Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


Ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқлари



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   244
Bog'liq
033-

Ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқлари. 
Ўзбекистон 
Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахс 
меҳнат қилиш, эркин иш танлаш, ҳаққоний меҳнат шартлари 
асосида ишлаш ва қонунда белгиланган тартибда ишсизликдан 
ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир. 
Ҳар бир ходим: 
ўз меҳнати учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг 
кам ойлик иш ҳақидан оз бўлмаган миқдорда ҳақ олиш; 
муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, 
бир қатор касблар ва ишлар учун иш кунини қисқартириш, ҳар 
ҳафталик дам олиш кунлари, байрам кунлари, шунингдек ҳақ 
тўланадиган йиллик таътиллар бериш орқали таъминланадиган 
дам олиш; 
хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган 
шароитларда меҳнат қилиш; 
касбга тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш;
иш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига ѐки мол-мулкига 
етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
касаба уюшмаларига ҳамда ходимлар ва меҳнат 
жамоаларининг 
манфаатларини 
ифода 
этувчи 
бошқа 
ташкилотларга бирлашиш; 
қариганда, 
меҳнат 
қобилиятини 
йўқотганда, 
боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган 
бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш; 
ўзининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан 
суд орқали ҳимоя қилиш ва малакали юридик ѐрдам олиш; 
жамоаларга доир меҳнат низоларида ўз манфаатларини 
қувватлаш ҳуқуқига эгадир. 


56 
Иш берувчининг асосий ҳуқуқлари.
Иш берувчи: 
корхонани бошқариш ва ўз ваколатлари доирасида 
мустақил қарорлар қабул қилиш; 
қонун ҳужжатларига мувофиқ якка тартибдаги меҳнат 
шартномаларини тузиш ва бекор қилиш; 
меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни 
лозим даражада бажаришни ходимдан талаб қилиш; 
ўз манфаатларини ҳимоялаш учун бошқа иш берувчилар 
билан бирга жамоат бирлашмалари тузиш ва бундай 
бирлашмаларга аъзо бўлиш ҳуқуқига эгадир. 
Меҳнат шароитларини меъѐрлаштириш, ишчилар учун соғлом 
ва хавфсиз иш шароитини таъминлаш мақсадида меҳнат 
хавфсизлиги талаблари асосида стандартлар ишлаб чиқилиб улар 
маълум бир тизимга солинган. Шу сабабли иш жойларини меҳнат 
муҳофазаси талаблари асосида ташкил этишда стандартлар 
тизими муҳим ўрин эгаллайди.
Меҳнат хавфсизлиги стандартлар мажмуаси (МХСМ) – бу 
ўзаро боғлиқ бўлган стандартлар тўпламидан иборат бўлиб, улар 
қуйидаги уч гуруҳга бўлинади: 

хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларига доир умумий 
талаблар ҳамда меъѐрлар; 

ишлаб чиқариш жараѐнларига доир хавфсизлик талаблари; 

ишловчиларни ҳимоялаш воситаларига доир талаблар, 
меҳнат хавфсизлигини баҳолаш услублари.
Давлат стандартлари системасида атамалар таърифи ва 
тушунчалар, зарарли омиллар таснифи, ишлаб чиқариш 
ускуналари ва жараѐнларига, сақлаш воситаларига, бино ва 
иншоотларга бўлган талаблар келтирилган. Меҳнат хавфсизилиги 
стандартлар тизимининг (МХСТ) мазмуни, таркиби ва вазифаси 
ГОСТ 12.0.001-82 да келтирилган. Бунда биринчи икки сон (120 – 
стандартлар тизимини, учинчи сон (0) – тизим ОСТ (тармоқ 
стандарти) шифрини, кейинги уч сон (001) – тармоқ 
стандартининг тартиб рақамини ва охирги икки сон (82) – 
стандартнинг рўйхатга олинган йилини билдиради.
Стандартлар, эргономика, меҳнатни муҳофаза қилишга доир 
қоидалар ва меъѐрлар талабларига жавоб бермайдиган ишлаб 


57 
чиқариш бинолари ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ҳамда 
қайта қуриш, ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқиш, 
тайѐрлаш, таъмирлаш ва технологияларни жорий этишга, шу 
жумладан хориждан сотиб олинганларни жорий этишга йўл 
қўйилмайди.
Ишлаб чиқарищда юз берадиган бахтсиз ҳодисаларни олдини 
олишга қаратилган тадбирлардан бири – содир бўлган бахтсиз 
ҳодисаларни тўғри текшириш ва таҳлил қилиш, уларнинг 
сабабларини аниқлаш ҳамда олинган маълумотлар асосида 
тегишли тадбирлар ишлаб чиқишдан иборатдир. Шу нуқтаи 
назардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 
1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарорига асосан «Ишлаб 
чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг 
бошқа зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш» тўғрисида 
Низом қабул қилинди. 
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодексида ҳамда 
меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунида меҳнат 
муҳофазаси қонунларини ва бошқа меъѐрий ҳужжатларни 
бузганлик учун жавобгарлик белгиланган. Қонунда, меҳнатни 
муҳофаза қилишга доир талаблар таъминланмаганлиги учун 
корхоналарнинг жавобгарлиги (25-модда); меҳнатни муҳофаза 
қилиш талабларига жавоб бермайдиган ишлаб чиқариш 
аҳамиятидаги маҳсулотни тайѐрлаганлик ва сотганлик учун 
корхоналарнинг иқтисодий жавобгарлиги (26-модда); меҳнатни 
муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъѐрий 
ҳужжатларни бузганлик учун жавобгарлик (27-модда); ишлаб 
чиқаришда жабрланган ходимларга зиѐн етказганлик учун 
корхоналарнинг моддий жавобгарлиги (28-модда); ишлаб 
чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида ходим вафот этган 
такдирда корхонанинг моддий жавобгарлиги (29-модда) кўрсатиб 
ўтилган. 
«Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа 
меъѐрий ҳужжатлар бузилишида айбдор бўлган ѐки давлат ва 
жамоатчилик назорати идоралари вакилларининг фаолиятига 
монелик қилган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси 
қонунларида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ва 
жиноий жавобгарликка тортиладилар (27-модда). .


58 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish