Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


Меҳнат муҳофазаси бўйича асосий қонунлар



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   244
Bog'liq
033-

3.1.2. Меҳнат муҳофазаси бўйича асосий қонунлар, 
 стандартлар ва меъѐрий ҳужжатлар 
Ўзбекистонда меҳнат муҳофазаси – бу тегишли қонун ва 
бошқа меъѐрий ҳужжатлар асосида амал қилувчи, инсоннинг 
меҳнат жараѐнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш 
қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий, 
иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария – гигиена ва 
даволаш-профилактика тадбирлари ҳамда воситалари тизимидан 
иборатдир. 
Меҳнат муҳофазаси бўйича белгиланган барча тадбирлар Ўз-
бекистон Республикаси Конституцияси (8 декабрь 1992 йил), Ўз-
бекистон Республикасининг меҳнат кодекси (21 декабрь,1995 й), 
«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун» (6 май, 1993й.,
2016 йил 22 сентябрда ушбу Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар 
киритилган), Давлат стандартлари, низомлар ва меъѐрлар, 
хавфсизлик техникаси бўйича қоидалар асосида олиб борилади.
Республикамизда демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ 
фуқаролик жамиятининг қурилиши инсон ҳуқуқлари ва 
эркинликларига тўлиқ риоя этилишини тақоза қилади. 
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида Республикамиз 
фуқароларининг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиѐсий, 
иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари яққол ўз ифодасини 
топгандир. Конституцияда кўрсатилганидек «Давлат халқ 
иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. 
Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар 
олдида масъулдирлар» (2-модда), «Яшаш ҳуқуқи ҳар бир 
инсоннинг узвий ҳуқуқидир.... .(24-модда). «Ҳар бир шахс меҳнат 
қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида 
ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан 
ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир» (37-модда). Юқоридагиларга 
асосланган ҳолда ифодалаш мумкинки, инсоннинг ҳаѐти, меҳнат


54 
фаолияти, фаолияти давридаги соғлиғи давлат қонунлари асосида 
ҳимояланади, муҳофаза қилинади. 
Ўзбекистон Республикасининг меҳнатни муҳофаза қилиш 
тўғрисидаги қонунида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги 
давлат сиѐсати аниқ ўз аксини топган. Унда «Корхонанинг ишлаб 
чиқариш фаолияти натижаларига нисбатан ходимнинг ҳаѐти ва 
соғлиғи устуворлиги» таъкидланган. Ушбу қонунга 2016 йил
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ва у Ўзбекистон 
Республикаси Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 10 
мартда, Сенат томонидан 2016 йил 25 августда, Мамалактимиз 
Президенти томонидан 2016 йил 22 сентябрда тасдиқланган. 
Қонуннинг янги таҳрири 36 моддадан иборат.
1995 йил 21 декабрда Ўзбекистон Республикасининг меҳнат 
кодекси қабул қилинди ва у 1996 йил апрель ойидан бошлаб 
амалда кучга кирди. Ушбу кодексда кўрсатилишича хавфсизлик 
техникасига, ишлаб чиқариш санитариясига, ѐнғин чиқишидан 
сақланишга ва меҳнат муҳофазасининг бошқа қоидаларига риоя 
этиш юзасидан ишчи ва хизматчиларга йўл-йўриқлар бериш, 
шунингдек, 
ходимларнинг 
меҳнат 
муҳофазасига 
доир 
қўлланмаларда кўрсатилган ҳамма талабларга амал қилиши 
устидан доимий назорат ўрнатиш маъмурият зиммасига 
юкланади.
Меҳнат шароити зарарли бўлган ишларда, шунингдек, алоҳида 
ҳарорат шароитида бажариладиган ѐки ҳавони ифлослантирувчи 
ишларда меҳнат қилувчи ишчи ва хизматчиларга белгиланган 
меъѐрда махсус кийим-бош, пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя 
воситалари текинга берилади. Меҳнат шароити ифлосланиш 
билан боғлиқ ва зарарли бўлган ишларда ишловчи ишчилар 
белгиланган меъѐрда совун ҳамда сут ѐки бошқа хил парҳез озиқ-
овқатлар, иссиқ цехларда ишловчилар эса газ-сув билан текин 
таъминланади. 
Меҳнат кодексида балоғатга етмаган ѐшларнинг, аѐлларнинг 
меҳнатига алоҳида эътибор берилган. Ўн саккиз ѐшга тўлмаган 
йигитларни 16 кг дан, қизларни 10 кг.дан ортиқ юк кўтаришига, 
уларнинг иш вақтини ҳафтасига 36 соатдан ортиб кетишига йўл 
қўймаслик керак. Шунингдек, уларни тунги ва иш вақтидан 
ташқари ишларга ҳамда дам олиш кунлари ишлашга жалб этиш 
таъқиқланади. Ишчи ходимлар учун иш вақтининг меъѐрий 


55 
муддати 40 соатдан ошиб кетмаслиги, ўн саккизга кирмаган 
ѐшлар ҳамда меҳнат шароити зарарли бўлган ишларда меҳнат 
қилувчилар учун иш вақти миқдори ҳафтасига кўпи билан 36 
соат бўлиши керак. Иш вақтидан ортиқ ишлаш ҳар бир ишчи ва 
хизматчи учун сурункасига икки кун давомида 4 соатдан ва 
йилига 120 соатдан кўп бўлмаслиги лозим.
Меҳнат кодексида ишчи-ходимнинг ва иш берувчининг 
меҳнат ҳуқуқлари аниқ баѐн этилган:

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish