Р. Расулов умумий тилшунослик ¤збекистон республикаси олий ва ¤рта махсус таълим вазирлиги



Download 0,61 Mb.
bet16/51
Sana17.07.2022
Hajmi0,61 Mb.
#811443
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   51
Bog'liq
УМУМИЙ ТИЛШУНОСЛИК (1)

Алишер Навоий
¤рта Осиёнинг XV асрнинг иккинчи ярмидаги буюк мутафаккири, алломаси, шеърият султони, ´збек адабий тилининг µомийси ва тар²иботчиси Алишер Навоий (1441-1501) µазратлари тилшунослик тарихида µам ёр³ин из ³олдирган улкан сиймолардан биридир.
Алишер Навоийнинг лисоний ³арашлари, асосан, «Муµокамат ул-лу²атайн» (1499) асарида ´з ифодасини топган.
Икки тил-´збек ва форс тилларининг ³иёсий (солиштирма) таµлилига ба²ишланган ушбу асарда Алишер Навоий турли тил оилаларига мансуб б´лган тилларнинг умумий ва фар³ли томонлари, белги-хусусиятларига т´хталади, уларни таµлил ³илади, муµим маълумотлар беради. Ани³ро²и, тилларни муµокама ³илиш ор³али ´збек тилининг ´зига хос жиµатларига, адабий-бадиий ижодда - асарлар яратишда ´збек тилининг µам устувор, улу²вор тил эканлигини, шунга к´ра форс тили билан бемалол ра³обат ³ила олишини, µатто айрим ´ринларда, тасвирийлик имкониятлари ну³таи назаридан эса ундан илгари кета олишини баён ³илади, асослайди.1
У мазкур асарида тилларнинг келиб чи³иши, тил ва тафаккур орасидаги муносабат, с´з маъноси, с´зларнинг шакл ва маъно муносабатларига к´ра турлари, с´з ясалиши, морфологик категориялар, фонетикага оид-товуш билан бо²ли³ ³атор µодисалар µа³ида чу³ур фикр юритади, бундай µодисаларни атрофлича таµлил ³илади.
Навоий асарда фонетик система µа³ида фикр юритар экан, айни системанинг ³урилиш аъзолари б´лган товушлар µа³ида, товушларнинг артикуляцион хусусиятлари µа³ида маълумотлар беради, ´збек тили товушларининг ³´лланилишидаги ´зига хосликларини алоµида ³айд этади.
Ушбу фонетик ´зига хосликлар µа³ида проф. С.Усмонов ва проф. А.Нурмоновлар ´з тад³и³отларида бир ³атор маълумот-ларни келтирадилар. Масалан, товуш ва µарф муносабати µа³ида фикр юритилар экан, улар бир-бирига µамма ва³т µам мос келмаслиги, бир µарф билан бир неча товушни англатиш мумкинлиги айтилади. Ани²и, Навоий эски ´збек адабий тилининг унлилар системасига т´хталиб, о-ö, у-ÿ оппозицияси асосида мисоллар келтиради ³иёсланг: от (олов), öт (µаракат); т´р (тузо³), т´р (уйнинг т´ри); ´т (ютмо³), ´т (каллани ´тга тутиб, тукини куйдириш). Шунингдек, биргина ей (s) µарфи билан учта товуш: и, ч´зи³ и ва э товушлари ифодаланиши ³айд этилади.
Јофия масаласида ´збек ва форс тиллари ³иёсланар экан, бунда ´збек тили имкониятларининг кенглиги, бу жиµатдан ´збек тили форс тилидан устун эканлиги баён ³илинади. Ани²и аро с´зини саро, даро билан µам, бода билан µам, эрур с´зини эса µур, дур билан µам, ²урур, сурур с´злари билан µам ³офия ³илиш мумкинлигини, форс тилида эса бундай имконият й´³ эканлигини таъкидлайди.1
Хуллас, Алишер Навоий товушни, µозирги тилшунослик ну³таи назаридан баµолашда, фонема сифатида олиб, унинг энг муµим хусусияти б´лган маъно фар³лаш ³обилятига эга эканлигини баён ³илади.
Навоий ислом таълимотига асосланган µолда инсонга тил-нут³ ³обиляти, нут³ фаолияти Оллоµ томонидан берилганлигини, бу жараён фа³ат инсонгагина тегишли эканлигини айтади. Айни ва³тда ушбу ³обилятга эга б´лган инсонлар с´зларни ´злари яратишини, ´злари ижод ³илишини ³айд этади ва с´з масаласига алоµида ур²у беради.
Навоий с´з µа³ида фикр юритар экан, даставвал, мутла³о ма³садга мувофи³, с´знинг маъно ³увватига катта эътибор ³аратади. Чунки Навоий ²ояларининг энг биринчи ва энг ³удратли пойдевори, моддий асоси с´з эканлиги – с´знинг маъно жиµатлари эканлиги ани³дир.
Навоий с´зни маъно, тушунча ташувчи, инсон ²ояларини, руµий дунёсини ифода этувчи, шунга к´ра ´згаларга таъсир ³илувчи кучли восита сифатида тушунади ва шундай тушунтиради. У она тилининг лексик бойлиги µа³ида ´ткир тилшунос сифатида ³имматли фикрлар, маълумотлар келтиради, семантик-функционал жиµатдан форсий тилдан устун турувчи ³атор лисоний бирликларни бирма-бир санайди, уларни маъно жиµатдан таµлил ³илади, с´зларнинг-феълларнинг нозик маъно фар³ларини, «³ирраларини» ³айд этади. Туркий тилнинг с´з ³´ллаш бобида µам ´зига хосликларга, устунликларга эгалигини асослайди, шеърият-байтлар ор³али ишонч µосил ³илади.
Алишер Навоий «Муµокамат ул-лу²атайн» асарида эски ´збек тилининг имкониятларини, бойлигини к´рсатиш ма³са-дида шу тилнинг ´зига хос б´лган 100 та феълни келтиради. Булар: ³увормо³, ³уру³шамо³, ушармо³, жийжаймо³, ´нгдаймо³, чикирмак, думсаймо³, умунмо³, усанмо³, игирмо³, эгармо³, ухранмо³, тори³мо³, алдамо³, ар²адамо³, ишонмо³, игланмо³, айланмо³, эрикмак, игранмак, овунмо³, ³истамо³, ³ийнамо³, ³´з²алмо³, соврилмо³, чай³алмо³, девдашимо³, ³ийманмо³, ³из²онмо³, никамо³, сайланмо³, танламо³, ³имирданмо³, серпмак, сирмамак, ганоргамак, си²ри³мо³, си²инмо³, ³илимо³, ёлинмо³, мунгланмо³, индамак, тергамак, теврамак, ³ин²аймо³, ши²алдамо³, синграмо³, яш³амо³, ис³армо³, к´нгранмак, сухранмо³, сийпамо³, ³ораламо³, сурканмо³, куйманмо³, инграмо³, тушалмо³, мун²аймо³, танчи³амо³, ³уру³само³, бушур²анмо³, б´хсамо³, киркинмак, сукадамак, б´смо³, бурмак, турмак, тамшимо³, ³аµамо³, сип³ормо³, чичаркамак, журканмак, ´ртанмак, сизгурмо³, гурпашламак, чипрутмак, жир²амо³, бичимо³, кикзанмо³, сингурмак, кундалатмак, кумурмак, бикирмак, к´нгурдамак, кинаркмак, кезармак, д´птулмо³, чидамо³, тузмак, ³аз²анмо³, ³ичи²ламо³, гангирамак, ядамак, ³адамо³, чи³анмо³, к´ндурмак, с´ндурмак, су³латмо³.1
Навоий ³айд этилган феълларни семантик жиµатдан таµлил ³илади, дифференциал-семантик метод асосида уларнинг маъно умумийликларига, фар³ли белгиларига, маъно нозикликларига эътибор беради, мисоллар билан асослайди. Омонимик ва синонимик муносабатдаги с´зларни ани³лайди, полисемантик с´зларнинг мавжудлигини ³айд этади.2 Масалан, омоним с´з сифатида от, туз,3 к´к каби с´зларни келтириб, от с´зининг ном-исм маъносида, µайвон маъносида ва µаракат маъносида ³´лланишини таъкидлайди. Айтилганлар Навоийнинг с´з масаласига ´та жиддий эътибор берган, ´з даврининг буюк с´зшунос-лексиколог олими µам б´лганидан дарак беради.
Навоий мазкур асарида морфология масаласига µам т´хталади, с´з ясалишига оид айрим фикрларни ³айд этади.
Проф. С.Усмонов ва проф. А.Нурмоновларнинг хабар беришича, ушбу ишда с´з ясовчи аффикслар сифатида ³уйидагилар келтирилади:
- чи: ³ушчи, холвочи, кийикчи, ³´йчи;
- вул: баковул, ³аровул, ясовул, жи²овул;
- л: ясол, кабол, тун³ол, севар²ол4 ва бош³алар.
Маълум б´лдики, аффикслар асарда с´з ясовчи воситалар сифатида с´з таркибида ³´лланиб, янги с´з ясаш, асосан, от ясаш-шахс отини µосил ³илиш учун хизмат ³илади.
Алишер Навоий морфологияга оид фикрларни баён ³илар экан, асосий, етакчи с´з туркуми сифатида, ма³садга т´ла мувофи³, феълларга мурожаат ³илади. Феъл бирликларнинг маъно жиµатдан, шакл ва ³´лланиши жиµатдан эски ´збек адабий тилининг ´зигагина хос, яъни форсийда учрамайдиган хусусиятларини, зукко тилшунос сифатида, пухта таµлил ³илади. Ани³ро²и, у феълларнинг нисбат билан бо²ли³ томонларига алоµида эътибор берар экан, феълнинг ´злик, орттирма ва биргалик нисбатларини, равишдош шаклини, к´макчи феъл ёрдамида тузилган мураккаб феълларни ³айд этади.1
Навоий феълнинг орттирма нисбат шакли µа³ида фикр юритар экан, айни нисбат тушунчаси-т ³´шимчаси ор³али µосил б´лишини айтади, ³атор мисоллар келтиради. £иёсланг: югурт, яшурт, чи³арт2 ва бош³алар.



Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish