Р. Аллен. 3-мавзу. ИҚтисодий жараёнларда оптималлаштириш усулларини қЎллаш


Махсус иқтисодий-математик усуллар



Download 162,44 Kb.
bet2/5
Sana10.04.2022
Hajmi162,44 Kb.
#541609
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-мавзу. Иқтисодий жараёнларда оптималлаштириш усулларини қўллаш Маъруза

3.2. Махсус иқтисодий-математик усуллар

Ноаниқлик шароитида иқтисодий жараёнларни моделлаштириш математика фани билан кучли боғланган. Иқтисодий таҳлилнинг математика билан боғланганлиги шу билан аниқланадики, у ёки бу билим соҳаси миқдорий муносабатларни ўрганиш хусусиятларига эгадир.


Математика фани ҳақиқий оламни миқдорий муносабатлар ва кенглик формаларида (кўринишида) тасаввур этади. Математикага фан сифатида бундай тушунча бериш шуни кўзда тутадики, биринчидан, математика ташқи оламдан, материал ҳақиқатдан ажрала олмайди, шунга қарамасдан математик тузилмалар фавқулодда абстракт форма кўринишида бўлади; иккинчидан, ҳақиқий оламни соф кўринишдаги кенглик формалари ва миқдорий муносабатларни математик ўрганиш йўналиши уларни алоҳида ўрганишни талаб қилади.
Математикани иқтисодий тадқиқотларда ва ҳисоб-китобларда қўллаш биринчи навбатда ўзаро функционал муносабатлар билан боғланган ўзгарувчи қийматлар соҳасида кенг тарқалди. Ўзгарувчи қийматнинг ўзи ўша вақтида математикада бурилиш нуқтаси бўлган эди. Математикада бурилиш нуқтаси бўлган Декартнинг ўзгарувчи қиймат тушунчасидир. Шу туфайли математикага ҳаракат ва шу билан диалектика кириб келди ва шу туфайли дифференциал ва интеграл ҳисобларга зарурият туғилди.
Иқтисодиётда математикани қўллаш иқтисодий-математик моделлаштириш кўринишида амалга оширилади. Иқтисодий-математик моделлаштириш ёрдамида у ёки бу ҳақиқий иқтисодий жараён ифодаланади. Бундай модел фақат иқтисодий жараённи моҳиятини чуқур назарий изланишлар ва тушуниб етиш асосида тузилиши мумкин. Фақат шундагина математик модел ҳақиқий иқтисодий жараёнга тўғри келиши, уни объектив ифодалаши мумкин.
Математик моделни тузишга ёндашиш индуктив ва дедуктив бўлиши мумкин. Моделлаштиришда индуктив усулдан фойдаланганида у ёки бу иқтисодий жараённинг модели иқтисодий жараённинг содда ўзгарувчиларини қамраб олган хусусий моделлаштириш ёрдамида тузилади, ундан бутун жараённи умумий моделига ўтилади. Дедуктив усулда даставвал умумий модел тузилади ва фақат унинг асосида хусусий моделлар яратилади, аниқ математик ҳисоб-китоблар алгоритми белгиланади. Иқтисодий-математик моделларни яратишда индукция ва дедукция усуллари биргаликда фойдаланилса, улар бир мунча тўғри асосланган бўлади. Бундай шароитларда тузилган моделни ҳақиқий иқтисодий жараёнга кўпроқ мос келиши, ўхшашлиги таъминланади; модел кўпроқ жиҳатдан объектив мавжуд иқтисодий муносабатлар ва қонуниятларни ифодалайди.
Иқтисодий таҳлилда қўлланилаётган математик усуллар ривожланиб бораётган бозор иқтисодиётининг талабларига мос равишда шаклланаётган иқтисодиётнинг турли муаммоларини тўғри ва аниқ ечишга қаратилган бўлиб бошқариш, режалаштириш, тижорат, бухгалтерия ҳисоби ва статистикаси ҳамда башорат қилишда ва бошқа кўп йўналишларда фойданалилмоқда. Математик дастурлаш ва математиканинг бошқа усулларини кўпгина иқтисодий ва инженерлик характерга эга бўлган масалаларни ечишда фойдаланиш ҳисоблаш техникаси пайдо бўлиши билан имконият туғилди ва самарали фойдаланилмоқда. Мураккаб иқтисодий масалаларни замонавий ҳисоблаш техникасиз тўғри ечишнинг имконияти йўқ. Шунинг учун замонавий компьютер техникасидан кенг фойдаланиш замон талабидир. Компьютер техникаси бугунги кунда математика ва статистика фанининг мавжуд барча усулларидан фойдаланиш имкониятини берувчи электрон жадваллар ва дастурлар билан таъминланган. Изланувчи иқтисодчилар, катта муваффақиятларни кўзлаган бизнесмен ва менежерлар ўз фаолиятларида бу усуллардан кенгроқ фойдаланишлари учун уларни чуқурроқ ўрганишлари керак.



Download 162,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish