Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   244
Bog'liq
033-

Фавқулотда вазиятлар 
– кутилмаганда, қўққисдан содир 
бўлувчи, аҳолининг ҳаѐт фаолиятига катта салбий таъсир этувчи 
вазият ва ҳодисалардир. 
Ҳар қандай ФВ ўзининг физик моҳиятига эга бўлиб, улар 
бир-биридан 
ФВ 
га 
олиб 
келувчи 
сабаблари, 
тури, 
ҳаракатланувчи кучи, ривожланиш характери, инсонга ва у 
фаолият кўрсатувчи муҳитга таъсир этиш характери билан фарқ 
қилади. Шунга мос ҳолда, ФВ лар ўзининг бир неча белгилари 
асосида таснифланиши, тизимлаштирилиши мумкин. Улар 
генезис характерига (ФВ ларни ҳосил бўлиш сабабларига кўра), 
ривожланиш суръатига (хавфни тарқалиш тезлиги) ва ФВлар 
оқибатлари оғирлигини ҳисобга олган ҳолда, зарар келтирувчи 
омилларини тарқалиш масштабига кўра таснифланади
.
ФВ лар юзага келиш сабабларига кўра: табиий офатлар, 
техноген ҳалокатлар, атнропоген ва экологик ҳалокатлар ва 
ижтимоий-сиѐсий можаролар кўринишида бўлиши мумкин. 
Табиий офатлар 
– хавфли табиий ҳодисалар ва жараѐнлар 
бўлиб, улар фавқулотда юз бериб, инсонларнинг кундалик ҳаѐт 
тарзини бузилишига, қурбонлар содир бўлишига, материал 


228 
бойликларни йўқ бўлишига олиб келади. Уларга ер қимирлашлар,
сув босишлар, вулқонлар, (океанда сув ости зилзиласи ѐхуд 
вулқонларнинг отилишидан ҳосил бўладиган улкан тўлқинлар), 
сел оқимлари, бўронлар, ўрмон ва торф ѐнғинлари, қор 
босишлари, тош кўчишлари, қурғоқчилик, узоқ муддатли 
ѐғингарчилик, қаттиқ совуқ, эпидемия, ўрмон ва қишлоқ 
зараркунандаларини оммавий тарқалиши кабилар киради. 
Табиий офатлар моддаларнинг тез ҳаракатланиши (ер 
қимирлашлар, кўчишлар), ер ички энергиясининг бўшалиш 
жараѐни (вулқонлар фаолияти, ер қимирлашлар), дарѐ, кўллар ва 
денгизлар сув сатҳининг кўтарилилиши (сув босишлар, цунами) 
ва кучли шамол таъсирида (бўронлар, циклонлар) юз бериши 
мумкин. Айрим табиий офатларга (ѐнғин, нураш, кўчиш ва б.) 
инсон фаолияти ҳам сабаб бўлиши мумкин, лекин уларнинг 
натижаси табиий кучлар таъсирида юзага келади. 
Республикамизнинг ҳар хил зоналарида ер қимирлашлар, сув 
тошқинлари, сел келиш, кўчкилар, тоғ ва тепаликлардан тошлар 
кўчиб йўл бекилиб қолиши, қурғоқчилик бўлиши, табиий 
ѐнғинлар юзага келиши мумкин. Кучли табиий офатлар аҳоли 
ўртасида ўлим юз беришига, халқнинг моддий бойликларини 
вайрон бўлишига олиб келади. Масалан, Республикамиз 
ҳудудидаги бундай кучли табиий офатларга Тошкент 
зилзиласини (1966 й.), Газли зилзиласини, 1998 йилдаги 
Шоҳимардондаги сув босишларини мисол келтиришимиз 
мумкин. 
Ер қимирлашлар – ер ичидаги қудратли кучлар пайдо 
бўлишидаги сейсмик ҳодисалардир. Бу вақтда озод бўлган 
энергия сейсмик тўлқинлар тарзида (узунасига ва кўнгдаланг) 
тарқалади, бунда ер қобиғининг бузилиши ва унинг тепасини 
зарарланиши кузатилади. Энергия интенсивлиги ер устида 
«балл» билан ўлчанади. Ер қимирлашни аниқлаш учун 
Республикамизда 12 баллик шкаладан фойдаланилади. 
Ер қимирлашлар 3 баллгача бўлса – кучсиз, 4 баллгача бўлса 
ўртача, 5 баллгача – кучли, 7 балл жуда кучли, 8-10 балл вайрона 
қилувчи ва 11-12 балл бўлса ҳалокат келтирувчи деб 
ҳисобланади. 
Табиий ѐнғин – бу табиий равишда алангаланиш жараѐни 
бўлиб, чақмоқ, электр симларининг қисқа туташуви ва шу каби


229 
бошқа сабаблар натижасида содир бўлади. Ёнғин табиий офатлар 
ҳамда техноген ҳалокатлар вақтида ҳам содир бўлиши мумкин. 
Пўртана ва бўронлар – шамолнинг катта тезликда ҳаракат 
қилишидир. Пўртаналарда ҳавонинг ҳаракат тезлиги – 18-29 м/с. 
гача, бўронларда эса 29 м/с. дан ошади. 
Айниқса, қора бўрон вайрон қилувчи табиий офат 
ҳисобланади. Бундай вақтда тупроқда шамол эрозияси содир 
бўлиши, ўсимликларни илдиз тизими ялонғочланиб қолиши ѐки 
улар бутунлай юлиб олиниши кузатилади. Пастликда жойлашган 
экинлар эса тупроқ билан кўмилиб қолиши мумкин. 
Тоғ кўчиши – экологик мувозанат ва гидрологик режимнинг 
бузилиши, дарахтларни тартибсиз, режасиз кесиб ташланиши, тоғ 
ѐн-бағирларини ҳайдаш, ер ости бойликларини қазиб олиш, 
тупроқ ишларини олиб бориш натижасида содир бўлади. 
Кўчишларда тоғ ѐн бағридан тупроқ пастга қараб ҳаракат қилади 
ва ўзи билан ҳамма нарсани қўпориб кетади. Бунинг натижасида 
тоғ ѐн бағирларидаги қишлоқлар, ишлаб чиқариш бинолари, 
омборлар ва бошқа иншоотлар вайрон бўлади. 
Сув тошқини – оғир табиий офат бўлиб, бунда катта 
территорияларни вақтинча сув босади. Тошқин кучли ѐмғир 
(жала), катта дарѐлардан сув тошиши, қорларни тез эриб кетиши, 
кучли шамол ва бўронлар, ер қимирлашлар оқибатида тўғон ва 
дамбаларни бузилиши натижасида рўй бериши мумкин. 
Сел оқимлари – қаттиқ жала ѐғиши, қор ва музликларни тез 
эриши натижасида содир бўлади. Йиғилган жуда катта сув 
массаси катта тезликда ҳаракатланиб, дарѐ бўйидаги қурилмалар 
ва иншоотларни аҳоли уйларини ва экинзорлар ҳамда боғларни 
вайрон қилади. 
Қор босиши – кўп миқдорда кучли қор ѐғиши натижасида 
содир бўлади. Бундай табиий офатлар кўпинча тоғлар ѐки тоғли 
районларда юз беради. Бундай вақтларда автомобиль йўлларини 
қор босиб қолади, транспорт қатнови тўхтайди, алоқа тармоқлари 
бузилади. Қор тагида қолган одамлар ва чорва моллари ҳалок 
бўлиши мумкин. 
Фавқулотда бўлган табиий офатларни мумкин қадар олдини 
олиш ѐки маълум даражада уларнинг зарарини камайтириш 
мумкин. Бунинг учун олдиндан огоҳлантирилувчи чоралар 
кўрилиши, сейсмологик, гидрометерологик станцияларнинг 


230 
маълумотларига таянган ҳолда табиий офатлар хавфи бор 
ҳудудлар аниқланиб, эвакуация чора тадбирлари ишлаб 
чиқилиши лозим. 
Табиий офатлар бутун давлат учун трагедия ҳисобланади. 
Табиий офатлар натижасида кўплаб одамлар ҳалок бўлади, 
материал бойликлар нобуд бўлади, турар жой бинолари, саноат 
корхоналари ва бошқалар вайрон бўлади. Бундан ташқари табиий 
офатлар таъсирида инсон яшаши учун ноқулай, антисанитар-
гигиеник шарт-шароитлар вужудга келиб, улар турли хил 
юқумли касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлади. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish