Qodiriy nomidagi jizzax davlat



Download 1,18 Mb.
bet45/63
Sana26.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#465984
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   63
Bog'liq
2 5195157042121151197

Savol va topshiriqlar:

  • Badiiy asar ustida ishlash jarayonida nimalarga ahamiyat qaratish kerak?

  • Boshlang‘ich sinflarda badiiy asarni tahlil qilishda nimalarga e’tibor berish lozim?

  • Badiiy asarning ma’no-mazmunini ochishda o‘quvchi qanday mashqlarni bajarishi mumkin?

  • Adabiy san’atni o‘rganish uchun asos qilib olinuvchi tushunchalar nimalardan iborat?

  • Oxirgi marta o‘qigan hikoyangizni tasvirlab bering.



16. Har xil janrdagi asarlarni o‘qitish metodikasining o‘ziga xos xususiyatlari. Ertakni o‘qish metodikasi. O‘quvchilarni ertak janri bilan tanishtirish. O‘quvchilarni ertakni o‘qishga tayyorlash
Tayanch tushunchalar: ertak,janr xususiyati, sehrli ertak, maishiy ertak, hayvonlar haqidagi ertak, ertak o‘qishga tayyorlash


Эртаклар дунёдаги барча халқлар оғзаки ижодида кенг тарқалган, хусусан, ўзбекларда ҳам энг оммавий жанрлардан бири ҳисобланади. Эртаклар қадимдан турли вилоятларимизда яшайдиган юртдошларимиз томонидан севиб айтиб келинган. “Эртак” атамасининг Маҳмуд Кошғарий томонидан 1074 йилда ёзилган “Девону луғотит-турк” асарида “этук” тарзида қўллангани бунинг ёрқин далилидир: “Этук – ҳикоя, эртак; бирор мақсадни шоҳга билдириш, ҳикоя қилиш учун ҳам бу сўз қўлланади. Асли бир нарсани ҳикоя қилишдан олинган”. Шунингдек, бу жанрнинг қадимийлигини қозоқ, қирғиз, туркман ва бошқа бир қатор туркий халқлар оиласига кирувчи миллатлар оғзаки ижодида ҳам эртак деб аталишидан англаш мумкин. Агар халқимиз оғзаки ижодини қадимги қадриятлар сифатида эъзозласак, бу хазинанинг ноёб дурдонаси сифатида ҳеч иккиланмай эртакларни қайд этиш мумкин. Эртак терминини Ўзбекистондаги ҳамма вилоятлар аҳолиси жуда яхши билса-да, бу жанрга оид асарлар турли ҳудудларда турлича аталган. Жумладан, тошкентликлар “чўпчак”, фарғоналиклар “матал”, хоразмликлар “варсақи”, ўзбек ва тожик тилида сўзлашувчи ватандошларимиз “ушук»” тарзида аташган. Булардан ташқари, жонли сўзлашувда баъзан афсона, ўтирик, тутал атамалари ҳам учрайди. Ҳатто ҳазрат Алишер Навоий ҳам ғазалларидан бирида “чўпчак” сўзини қўллаганлар:
Ҳабибим ҳусни васфин уйла муҳлик англаким бўлғай,
Қошинда қиссаи Юсуф бир уйқу келтурур чўпчак.
Байтдаги “чўпчак” “Наводир уш-шабоб”нинг 1959 йилги нашрида “чўрчак” шаклида ёзилган. Шунинг учун Алишер Навоий замонида “чўрчак” ёки “чўпчак” атамаси бор эди, деб хулоса қилиш мумкин бўлади. Айни пайтда байтдаги “уйқу” сўзига эътибор беринг. Mаълум бўладики, оқшом пайти болаларни ухлатишда эртакнинг сеҳрли таъсир кучидан фойдаланар эканмиз, бу анъана бежиз пайдо бўлмаганини қайд этамиз. Ertakning bolalar ruhiyatiga ta’sirini, ertak aytish an’anasini shoir Hamid Olimjon ham “Oygul bilan Baxtiyor” ertak-dostonida yorqin ifoda etgan. Шоир достон бошланишида (достоннинг бош мазмуни ҳам “Озодачеҳра” эртагига асосланган) халқ эртаклари жозибасини шоирона кашфиётлар билан ёритиб берadi. Doston мисраларiда “Тоҳир ва Зуҳра”, “Ёрилтош” эртакларининг номи тилга олинишидан ташқари, “ўзи учар гиламлар”, “ойни уялтирган қошлар”, “беқанот учган отлар”, “сўйлагувчи деворлар”, “бола бўп қолган чоллар” санаб ўтилади. Ҳақиқатан ҳам, “Ойгул билан Бахтиёр” адабий эртагини ёзишда шоирга халқ эртакларининг сирли олами илҳом бағишлаган ва Ҳамид Олимжон ўз ўқувчисига бу илҳом изоҳини гўзал сўзлар билан етказишга ҳаракат қилган. Юқорида келтирган фикрлар халқ эртакларининг ҳақиқий сўз санъати сифатида қадимдан яшаб келаётганини, халқ ҳаётида уларда тасвирланган олам муайян аҳамият касб этганини далиллайди. Халқ эртакларимизнинг бадиий ижод намунаси сифатидаги жанр хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
1. Эртаклар халқ оғзаки ижодининг эпик жинси (тури)га мансуб.
2. Эртаклар, асосан, насрда яратилади. Фақат айрим асарлардагина (“Ёрилтош”, “Тоҳир ва Зуҳра” ва б.) қўшиқни эслатувчи шеърий парчалар учрайди.
3. “Бир бор экан, бир йўқ экан” бошланмаси ва “мурод-мақсадига етибди” якунланмаси эртакларнинг анъанавий белгиси ҳисобланади.
4. Хаёлий-фантастик тасвир эртаклар сюжетида қўлланадиган устувор усулдир.
5. Эртакларнинг умумий мазмунида IMF формуласи доимий такрорланади. Ҳар бир эртак I – инициал – бошланма; M – медиал – асосий қисм; F – финал – якунланмадан иборат бўлади.
Эртакларнинг мифлардан ижод усулини ўзлаштирганлиги маълум. Бу анъана ўзбек халқ эртакларининг умумий мазмунида бугунги кунгача сақланиб келмоқда. Эҳтимол, бу жанр асарларининг яшовчанлигини таъминлаган асосий хусусият ҳам шундан иборатдир. Халқ ўз эртакларида чегарасиз равишда хаёлот оламини кезиб чиқади. Яъни уларда халқ фантазияси маҳсули бўлган чегара билмас уйдирмалар, трансфигурация (бир шаклдан иккинчи шаклга ўтиш) ҳолатлари тингловчини ўзига жалб этади. Ваҳоланки, эртак бошланмаларидаги “Бир бор экан, бир йўқ экан, бир оч экан, бир тўқ экан, бўри баковул экан, тулки ясовул экан...” (олимлар бошланмадаги таркибий “экан” қисмининг 20 га яқин бўлишини белгилашган) сингари ибора ва жумлалар мутахассислар фикрича, эртакда баён қилинган воқеаларнинг аслида умуман бўлмагани ва рўй бериши мумкин эмаслигини англатар экан. Ҳақиқатан ҳам, достонларда биз бу мазмундаги бошланма – зачинларни учратмаймиз. Шу боис, достонлардаги воқеалар ҳаётда бўлган деб қабул қилинади. Эртакда эса тамоман бошқа ҳолат ҳукм суради. Чунки бу жанр бошланмасидаги “бор-йўқ”, “оч-тўқ” сўзларининг ўзи ҳикоя қилинаётган воқеага нисбатан шубҳа уйғотади. Аммо масаланинг қизиқ томони шундаки, воқеа бошланмасдан атайин шубҳа уйғотишга бўлган ҳаракат тингловчига деярли таъсир қилмайди. Биз эртаклардаги уйдирмаларга тўла ишонамиз, асар қаҳрамонларининг тақдирига бефарқ қарай олмаймиз, севикли малика ёки чўпон муваффақият қозонса, бу ғалаба ўзимизникидек қувонаверамиз. Халқ эртаклари мазмунида ижтимоий, иқтисодий, маиший ҳаётнинг ҳамма масалалари ўз ифодасини топади, десак хато бўлмайди. Шунинг учун ҳам ер юзининг ҳамма минтақаларида яшайдиган халқларда умумий ҳаёт тарзи яқин бўлгани сабабли бир хил мазмундаги эртаклар кўп учрайди. Француз, инглиз, хитой, япон эртаклари аксарият ҳолларда ўзбеклар ижодидаги эртаклар мазмунини такрорлайди. Фақат французларда пишлоқ, узум; хитойларда гуруч; ўзбекларда тухум ёки қатиқ каби нарсаларда фарқ сезилади. Агар бошқа халқлардаги эртаклар матнида шу ёки бошқа нарсалар номини миллий предметлар билан алиштирсак, кўпинча, бошқа халқлар намуналари ҳам ўзбекники бўлади-қолади. Бу ҳолат сабабини аввал қайд қилганимиздек, бир халқнинг иккинчи халқдан ўзлаштириши деб эмас, умумий ҳаёт тарзининг яқинлиги билан асослаш маъқулроқдир. Масалан, ёқут халқидаги “Бекинмачоқ”, руслардаги “Ўн икки ой” (“Морозбобо”) ва ўзбеклардаги “Зумрад ва Қиммат” эртакларида воқеа тугунидан тортиб ечимигача бир хил йўналишда кечади. Аммо бу асарларнинг ҳар бири бевосита ўша халқ ижоди намунаси деб тан олинади. Ўзбек фольклоршунослиги ривожига муносиб ҳисса қўшган Мансур Афзалов ўзбек халқ эртаклари юзасидан илмий иш ёзар экан, бу жанрнинг ўрганилиш тарихига алоҳида тўхталиб ўтган. Олимнинг маълумот беришича, ўзбек эртакларига бўлган илмий эътибор ХIХ аср иккинчи ярмидан бошланган. Бу ўринда А.А.Кушакевич, Н.Лапунова, А.Васильев, А.Н.Самойлович, В.В.Бартольд каби бир қатор зиёли ва таниқли олимлар исмлари келтирилган. Шунингдек, “Фарҳод ва Ширин”, “Ширин қиз”, “Самарқанд”, “Шаҳзода Назар Муҳаммад ва Малика Назарбиби”, “Аннамурод бова ҳақида”, “Эрни эр қилган хотин”, “Донишманд Чўпон” каби афсона ва эртаклар матнларининг ёзиб олиниши, дастлабги тадқиқ қилиш жараёни ҳақида маълумотлар қайд этилган. Ўзбек эртаклари ўз вақтида Миён Бузрук Солиҳов, Ҳоди Зарифов, Холид Расул, Буюк Каримов каби олимлар томонидан ўрганилган. Кейинчалик бу фаолиятни К.Имомов, Т.Ғозибоев, Ғ.Жалолов, Х.Эгамов, Ҳ.Раззоқов, Ж.Юсупов каби олимлар давом эттиришди. 
Халқ табиатан ҳамиша адолатни ёқлайди, ҳимоя қилади. Эртаклар яратилиш жиҳатидан мифларга асосланса, мавзунинг танланиши, образлар тизимидаги йўналишлар, ҳаёт муаммоларини акс эттиришда адолат мезонига бўйсунади. Қаллоблик, виждонсизлик, хиёнат, ёлғончилик, маънавий нопоклик каби иллатлар доимий равишда қораланади. Мардлик, тўғрисўзлик, меҳнатсеварлик, иймонлилик, поклик фазилатлари ҳурмат билан тилга олинади. Воқеанинг тугуни ҳам ҳамиша ана шу фазилатларни улуғлаш билан ечимини топади. Моҳир халқ фарзандлари томонидан ўйлаб топилган фантастик ҳодисалар, уйдирма лавҳалар, сеҳрли нарса-буюмлар, жодулар, ғайритабиий ҳодисалар эса том маънода ёвузликнинг қораланиши, эзгуликнинг улуғланишида поэтик хомашё сифатида хизмат қилади. Халқ эртакларининг мазмуни ва ҳаётдаги воқеаларни тасвирлаш йўналишига кўра уч тури мавжудлиги М.Афзалов, К.Имомов томонидан кўрсатиб ўтилган. Бу таснифга кўра, эртаклар сеҳрли ва ҳаётий турларга бўлинади. Аммо айрим адабиётларда эртаклар ҳайвонлар ҳақидаги, сеҳрли, маиший турларга бўлинади. Мансур Афзалов таснифида яна ҳайвонлар, сеҳрли-фантастик, ҳаётий-сатирик турлар ҳам кўрсатилган. Умумий таҳлилнинг осон ва тушунарли бўлиши учун биз ана шу таснифга биноан иш кўришни маъқул топдик. Эртакларни тасниф қилиш қанчалар мураккаб эканлигини уларни таҳлил қилиш жараёнида ўзингиз англаб етасиз.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish