Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   244
Bog'liq
033-

Биринчи гуруҳ омиллар
– атроф-муҳитнинг санитария – 
гигиена ҳолати. Бунга ҳаво ҳарорати, атроф-муҳитнинг тозалиги 
(тоза, чангланган, бошқа зарарли моддалар билан ифлосланган ва 
б.), ѐруғлик ва шовқин даражаси ва бошқалар киради. 
Иккинчи гуруҳ омилларга
– меҳнат воситалари: ишлаб 
чиқаришда фойдаланиладиган машина-механизмлар, асбоб-
ускуналар ва мосламалар киради. 
Учинчи гуруҳ омилларга –
ташкилий тадбирлар, яъни иш ва 
дам олиш режимини тўғри ташкил этиш, меҳнат тақсимоти, 
меҳнат интизоми кабилар киради. 


99 
Тўртинчи гуруҳ
– одамларнинг ўзаро муносабатлари, 
ишчининг иш жойи ва меҳнат натижаларига бўлган муносабати 
билан боғлиқ ижтимоий омилларни ўз ичига олади. 
Меҳнатни тўғри ташкил этиш киши организмига ижобий 
таъсир этиб, унда енгиллик ва куч қувватни оширади. Инсон 
физиологиясини ўрганиш эса меъѐрий иш режимини ташкил 
қилишга, меҳнат қобилиятини оширишга ва турли ишларни 
бажараѐтганда ишчи қандай ҳолатда бўлиши зарурлигини 
аниқлашга ѐрдам беради. 
Маълумки, инсон учун кўриш, эшитиш нафас олиш, сезиш ва 
асаб тизимлари муҳим аъзолар ҳисобланади. Инсон 20 дан 20000 
Гц частотали тебранишгача бўлган товуш тўлқинларини эшита 
олади. Қулоқнинг сезиш қобилияти анча юқори бўлиб, 2000 Гц. 
дан 4000 Гц. гача диапозондаги товушларни яхши эшитади
бироқ 800 Гц. дан паст ва 6000 Гц.дан юқорироқ частотада сезиш 
қобилияти бирмунча пасаяди.
Одам нафас олганда ўпкага кираѐтган ҳаво таркибида 
кислород 21%, чиқараѐтганда 16% ни ташкил қилади. Ҳаво 
таркибидаги зарарли моддалар (газлар, буғлар, чанг ва б.) инсон 
учун жуда зарарли бўлиб, ҳар хил касалликларни келтириб 
чиқаради. Соф тоза ҳаво таркибида 77% азот, 21% кислород, 1% 
ис гази ва бошқа актив газлар, 1% инерт газлар мавжуд. Ҳаво 
таркиби қанчалик кислороднинг манфий ионлари билан тўйинган 
бўлса, инсон организмини кислород билан таъминланиш 
даражаси шунчалик яхшиланади. Лекин, ишлаб чиқариш 
шароитида табиий соф тоза ҳаво деярли учрамайди. Чунки 
кўпгина технологик жараѐнлар ҳар хил зарарли моддаларни 
ажралиб чиқиши билан кечади. Иш жойи хонасининг ҳавоси 
таркибидаги ушбу зарарли моддаларни меъѐрлаштириш ишлаб 
чиқариш технологиясини такомиллаштириш, янги замонавий 
техника воситаларидан фойдаланиш, ишлаб чиқаришни комплекс 
механизациялаш, автоматлаштириш, герметиклаштириш орқали 
амалга оширилади.

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish