноати корхоналари фаолияти самарадорлигини таъминлашда кластерларнинг аҳамитяи юқори ҳисобланади. Кластер фаолиятини ривожлантириш географик жиҳатдан қулай жойлашув асосида, бир бирига боғлиқ иқтисодий субъектларни ўзаро иқтисодий муносабатлари натижасида ноу-хау, ихтисослашув маҳсулотлар ва кадрлар малакасига бўлган талабни ошириш билан бирга рақобатбардошликни таъминлайди. Кластер иқтисодий субъектлар ўртасида барқарор ҳамкорлик алоқаларини шакллантириш ва қўшилган қиймат занжирини яратишга имкон беради.
Тўқимачилик саноати корхоналарида кластерлар фаолиятини ташкил этишни таркибий тузилишини қуйидаги 4-расмда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |