Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


Зарарли газлар ва улардан ҳимояланиш йўллари



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   244
Bog'liq
033-

Зарарли газлар ва улардан ҳимояланиш йўллари.
Ҳаво 
муҳити ва таркиби чанглардан ташқари ишлаб чиқариш 
жараѐнларини амалга ошириш даврида юзага келадиган турли 
хил захарли газлар ва кимѐвий моддалар билан ҳам ифлосланади. 
Бу атмосфера ҳавосини бузилиши билан бир вақтда турли хил 
касалликларни келиб чиқишга ҳам сабаб бўлади. 
Ишлаб чиқариш жараѐнида юзага келаѐтган захарли ва 
зарарли моддалар масалан, оқинди сувлар, ахлатлар, ишланган 
газлар, радиоктив моддалар, биоцидлар ва бошқалар экотизимга 
келиб тушгач изсиз йўқолиб кетмайди. Уларнинг кичик 
концентрацияли миқдори ҳам узоқ вақт таъсир этиши, 
инсонларни, ўсимликларни ва ҳайвонларни захарлаши мумкин. 
Айрим захарли моддалар озуқани тайѐрлаш ва истеъмол қилиш 
жараѐнида ҳам таъсир этиши мумкин. Масалан, захарли моддалар 
ўсимликдан чорва молларига, чорва маҳсулотлари (сут, гўшт) 
орқали инсонга таъсир этиб, турли хил касалликларни келиб 
чиқишига сабаб бўлади. 
Бундан ташқари зарарли ва захарли моддалар ер юзи 
иқлимини, 
шунингдек, 
атмосферани, 
тропосферани 
(атмосферанинг пастки қатлами), стратосферани (ер юзидан 10-
80 км узоқликдаги қатлами) ва криосферани (ер юзининг 
музликлар ва қорликлар билан қопланган юзаси) ҳам ўзгаришига 
олиб келиши мумкин. 
Иқлимга таъсир этувчи муҳим омил – ернинг иссиқлик 
балансидир. Албатта, бу қуѐш нурлари таъсирида юзага келади. 
Ҳозирги вақтда «Ер – атмосфера» тизими иссиқлик тенглиги 


103 
ҳолатида бўлиб, ерга тушадиган 100% қисқа тўлқинли қуѐш 
нурларининг ўртача 18% атмосферада ютилади (3% - булутлар 
ва 16% ҳаво орқали), 30% космосга қайтарилади (20% булутлар 
ва 6% ҳаво ҳамда 4% ер юзаси орқали). Қолган 51% қисқа 
тўлқинли қуѐш нурлари ер юзасида ютилади. Шундан 21% қайта 
нурланиб узун тўлқинли нурлар кўринишида қайтади, 30% эса 
сезиларли (7%) ва яширин (23%) иссиқлик кўринишида 
атмосферага узатилади. Ушбу келтирилган нурлар баланси 
ернинг «Иссиқлик хўжалиги» асосини ташкил этади. Қабул 
қилинган нурларнинг қайтган нурларга нисбати «альбедо» деб 
аталади. Максимал қайтариш хусусиятига эга бўлган абсолют оқ 
жисмнинг альбедоси бирга тенг. Ернинг альбедоси 0,30 ни 
ташкил этади. Лекин, инсоният томонидан ердан нотўғри 
фойдаланиш, ўрмонларни кесилиши, чўл ерларни ҳайдалиши, 
сунъий сув ҳавзаларини барпо этилиши, атроф-муҳитга минглаб 
тонна чиқиндиларни чиқарилиши, ишлаб чиқариш жараѐнлари 
натижасида тонналаб захарли газлар ва моддаларнинг 
атмосферага чиқарилиши иссиқлик балансини ўзгаришига олиб 
келмоқда. Масалан, ҳаво таркибида карбонат ангидрид газининг 
ошиши маълум миқдорда иқлимни исишига олиб келиши 
мумкин. Карбонад ангидрид гази рангсиз газ бўлиб, унинг соф, 
тоза ҳаво таркибидаги миқдори 0,03% ни ташкил этади. Ушбу
газ тирик организмларни нафас олишида, нефть ва газни ѐқиш 
жараѐнида, буғ қозонларида, иссиқлик электр станцияларида, 
автомобиль ишлаши вақтида ажралиб чиқади. Кейинги юз йил 
ичида ҳаво таркибидаги карбонад ангидрид миқдори 14% га, 
ҳозирги вақтда эса ҳар йили 0,4% га ошиб бормокда. Индустриал 
эра (тахминан 1860 йиллар) дан ҳозирги вақтгача 140 млрд. 
тоннага яқин углерод атмосферага чиқарилган, ҳозирги вақтда 
эса атмосферага жаҳон бўйича йилига 8 млрд. тоннага яқин 
углерод чиқарилмоқда. Ушбу газнинг ҳаво таркибидаги 
миқдорини ошиб бориши атмосферада маълум қатлам ҳосил 
қилиб, иссиқликни космосга узатилишини сусайтиради. Бу эса ўз 
навбатида ер юзи ҳароратини маълум даражада ошишига олиб 
келиши мумкин. Ҳаво таркибида карбонад ангидрид газининг 
маълум миқдорда ошиши натижасида 2030 йилга бориб ҳавонинг 
исиши 1,5-2,5
о
С га етиши тахмин қилинмокда. Ҳароратнинг 
ошиши эса океан сатҳининг кўтарилишига олиб келади. Иқлим 


104 
ҳароратининг 0,5
о
С ошиши сув сатҳининг 15-20 см 
кўтарилишига олиб келиши мумкин. Кейинги 100 йил ичида 
ҳарорат 1
о
С кўтарилганлиги қайд этилган.
1987 йили Ғарбий Берлинда бўлиб ўтган Халқаро 
Симпозиумда қайд этилишича, ишлаб чиқаришда совутувчи 
суюқликларни, турли хил турдаги аэрозол кўринишига эга 
тозаловчи воситаларни ва углеводородларни кенг ишлатилиши 
Антрактида «Озон туйнуги» (қора туйнук)ни ҳосил бўлишига 
олиб келган. Америкалик олимларнинг баҳолашича «Озон 
туйнуги”нинг 1987 йилги ўлчами АҚШнинг майдонига тенг 
келган. Ҳозирги маълумотлар бўйича эса унинг ўлчами Европа 
қитъасининг ўлчами (20507000 кв. км) билан баробардир. Оддий 
мисол, биргина косметик ва шунга ўхшаш кичик аэрозол 
баллонларни ишлатилиши натижасида йилига 50 минг тонна 
фреон атмосферага чиқарилади. Бу албатта стратосферадаги озон 
қатламини емирилишига олиб келади. 
Бундан ташқари миллионлаб кишилар ҳавонинг ифлосланиши 
ва ифлосланган сувдан истеъмол қилиш оқибатида жигар 
касаллиги, рак касаллиги, турли хил юқумли ва аллергик 
касалликлар билан касалланмокда. 
Юқорида келтирилган газ ва зарарли моддалардан ташқари 
олтингугурт, симоб, қўрғошин, асбест, углерод оксиди (СО), 
олтингугурт оксиди, азот оксиди, углеводородлар, аммиак ва 
шунга ўхшаш минглаб захарли моддалар ишлаб чиқариш 
чиқиндилари сифатида атмосферага чиқарилмокда. Зоолог 
Дришернинг қайд этишича ҳар йили атмосферага инсониятнинг 
фаолияти туфайли 40 минг хилга яқин захарли ва зарарли 
моддалар чиқинди сифатида чиқарилмокда. Масалан, битта 
автомобиль йилига ўртача 297 кг СО, 39 кг углеводород 
(концерогин бирикмалар), 10 кг азот оксиди, 2 кг чанг, 1 кг 
олтингугурт икки оксида ва 0,5 кг қўрғошин бирикмаларини 
чиқаради. Ҳозирги вақтда саноат ва автомобиль транспорти 
томонидан атмосферага чиқариладиган углерод оксидининг (ис 
гази) йиллик миқдори тахминан 8 миллион тоннага этади. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish