Р. Аллен. 3-мавзу. ИҚтисодий жараёнларда оптималлаштириш усулларини қЎллаш



Download 162,44 Kb.
bet1/5
Sana10.04.2022
Hajmi162,44 Kb.
#541609
  1   2   3   4   5
Bog'liq
3-мавзу. Иқтисодий жараёнларда оптималлаштириш усулларини қўллаш Маъруза


Аниқ фактларни умумлаштириш асосида назарий модел тузишга ҳаракат қилувчи ҳар қандай иқтисодчига, бу жараённи қатъий математик шаклда амалга ошириш тавсия этилади.
Р .Аллен.


3-МАВЗУ. ИҚТИСОДИЙ ЖАРАЁНЛАРДА ОПТИМАЛЛАШТИРИШ УСУЛЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ

    1. Корхоналар асосий кўрсаткичларини моделлаштириш.

    2. Махсус иқтисодий-математик усуллар ва ноаниқлик шароитида моделлаштириш.

    3. Чизиқли дастурлаш усули масаласининг умумий қўйилиши ва иқтисодий-математик модели.

    4. Ассортимент масаласининг математик модели.

    5. Оптималлаштириш усули асосида ечиладиган иқтисодий масалалар.

Таянч иборалар: модел, иқтисодий-математик модел, оптимал дастурлаш усули, оптимал дастурлаш усули ёрдамида ечиладиган масалалар.


3.1. Модел турлари. Иқтисодий-математик моделларнинг таснифи

Мамлакат иқтисодиётининг бошқаришга қаратилган янгича ёндашиши тамойиллари энг аввало инсон фаолиятининг турли соҳаларида ахборотлар технологиясининг кенг тарқалиши, глобал ахборот тизимларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши билан аниқланади. Янги ахборот технологияларининг эришган ютуқлари бошқариш, ишлаб чиқариш жараёнларига янада кенгроқ ва чуқурроқ кириб илм, фан ва бошқаришнинг ажралмаган қисмига айланиб бормоқда.


Замонавий бизнесда ва менежментда муваффақиятларга эришиш кўп жиҳатдан мавжуд иқтисодий муҳит, вазиятни чуқур оператив иқтисодий таҳлил қилишга таянади ва мавжуд альтернатив вариантлар ичидан оптимал ечимни танлашга боғлиқ бўлади. Республикамизда ташкилий-хўжалик фаолият соҳасидаги бошқаришни такомиллаштириш, амалий масалаларни муваффақиятли ечиш учун бошқариш кадрларини етарли даражада, замонавий бозор иқтисодиёти талабларини ҳисобга олган ҳолда тайёрлашни талаб қилмоқда. Хусусан, ахборотлар технологиялари муҳитида математик усуллар ва моделлардан фойдаланиб қарор қабул қилиш назариясига асосланган бошқаришнинг янги усулларини қўллаш бўйича малакали мутахассисларга талаб каттадир. Бундай масалаларни ечиш учун иқтисодий-математик усуллар ва замонавий компьютер технологиялари асосий ҳал қилувчи воситалар ҳисобланади.
Ҳозирги кунга келиб, жаҳоннинг энг муваффақиятли компаниялари ўз фаолиятини айнан иқтисодий-математик усуллар ҳамда замонавий компьютер технологиялари асосида таҳлил қилиб, бозор конъюнктурасини ўрганиш орқали ўз сотиш ҳажмини оширишга ва рақобатчиларидан анча илгарилаб кетишига эришмоқдалар. Ҳар бир замонавий ишлаб чиқариш корхонасида энг юқори фойда олишга интилиб, чегараланган ишлаб чиқариш ресурсларидан оптимал фойдаланиш йўллари қидириб топилмоқда. Натижада эса ишлаб чиқаришга сарфланаётган харажатлар миқдори камайиш эвазига, соф фойда миқдори ошиб бормоқда.

1-расм. Иқтисодий-математик модель

Кўплаб корхона раҳбарларига ва менежерларга ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг келгусидаги ҳолати қандай бўлиши муҳим ҳисобланади. Чунки бозордаги ноаниқлик ва таваккалчилик уларни максимал фойда олиш учун қайси ресурсдан қанча миқдорга эга бўлишини, бозор баҳоларининг ҳолати қандай ўзгаришини олдиндан билишга мажбур этади.


Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корхоналарнинг асосий кўрсаткичларини моделлаштириш қуйидагиларга асосланади:
– объектив иқтисодий қонунлар ва субъектив омиллар таъсири остида шаклланаётган иқтисодий жараёнлар ва уларнинг ўзаро боғланишининг миқдорий томонларини ўрганиш;
– бизнес-режаларни илмий асослаш ва уларни бажарилишини объектив баҳолаш;
– иқтисодиётга ижобий ва салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларнинг таъсирини миқдорий баҳолаш;
– хўжаликни ривожланиш тенденциялари ва пропорцияларини очиб бериш, фойдаланилмаган ички имкониятлар ва захираларни аниқлаш;
– илмий асосланган прогнозларни ишлаб чиқиш;
– турли мулкчилик шаклидаги корхоналар асосий кўрсаткичларининг истиқболдаги ҳолатини аниқлаш ва баҳолаш;
– илғор тажрибалардан фойдаланиш ва оптимал қарорларни қабул қилиш.
Корхоналарда иқтисодий жараёнларни ўрганиш алоҳида хўжалик элементлари, фактлар, ҳодиса ва ҳолатларни кузатишдан бошланади ва улар биргаликда хўжалик жараёнини, хўжалик фаолияти мазмунини у ёки бу бошқариш тизимида ифодаланади. Аммо шу билан бирга иқтисодий жараённи тўлиқ, бутунлигича ўрганиш керак бўлади, негаки бир вақтнинг ўзида умумий йўналиш ва уни таъминлаш учун зарур бўлган шароитлар ва фаолиятлар текширилади.

2-расм. Иқтисодий-математик моделлар

Корхоналарда иқтисодий таҳлилни олиб боришда хўжалик жараёнлари биргаликда, ўзаро боғланган ҳолда ва ўзаро муносабатлари келишилган ҳолда ўрганилади. Корхоналарда ички ва ташқи алоқаларнинг ўзаро боғланишлари, бир-биридан келиб чиқади ва биргаликдаги муносабатлар ҳамда уларни миқдорий баҳолаш таҳлилнинг энг аҳамиятли масалалари ҳисобланади. Боғланишлар сабаблари барча хўжалик асослари, ҳодиса ва шароитларни қамраб олади. Бу боғланишларсиз хўжалик фаолияти давом эта олмайди, ривожланмайди, тўхтаб қолади. Сабабли ёки омилли таҳлилни иқтисодий жараёнларда қўллаш натижасидан шу нарса келиб чиқадики, хўжалик фаолияти билан боғлиқ ҳар бир сабаб, ҳар бир омил ўзига яраша баҳо олади. Шу мақсадда даставвал сабаб-оқибат омиллари ўрганилади, бунинг учун улар гуруҳлар бўйича тавсифланади: моҳиятли ва моҳиятсиз, асосий ва қўшимча, аниқловчи ва аниқламайдиган омилларга ажратилади. Бундан кейин энг аввало хўжалик жараёнларига моҳиятли, асосий ва аниқловчи омилларнинг таъсири ўрганилади. Моҳиятсиз, қўшимча ва аниқланмайдиган омилларни ўрганиш, иккинчи навбатда олиб борилади. Иқтисодий жараёнларга таъсир этувчи барча омиллар таъсирини ўрганиш қийин масала ва амалда ҳамма вақт ҳам зарур бўлмайди.


Корхоналарда бизнес-режани бажарилишини аниқловчи, таъсир ўтказувчи асосий сабабларни очиш ва тушуниб етиш, уларнинг таъсири ва ўзаро таъсирини аниқлаш – бу таҳлил қилинаётган объектнинг хўжалик фаолияти хусусиятларини тушуниб етишдир. Таҳлил жараёнида корхона хўжалик фаолиятига таъсир этувчи асосий омиллар аниқланиб ва характерланиб қолмасдан, балки уларнинг таъсир даражаси ҳам миқдорий ўлчанади.



Download 162,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish