Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


Ишлаб чиқариш чиқиндилари ва захарли моддалар



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   244
Bog'liq
033-

Ишлаб чиқариш чиқиндилари ва захарли моддалар 
Ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ѐки технологик 
жараѐнларни амалга ошириш даврида ажралиб чиқадиган турли 
хил агрессив ва захарли кимѐвий моддалар, жумладан, қишлоқ 


105 
хўжалигида ишлатиладиган кимѐвий ўғитлар, пестицидлар, 
тиббиѐтда ва дори-дармон тайѐрлашда, атир-упа, атторлик 
молларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган моддалар ҳам 
инсон соғлиғига катта зиѐн етказмокда. Шу сабабли, ишлаб 
чиқаришга кимѐнинг ҳозирги суратда кириб бориши инсоният 
олдига янги муаммоларни қўймоқда. Тўғри, кимѐ бизнинг 
ҳаѐтимизни енгиллатишга ва безашга катта ѐрдам беради. 
Кимѐвий моддалар ѐрдамида ўсимликларнинг ҳосилдорлигини 
ошириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини узоқ вақт сақлаш, 
қайта ишлаш мумкин. Ундан атир-упа, тиббий дори-дармонлар, 
уй-рузғор буюмлари ишлаб чиқарилмоқда. Ҳозирги вақтда 45 
минг турга яқин кимѐвий маҳсулотлар ишлаб чиқарилмокда ва 
аҳолига сотилмокда, шунингдек жаҳон бўйича 300 млн.тоннага 
яқин органик моддалар ишлаб чиқарилиб, улар ѐрдамида 
миллиондан ортиқ буюмлар тайѐрланмокда. Лекин, ишлаб 
чиқаришда фойдаланилаѐтган ушбу кимѐвий моддалар маълум 
миқдорда ҳаво, сув ва озиқ-овқатлар орқали инсон танасига ҳам 
келиб тушмоқдаки, бунинг натижасида турли хил юқумли 
касалликлар юзага келмоқда. Чунки, айрим кимѐвий моддалар 
захарлилик хусусиятига эга бўлса, айримлари аллергенлик 
(аллергик касалликларини келтириб чиқариш хусусияти), 
канцерогенлик (рак касаллигини келтириб чиқариш хусусияти), 
мутагенлик (наслга таъсир этиш хусусияти) ва тератогенлик (чала 
ѐки майиб-мажруҳ туғилишни юзага келтириш хусусияти), 
фиброгенлик (танадаги тўқималар бирикмасининг ажралиши) 
хусусиятларига эгадир. Бундай кимѐвий моддаларга айниқса, 
оғир металлар (қўрғошин, кадмий, симоб), ноорганик газлар 
(олтингугурт икки оксиди, ис гази, азот оксиди, озон), кремний 
икки оксиди (ДДТ, хлорли винил ва бошқалар) мисол бўлиши 
мумкин. Ушбу кимѐвий моддалар алоҳида ҳолда ҳам, аралашма 
ҳолда ҳам инсон соғлиғи учун жуда хавфли ҳисобланади. 
Кейинги йилларда рак касаллигининг кўпайиши, турли хил 
касалликларнинг янги турларини вужудга келиши, асосан, 
кимѐнинг 
таъсиридандир. 
Германиялик 
олимларнинг 
кўрсатишича 1975 йилдаги рак билан касалланган 20 ѐшгача 
бўлган эркаклар сони 1955 йилга нисбатан 3 баробарга кўпайган. 
Қишлоқ хўжалигида ҳар йили минглаб тонна ўғитларнинг 
ишлатилиши натижасида айрим захарли кимѐвий моддаларни 


106 
ўсимлик орқали инсон соғлиғига таъсир этиши кузатилмоқда. 
Ҳозирги вақтда жаҳон бўйича 1,2 млн.тоннага яқин пестицидлар 
(биоцидлар) ишлаб чиқарилмокда. Буларнинг ичида хлорли 
углеводород (ДДТ) ва фосфорнинг органик бирикмаси – Е – 605
ўта захарли ҳисобланади. Масалан, ДДТ тупроқда 30 йилгача 
сақланиши ва ўзининг захарлилик хусусиятини йўқотмаслиги 
мумкин. Ҳозирги вақтда ДДТнинг маълум миқдоридаги 
концентрацияси молюскалар, балиқлар, паррандалардан тортиб, 
Шимолий ва Болтиқ денгизи тюленлари танасида ҳамда 
антрактида балиқлари ва паррандалари танасида ҳам топилмокда. 
ДДТ инсон танасининг ѐғ тўқималарида тўплана бориб, нерв 
тизимини, жигар, юрак ва жинсий аъзолар фаолиятини 
бузилишига, маълум концентрацияга етгач эса ўлимга олиб 
келади. 
Шу сабабли, барча захарли моддаларнинг меъѐрий миқдорини 
яъни, чекланган рухсат этилган миқдорини (РЭМ) аниқлаш ва 
улар устидан қаттиқ назорат ўрнатилиши талаб этилади. Ҳозирги 
вақтда ишлаб чиқаришда ишлатиладиган ва технологик 
жараѐнлар вақтида ҳосил бўладиган 700 дан ортиқроқ зарарли 
моддаларнинг 
рухсат 
этилган 
миқдорлари 
аниқланиб 
стандартлаштирилган ва улар устидан давлат назоратлари 
ўрнатилган. Давлат стандарти бўйича инсон соғлиғига таъсир 
этувчи хавфли моддалар 4 синфга ажратилган:
1-синф – фавқулотда хавфли моддалар, РЭМ

0,1 мг/м
3
;
2-синф – юқори хавфлиликдаги моддалар, РЭМ=0,1 ... 1,0 
мг/м
3

3-синф – ўртача хавфлиликдаги моддалар, РЭМ=1,0 ... 10 
мг/м
3

4-синф – кам хавфлиликдаги моддалар, РЭМ>10 мг/м
3
Худди шунингдек ушбу захарли моддаларнинг ҳаво 
таркибидаги ўлимга олиб келувчи миқдорлари 1-синф учун 500 
мг/м
3
; 2-синф учун 500-5000 мг/м
3
; 3-синф учун 5001-50000 
мг/м
3
; 4-синф учун 50000 мг/м

дан юқори. Лекин, бу 
моддаларнинг ҳаво орқали эмас, балки бошқа йўллар орқали 
(масалан, овқат орқали, улар билан бевосита мулоқот қилиш 
орқали) ошқозонга ѐки терига таъсир этгандаги ўлимга олиб 
келувчи миқдорлари бир неча ўн баробар кичикдир. Масалан, 1-


107 
синфдаги захарли моддаларнинг ошқозонга тушгандаги ўлимга 
олиб келувчи миқдори 15 мг/кг. га тенгдир. 
Айрим 
хавфли 
ва 
захарли 
моддаларнинг 
маълум 
концентрацияси портлашга ѐки ѐнғинга ҳам олиб келиши 
мумкин. Масалан, автомобиль бензини хона ҳароратида 1 м
2
очиқ 
юзадан 400 г/соат тезликда буғланади. Бензин буғларининг ҳаво 
таркибидаги 0,76…5,03% даги концентрацияси эса портлашга 
олиб келиши мумкин. Шунингдек, агар ҳаво таркибида бензин 
концентрацияси миқдори 3-4 г/м
3
бўлса, 2-3 минут ичида 
инсоннинг кўзидан ѐш келиши, қаттиқ йўтал тутиши, юриш 
мувозанати бузилиши мумкин, бензиннинг ҳаво таркибидаги 
концентрацияси 30-40 г/м
3
бўлганда эса, инсон 2-3 нафасдаѐқ 
ҳушидан кетади.
Юқорида келтирилган зарарли чанглар, газлар, агрессив ва 
захарли моддалардан ҳимояланиш, биринчи навбатда, иш жойи 
ҳавоси таркибини ўрганиш ва уни РЭМ талаблари бўйича 
мувофиқлаштиришни талаб этади. Бунинг учун чанг миқдорини 
аниқлашда аспиратордан, газ миқдорини аниқлашда УГ-2, ГХ-2 
маркали газ анализаторларидан фойдаланилади. 
Иш жойи ҳавоси таркибидаги захарли газлар ѐки чанглар 
миқдори аниқлангач, бу миқдор рухсат этилган миқдор (РЭМ) 
билан таққосланиб кўрилади ва иш жойини соғломлаштириш 
бўйича тадбирлар ишлаб чиқилади. 
Иш жойлари ҳавосини соғломлаштиришда биринчи навбатда 
зарарли чанглар ва газларнинг манбалари, уларни юзага 
келишини камайтириш йўллари, ушбу зарарли газ ва чангларни 
иш жойи зонасига кириш сабаблари ўрганилиб, бартараф этиш 
чоралари кўрилади. Агар ушбу зарарли моддаларни юзага 
келишини олдини олиш мумкин бўлмаса, у ҳолда ушбу газларни 
иш жойи зонасига кириш йўллари герметиклаштирилади ҳамда 
иш жойларида шамоллатиш қурилмалари ўрнатилади. Юқорида 
кўрсатилган тадбирлар етарли даражада самарали бўлмаган 
ҳолларда эса шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ѐки 
ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, масофадан бошқариш 
тизимларидан фойдаланиш тавсия этилади. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish