Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


 Ишлаб чиқариш бинолари ва иш жойларини иситиш



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   244
Bog'liq
033-

3.2.5. Ишлаб чиқариш бинолари ва иш жойларини иситиш 
Иситиш қурилмалари Давлат стандартлари талаблари 
асосида меъѐрий меҳнат шароитини таъминлаш мақсадида, иш 
зонаси ҳавоси ҳароратининг белгиланган миқдорда бўлишини 
сақлашга хизмат қилади.
Иситиш қурилмаларига қўйилган асосий талаблар ишлаб 
чиқариш хоналарида ҳаво ҳароратини меъѐрий миқдорда 
санитар-гигиеник талаблар асосида сақлаш ва ишчилар учун 
соғлом иш шароитини таъминлашдан иборатдир. Меҳнат 
муҳофазаси нуқтаи назаридан қараганда иситиш тизимлари 
ишлаб чиқариш бинолари ва иш жойлари ҳавоси ҳароратини 
бутун иситиш мавсуми давомида бир хил бўлишини таъминлаши, 
ѐнғин ва портлашга хавфсиз бўлиши, иссиқликни ростлаш 
имкониятини бериши, ҳавони ифлосламаслиги, шамоллатиш 
тизимлари билан боғлиқ бўлиши ҳамда фойдаланишда қулай 
бўлиши зарур. 
Ишлаб чиқаришда асосан маҳаллий ва марказий иситиш
тизимлари ишлатилади
.
Маҳаллий иситиш
– электрик, газли ѐки бошқа турдаги 
иссиқлик манбаидан (кўмир, ўтин ва б.) фойдаланувчи иситиш 
жиҳози ѐрдамида амалга оширилади ва улар асосан асосий ишлаб 
чиқариш биноларидан узокда жойлашган биноларда, ҳамда 
машина ва тракторларнинг кабиналарида ишлатилади. 
Марказий иситиш
сув, буғ, сув-буғ билан ва ҳаво билан 
ишловчи қурилмаларга бўлинади. 


111 
Сув билан иситиш қурилмалари фойдаланиш жиҳатидан энг 
қулай ва оддий ҳисобланади. Марказий сув билан иситиш 
тизимларида иссиқлик ташувчи сифатида қайноқ сувдан 
фойдаланилади. Иситиш жиҳозлари сифатида эса силлиқ ва 
қовурғасимон трубалар ҳамда радиаторлар ишлатилади. 
Сув билан иситиш тизимлари паст ѐки юқори босимли 
бўлиши мумкин. 
Паст босимли сув билан иситиш тизимларида сувнинг 
ҳарорати иситиш жиҳозларига кириш вақтида – 85-95
о
С, улардан 
қайтиб чиқишда эса 65-70
о
С атрофида бўлади

Паст босимли сув билан иситиш тизимида қайноқ сув буғ 
қозонидан очиқ кенгайтирувчи бакка келиб тушади ва бу бак 
иситиш жиҳозларидан юқорида ўрнатилган бўлади. Кейин эса, 
сув ўз оқими билан иситиш жиҳозларига, иситиш жиҳозларидан 
эса қайтиб яна қозонга тушади. Кенгайтирувчи бак сувни 
қайнаши натижасида кенгайишини мувозанатлаштиради ҳамда 
трубаларни ишдан чиқишдан сақлайди. Бундан ташқари бу бак 
ѐрдамида тизимга кириб қолган ҳаво чиқарилиб юборилади.
Сувнинг бундай циркуляцияланиш схемаси табиий ѐки 
гравитацион тизим деб аталади. Бундай тизим сув қайнатиш 
қозонларидан энг узоқ жойлашган иситиш жиҳозларигача бўлган 
масофа 50 метрдан ортиқ бўлмаган ҳамда қозон билан энг пастда 
жойлашган иситиш жиҳози орасидаги вертикал масофа 3 м дан 
кам бўлмаган ҳолларда ишлатилади. Чунки шундай бўлган 
такдирдагина табиий сув айланиш жараѐни амалга ошади. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish