Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари



Download 1,33 Mb.
bet27/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

3 – савол баёни: М.Абрамованинг фикрига кўра, пул тизими – бу алоҳида олинган мамлакатда ёки ягона иқтисодий ҳудудда пул муносабатларини ташкил қилиш шаклидир30. Фикримизча, М.Абрамова пул тизимини пул муносабатларини ташкил қилиш шакли сифатида тўғри эътироф этган. Аммо қайси шакли эканлигини аниқ кўрсатмаган.
Ж. Кейнс пул тизимининг муҳим масалаларидан бири бўлган пулларга талаб масаласини тадқиқ қилган ва тадқиқот натижасида ўзининг “ликвидликни афзал кўриш” назариясини яратди. Ж.Кейнснинг “ликвидликни афзал кўриш” назариясига кўра, пулларга бўлган талабни шакллантирувчи уч омил мавжуд:
1. Трансакцион омил.
2. Эҳтиёткорлик омили.
3. Спекулятив омил31.
Н. Мэнкью пул тизимини пул-кредит тизими дея талқин этади ва унинг элементларига қуйидагиларни киритади: пул бирлиги; пулнинг функциялари; пулнинг турлари; пул тизимини тартибга солувчи органлар; банклар; пуллар таклифи ва уни тартибга солиш32. Кўриниб турибдики, Н.Мэнкью томонидан таклиф этилган вариантда пул тизимининг қатор элементлари, жумладан, миллий валютанинг паритети ва курси, пул айланмасини ташкил қилиш ва тартибга солиш каби муҳим элементлар ўз ифодасини топмаган.
B.T. McCallumнинг фикрига кўра, пул қолдиқларини монетар сиёсат инструменти сифатида фойдаланишни мураккаблаштирадиган омил бўлиб, пулларга бўлган талабнинг нобарқарорлиги ҳисобланади. Бу эса, қисман, Марказий банкларни монетар сиёсат инструменти сифатида фоиз ставкаларидан фойдаланишни афзал билишлари билан изоҳланади33.
Ж.Тэйлорнинг стандарт қоидасида инфляция кўрсаткичи сифатида ЯИМ дефляторининг ўзгаришидан потенциал ишлаб чиқариш сифатида ҳақиқатдаги ЯИМнинг вақтинчалик трендидан фойдаланилади. Аммо кўпчилик тадқиқотчилар ўзларининг илмий изланишларида бошқа баҳо индексларидан (истеъмол баҳолари индекси, базавий баҳолар индекси, баҳолар кутилиши ва бошқ.) фойдаланадилар34.
Ф.Мишкин пул тизими элементлари мажмуига пул бирлиги, пуларнинг турлари, пулнинг функциялари ва пул массасини киритади. Унинг фикрига кўра, қимматбаҳо металлар ва умумэътироф этилган бошқа товарлар товарли пуллар ҳисобланади. Бунда фақат қимматбаҳо металларга асосланган пул тизимининг асосий муаммоси шундан иборатки, ушбу пуллар вазни оғир бўлиб, уларни ташиш қийин кечади. Қоғоз пуллар эса, айирбошлаш операцияларида ва қарзларни тўлашда қонуний ишлатиладиган тўлов воситалари бўлиб, улардан фойдаланиш учун қулайдир35.
Фикримизча, Ф.Мишкиннинг пул элементлари хусусидаги қарашлари пул тизимининг моҳиятини очиб бериш имконини бермайди. Бунинг сабаби шундаки, таклиф этилган пул тизими элементлари мажмуи таркибида қатор муҳим элементлар, хусусан, пул тизимини ташкил қилиш ва тартибга солиш принциплари, валюта курси, валюта паритети, пул айланмасининг таркиби ўз аксини топмаган. Ҳолбуки, Ф.Мишкин АҚШ пул тизимини тадқиқ қилган ва тегишли хулосаларни шакллантирган. АҚШ эса, пул тизими ривожланган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Унинг пул тизимини ривожланганлигининг исботи сифатида АҚШ долларининг дунё миқёсида етакчи резерв валюта эканлигини, пул айланмасини тартибга солиш амалиётининг такомиллашганлигини, валюта курси ва паритети ўртасидаги мутаносибликни таъминланганлигини келтириш мумкин.
Пулга бўлган таклиф ва талабнинг тенглиги пул мувозанатини билдиради. Пулга бўлган таклиф, унга бўлган талабдан ошмаса пул барқарор деб хулоса қилиш мумкин, аксинча бўлса, пулнинг қадри тушиб кетади ва пулдан қочиш жараёни бошланади. Амалиётда пулни жамғаргандан кўра уни товарларга айлантириб қўйиш ёки бошқа бир қадрлироқ валютани жамғариш қулай бўлиб қолади.
Пулнинг барқарорлигини таъминлашнинг асосий йўналишларидан яна бири бюджет тақчиллигининг бўлмаслигидир. Давлат бюджети харажатларининг даромадларидан ошиб кетиши натижасида юзага келадиган бюджет тақчиллиги муомалага товарлар билан таъминланган пуллар чиқариш ҳисобидан қопланади. Бу тадбир муомалада таъминланган пулнинг кўпайишига, оқибатда пул қадрининг тушиб кетишига олиб келади. Шунинг учун ҳар бир мамлакат пул тақчиллиги бўлмаслигига ёки унинг салмоғи сезиларсиз бўлишига эришиши керак.
Пулнинг барқарорлигини таъминлашнинг яна бир йўналиши бу олтин ва валюта заҳираларининг мавжудлиги ва уларнинг кўпайишидир. Олтин валюта захираларининг салмоғи қанча кўп бўлса, пул шунча барқарор бўлиши мумкин.
Миллий валютани мустаҳкамлашнинг яна бир шарти – инфляцияга қарши пухта ўйланган сиёсат юритишдир. Муомалага чиқарилган ҳар бир сўм муайян миқдордаги товар ва хизматлар билан таъминланган бўлиши зарур. Ички бозоримизни товарлар билан тўлдириш, аҳолига хизмат кўрсатишнинг сифати ва турларини ошириш ҳам миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашнинг асоси ҳисобланади. Халқаро резерв валюталарнинг алмашув курсларини барқарор эмаслигини ҳисобга олган ҳолда, фикримизча, Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси – сўмнинг номинал алмашув курси барқарорлигини таъминлаш мақсадида унинг валюта курсини АҚШ доллари, евро ва Япония иенидан ташкил топадиган “валюта савати”га нисбатан аниқлашни жорий қилиш лозим. Бунинг натижасида сўмнинг номинал алмашув курсининг тебраниш диапазони сезиларли даражада қисқаради.
Сўмнинг номинал алмашув курсини “валюта савати”га нисбатан аниқлашни жорий қилиш республикамизда маълум бир тадбирларни амалга ошириш заруриятини юзага келтиради. Фикримизча, ана шундай тадбирлар мажмуига қуйидагилар киради:
- биринчи навбатда, хорижий валюталардаги захираларнинг асосий қисмини, яъни камида 70 фоизини АҚШ доллари, евро ва Япония иенида шакллантирилишини таъминлаш лозим. Бунинг учун, биринчи навбатда, давлатнинг расмий валюта захиралари, давлат корхоналари ва банкларининг валюта захираларининг таркиби, асосан, мазкур уч хорижий валютада шакллантирилишини таъминлашга эришиш зарур. Кейинги навбатда, эса, хусусий сектор корхоналари ва банклари, акциядорлик-тижорат банкларининг хорижий валютадаги захиралари таркибини юқори қайд этилган талабга мувофиқ шакллантириш вазифаси туради.
Бундан ташқари, республика валюта биржасида бир вақтнинг ўзида АҚШ доллари, евро ва Япония иенида конвертация учун буюртмалар қабул қилишни йўлга қўйиш лозим. Бунинг натижасида, биринчидан, хўжалик юритувчи субъектларнинг валюта захираларини диверсификация даражаси ошади; иккинчидан, уларнинг конверсион операциялар билан боғлиқ бўлган чиқимлари миқдори камаяди.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish