Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 1 та халқаро, 3 та республика илмий-амалий анжуманларида маъруза қилинган ва муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича жами 20 та илмий иш, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий натижаларини чоп этиш бўйича тавсия этилган илмий журналларда 4 та илмий мақола, шундан 1 таси хорижий ва 3 таси маҳаллий ва журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташкил топган бўлиб, унинг ҳажми 150 бетдан иборат.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати асосланган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети тавсифланган, республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги, тадқи-қот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг амалиётга жорий этилиши, тадқиқот натижаларининг апробацияси, эълон қилинганлиги ва ишнинг тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг «Саноат корхоналари иқтисодий самарадорлиги-нинг илмий-услубий асослари» деб номланган биринчи бобида саноат корхоналари иқтисодий самарадорлигининг илмий-назарий жиҳатлари, саноат корхоналарини иқтисодий самарадорлигига таъсир этувчи омилларни ўзига хос хусусиятлари ва Иқтисодий самарадорликни ифодаловчи кўрсаткичлар ва уни баҳолашнинг услубий жиҳатлари маҳаллий ҳамда хорижий илмий ишлар асосида тизимли равишда тадқиқ этилган. Мазкур бобда саноат корхоналари иқтисодий самарадорлиги, унинг ўзига хос хусусиятлари бўйича илмий изланишлар умумлаштирилган. Шунингдек, саноат корхоналарининг ишлаб чиқаришни иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи индикаторлари ҳамда уларни баҳолаш услублари бўйича муаллифлик ёндашувлари ишлаб чиқилган.
Сўнги йилларда мамлакат ҳукумати томонидан саноат корхоналарини иқтисодий ва илмий-техник салоҳиятни янада оширилаётганлиги, иқтисодий-ижтимоий муносабатларнинг такомиллашаётганлиги, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш масалаларига бўлган эътиборни биринчи ўринга қўйди. Мамлакатда саноат тармоғини ривожлантириш асосида мавжуд ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш яхшиланади ҳамда аҳолини иш билан бандлигини таъминлашга катта хисса қўшади. Мавжуд ишлаб чиқариш салоҳияти ва саноат маҳсулотлари учун ресурслар имкониятлари юқорилиги эришилган натижалар етарли эмаслигини кўрсатмоқда.
Саноат корхоналарида иқтисодий самарадорлик тушунчасига турлича ёндашувлар мавжуд ҳамда тадқиқот ишида бир қатор талқинлардан фойдаланилган. Жумладан самарадорликни тўғридан-тўғри фаолият натижаси ва нисбий катталик сифатида тадқиқ қилинган. И.В.Горсонская,7 А. Ортиқов8, Т.Д.Синявец9, М.Исақов10 ва И.А.Бородинлар тадқиқотларда самарадорлик натижавий катталик сифатида қараб ўтилган, яъни мазкур таърифларда самарадорлик ва самара тушунчалари уйғунлаштириб юборилган. Чунки ишлаб чиқарилган маҳсулотлар хажми ва кўрсатилган хизматлар самарани ифодалайди. Самарадорликда эса натижавий кўрсаткични сарфга нисбатан ўзгаришини эътиборга олишимиз зарур. Шу боис, аксарият изланишларда мазкур йўналишда тадқиқот олиб борилган.
Иккинчи йўналиш бўйича эса Б.А.Райзберг11, Қ.Х.Абдураҳмонов12, А. Ўлмасов, А. Ваҳобов, Ш.Шодмонов13, Ш.Маматов14 ва С.М.Воронова15лар иқтисодий самарадорликни даромад ва харажатлар нисбати асосида баҳоланишини таъкидлаганлар. Корхоналар фаолиятида самарадорликка баҳо беришда даромад ва харажатлар ўзгаришига мос равишда капитал қўйилмалар сарфи, уларнинг қопланиш муддати ва инновацион фаолият натижалари таъсирини ҳам ўрганиш талаб этилади. Бундан келиб чиққан ҳолда иқтисодий самарадорлик ишлаб чиқариш ҳажми ва ишлаб чиқариш харажатлари ўзгариши билан бирга қўшимча жалб қилинган ресурслар ва уларни қопаниш муддатига ҳам боғлиқ жараёндир.
Ўрганилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, самара ишлаб чиқариш натижасини ифодаласа, самарадорлик иқтисодий кўрсаткичлар ўзгаришини белгилайди. Бундан келиб чиққан ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ўзгариши ва ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олган ҳолда, ўзаро нисбати асосида иқтисодий самарадорлик юзага келади. Юқоридаги фикр ва мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда “иқтисодий самарадорлик” тушунчасига қуйидагича муаллифлик таърифини берамиз “маҳсулотлар хажми ва истеъмолчилар эҳтиёжини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқариш харажатларини меъёрлаштириш, маҳсулотлар сифатини ошириш ва ресурслар сарфини тежаш асосида самарали талабни шакллантириш иқтисодий самарадорликни таъминлайди”.
Тўқимачилик корхоналарини ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолашда иқтисодий фаолият натижаларни ҳар томонлама акс эттирувчи кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш талаб этилади (1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |