«Хавфсизлик
техникаси
асослари
»да
машина
ва
механизмларнинг иш жараѐнларига қўйилган умумий хавфсизлик
талаблари, хавфсизликни таъминловчи техник воситалар
(тўсиқлар, сақлаш қурилмалари, тормозлар, сигналлар, хавф-
сизлик белгилари ва б.), ишлаб чиқаришдаги машина ва меха-
низмлардан, жумладан ахборот – коммуникация тизим техник
воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси, электр
хавфсизлиги, техник воситалар, машина ва механизмлар ҳамда
қурилмаларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатишда
хавфсизлик техникаси, юк кўтариш-тушириш машиналари ва
қурилмалари билан ишлашда, транспорт ишларини амалга
оширишда хавфсизлик техникаси каби масалалар ўрганилади.
«Ёнғин хавфсизлиги
»да ѐнғин хавфсизлиги бўйича умумий
талаблар, ѐниш жараѐнининг моҳияти, ѐнғин ва портлаш
сабаблари, материалларнинг ѐниш ва портлаш хусусиятлари
бўйича таснифланиши, ишлаб чиқаришни портлаш, ѐниб-
портлаш ва ѐнғин хавфлилиги бўйича категориялари, ѐнғин
зоналари, ѐнғиндан ҳимояланиш тизимлари, бинолар ва
иншоотларнинг ѐнғинга мустаҳкамлиги ва чидамлилиги бўйича
таснифи, ўт ўчирувчи воситалар, ѐнғинга қарши сув таъминоти,
ўт ўчиргичлар ва ўт ўчириш техникалари, ѐнғинни ўчиришни
ташкил этиш, ѐнғин алоқаси ва сигнализацияси, ѐнғин вақтида
эвакуация ишларини ташкил этиш каби масалалар ўрганилади.
3.1. Меҳнат муҳофазасининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари
Таянч иборалар
:
қонунлар, стандарт, йўриқнома, меҳнат
ҳуқуқлари, иш ва дам олиш режими, меҳнат таътиллари, аѐллар
ва ѐшлар меҳнати муҳофазаси, тиббий кўрик, профилактик озиқ-
овқат, жамоа шартномаси ва келишуви, меҳнат қонунлари
назорати.
3.1.1. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат
сиѐсати
Ишлаб
чиқариш
вақтида
ишчилар
ва
ходимлар
саломатлигини сақлаш, уларнинг меҳнатини тўлиқ муҳофаза
этиш давлатимизнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Бу республикамизнинг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги
52
қонуни”да ўз аксини топган бўлиб, унда қуйидагилар алоҳида
таъкидлангандир:
- корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти натижаларига
нисбатан ходимнинг ҳаѐти ва соғлиғи устуворлиги;
- меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни
иқтисодий ва ижтимоий сиѐсатнинг бошқа йўналишлари билан
мувофиқлаштириб бориш;
- мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар барча
корхоналар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ягона
тартиб қоидалар белгилаб қўйиш;
- меҳнатни экология жиҳатидан хавфсиз шароитлари
яратилишини ва иш жойларида атроф-муҳит ҳолати мунтазам
назорат этилишини таъминлаш;
- корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари ҳамма
жойда бажарилишини назорат қилиш;
- меҳнатни муҳофаза қилишни маблағ билан таъминлашда
давлатнинг иштирок этиши;
- олий ўқув юртларида меҳнат муҳофазаси бўйича
бакалаврлар ва магистрлар тайѐрлаш;
- хавфсиз техника, технологиялар ва ходимларни ҳимоялаш
воситалари
ишлаб
чиқилиши
ва
жорий
этилишини
рағбатлантириш;
- фан, техника ютуқларида ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш
бўйича ватанимиз ва чет эл илғор тажрибасидан кенг
фойдаланиш;
- ишловчиларни махсус кийим ва пойабзал, шахсий ҳимоя
воситалари, парҳез овқатлар билан бепул таъминлаш;
- корхоналарда меҳнатнинг соғлом ва хавфсиз шарт-
шароитларини яратишга кўмаклашувчи солиқ сиѐсатини
юритиш;
- ишлаб чиқаришдаги ҳар бир бахтсиз ҳодисани ва ҳар бир
касб касаллигини текшириб чиқиш ҳамда ҳисобга олиб
боришнинг ва шу асосда ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар
ҳамда касб касалликларига чалинишлар даражаси ҳақида аҳолини
хабардор қилишнинг мажбурийлиги;
- ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланган ѐки
касб касаллигига йўлиққан ишловчиларнинг манфаатларини
ижтимоий ҳимоялаш;
53
- касаба уюшмалари ва бошқа жамоат бирлашмалари,
корхоналар ва алоҳида шахсларнинг меҳнатни муҳофаза
қилишни таъминлашга қаратилган фаолиятини ҳар томонлама
қўллаб-қувватлаш;
- меҳнатни муҳофаза қилиш муаммоларини ҳал этиш
чоғида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш принципларига
асосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |