Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   244
Bog'liq
033-

«Сабаб ва хавф дарахти»
тизими.
Ҳар қандай хавф 
маълум бир сабаб ѐки сабаблар оқибатида юзага келади ва 
кўнгилсиз оқибатларни келтириб чиқаради. Сабабсиз реал хавф 
бўлмайди. Шу сабабли, хавфни бартараф этиш ѐки олдини олиш 
биринчи навбатда унинг келиб чиқиш сабабини ўрганишга 
боғлиқ бўлади ва бу «сабаб-оқибатли» боғланиш орқали 
изоҳланади. Хавф, айрим сабаб ѐки сабабларнинг оқибати бўлиб, 
у ўз вақтида бошқа бир сабабни келтириб чиқарувчи ҳамдир, 
яъни, маълум бир сабаб таъсирида юзага келган хавф, бошқа бир 
хавфни келиб чиқишига сабаб бўлиши, у хавф яна бошқа бир 
хавфни туғдириши, натижада бу жараѐн иерарҳар, занжирли 
боғланиш ѐки тизим кўринишига эга бўлиши мумкин. Бундай 
боғланишнинг график тасвири кўп шахобчали дарахтни 
эслатади. Шу сабабли, хавфсизликнинг таҳлилига бағишланган
айрим адабиѐтларда кўпинча «Сабаб дарахти», «Инкор дарахти», 
«Хавф дарахти», «Оқибат дарахти» каби иборалар учрайди. 
Албатта, бундай график ифодалар-«дарахтларда» сабаблар 
шохчалари ва оқибат шохчалари мавжуд бўлиб, улар «сабаб-
оқибатли» боғланишнинг тўлиқ диалектик характерини 
кўрсатади. Шунинг учун, таҳлил натижаси асосида тузилган 
бундай график ифодани «Сабаблар ва оқибатлар дарахти» деб 
номлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 
Бундай 
«дарахт»ларни 
қуриш 
кўнгилсиз 
ҳодисалар 
сабабларини аниқлашнинг асосий босқичларидан бири 
ҳисобланади. «Дарахт» шохланишини тузиш кўп босқичли 
чексиз жараѐн бўлганлиги сабабли, маълум бир чекланишлар 
қабул қилишни талаб этади. Бу чекланишлар тадқиқотларнинг 
мақсадига боғлиқ бўлиб, улар мантиқий жиҳатдан асосланган 
бўлиши лозим. 
Хавфсизликни таҳлил қилиш услублари. 
Хавфсизлик 
тизимини икки хил, яъни априор ва апостериор усубларда таҳлил 


30 
қилиш мумкин. Иккала ҳолатда ҳам фойдаланиладиган услуб 
тўғри ѐки тескари тартибда амалга оширилади: 
Априор услуб. 
Бу услубда тадқиқотчи таҳлил қилинадиган 
тизим учун потенциал мумкин бўлган хавфни (кўнгилсиз 
ҳодисани) белгилайди ва ушбу хавф таъсирида юзага келадиган 
бошқа хавфлар кетма кетлигини ўрганади ѐки ушбу кўнгилсиз 
ҳодисага олиб келувчи ҳолатлар, сабаблар турини аниқлайди. 
Ушбу услуб фаолият амалга ошмасдан олдин мантиқий таҳлил 
қилиш орқали бажарилади. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish