Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари


МДҲга аъзо мамлакатлари томонидан миллий валюталарининг жорий этилиши37



Download 1,33 Mb.
bet29/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

МДҲга аъзо мамлакатлари томонидан миллий валюталарининг жорий этилиши37

Мамлакатлар

Рубл ҳудудидан чиқиш санаси (асосий (оралиқ) валютанинг жорий этилиши)

Беларусь

1992 йил май (белорус рубли)

Эстония

1992 йил июнь (крона)

Латвия

1992 йил июль (латвия рубли)

Озарбайжон

1992 йил август (манат)

Литва

1992 йил октябрь (литва талони)

Украина

1992 йил ноябрь (карбованец) гривина

Қирғизистон

1993 йил май (сом)

Грузия

1993 йил август (купон)

Ўзбекистон

1993 йил ноябрь (сўм – купон) сўм

Арманистон

1993 йил ноябрь (драм)

Қозоғистон

1993 йил ноябрь (тенге)

Молдова

1993 йил ноябрь (лей)

Туркманистон

1993 йил ноябрь (манат)

Тожикистон

1995 йил май (тожик рубли) сомони

Бунинг натижасида, ўз миллий валютасини жорий қилган давлатларда собиқ Иттифоқнинг 1961 – 1992 йиллар намунасидаги рубллар қадрини йўқотган “оддий қоғоз” сифатида мамлакатимизга кириб кела бошлади, бу жараён мамлакатимиз истеъмол бозоридан товар ва маҳсулотлар жуда катта ҳажмда четга оқиб кетиши рўй берди. Албатта, бундай шароитда истеъмол бозорини ҳимоя қилишнинг ягона ва энг тўғри йўли зудлик билан муомалага миллий валютани киритиш эди. Лекин, жаҳон тарихидан маълумки миллий пул бирлигини киритиш учун зарур ташкилий ва иқтисодий шарт – шароит мавжуд бўлишини тақозо этарди, тўғрироғи эса уларни яратиш лозим эди. Бу эса ўз ўрнида маълум вақт талаб қиларди. Аммо, бу вақт ичида истеъмол бозорини қоғозга айланиб бораётган рубллардан ҳимоя қилиб бориш ҳам зурур эди. Акс ҳолда, мамлакат иқтисодиётини издан чиқиб кетиш хавфини олдини олиб бўлмасди. Шунинг учун, дастлабки вақтларда истеъмол бозорини ҳимоя қилиш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1993 йил 15 майда “Пул муомаласини тартибга солиш ва республика истеъмол бозорини ҳимоялашни кучайтириш тўғрисида” қарор қабул қилди. Мазкур қарорга кўра аҳолининг товар сотиб олиши ва депозит операцияларининг бажарилишида паспорт ва купон тизими жорий этилди.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 1993 йил 10 майдан бошлаб, банкларга қўйиладиган омонатлар паспорт асосида қабул қилиниши жорий этилди, қиймати 25 минг рублдан юқори бўлган товарларни купонлар асосида сотилиши белгилаб қўйилди, 25 минг рублдан юқори қийматдаги товарлар банк омонатчиларнинг топшириғига кўра, пул ўтказиш йўли билан амалга оширилиши жорий этилди.
Иккинчи босқич 1993 йил ноябрдан 1994 йил июн ойига тўғри келади. Ушбу даврда, яъни 1993 йил 15 ноябрдан муомалага оралиқ «сўм – купон»лар киритилди. 1993 йил 15 ноябрдан бошлаб Россиянинг номинали 5000 ва 10000 бўлган рубллари муомаладан чиқарилди. Бу пуллар Жамғарма банк муассасларигагина топширилиши керак эди. Шу билан бирга, бу купюраларни банк муассасаларида қиймати паст бўлган купюраларга алмаштириш таъқиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 22 ноябрдаги «Истеъмол бозорини ҳимоялаш ва республикада пул муомаласини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 1993 йил 1 декабрдан бошлаб собиқ СССР Давлат банкининг 1961 – 1992 йиллар намунасидаги 200, 500 ва 1000 рубллик пул билетларининг муомалада тўлов воситаси вазифасини бажариши тўхтатилди.
Бу купюралар 25 минг рублгача бўлган товарлар ва кўрсатилган хизматлар ҳақи тарзида ҳамда Жамғармабанк муассасалари томонидан доимий турар жой рўйхатида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 1993 йил 1 декабргача қабул қилинди. Фуқароларнинг Жамғармабанк муассасаларига қўядиган омонатларининг чекланган суммаси купюралар қийматидан қатъи назар 200000 рубл миқдорида белгиланди. Ушбу миқдордан ошган суммалар 1993 йил 4 декабргача алоҳида махсус фоизсиз ҳисобварақларга киритилди. Мазкур қарорда 1961 – 1992 йиллар намунасидаги қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50 ва 100 рубль бўлган купюралар чекловларсиз параллел тўлов воситаси сифатида муомалада бўлиши қайд этилган эди. 50 ва 100 рубль қийматидаги купюралар 1993 йил 15 декабргача, қиймати 1, 3, 5, 10 ва 25 рубль бўлган купюралар эса, 1994 йил 1 январгача муомалада бўлди. Ушбу банкнотларни 1993 йил 6 декабрдан бошлаб Жамғармабанк муассасалари томонидан омонатларга қабул қилиш тўхтатилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 30 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «сўм – купон»ларнинг муомалада бўлиш тартибини янада такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида» ги қарорида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1993 йил 15 ноябрда муомалага чиқарилган, қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100, 200, 500, 1000, 5.000, 10.000 бўлган сўм – купонлар қонуний тўлов воситаси ҳисобланиши белгилаб қўйилди. Бунда, Россия Давлат банкининг 1993 йил намунасидаги барча қийматдаги банкнотлари дастлабки даврда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сўм – купонлар билан бир қаторда чекловларсиз тўлов воситаси сифатида қабул қилинди. Шу тарзда, 1993 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги уч турдаги пул бирлиги муомалада бўлди: сўм – купонлар, собиқ СССР Давлат банкининг қиймати 100 рублгача бўлган купюралари ва Россия Давлат банкининг 1993 йил намунасидаги купюралари.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 апрелда қабул қилинган «Пул муомаласини мустаҳкамлаш ва “сўм – купон” харид қобилиятини оширишнинг кечиктириб бўлмайдиган чора – тадбирлари тўғрисда»ги қарори пул муомаласини барқарорлаштириш, сўмнинг харид қобилиятини ошириш учун зарур шарт – шароитларни яратишда муҳим тадбир бўлди. Ушбу қарорга мувофиқ, 1994 йил 15 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Россия банки банкнотларининг муомалада бўлиши ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан турли тўловларга қабул қилиниши таъқиқлаб қўйилди.
Пул тизимининг учинчи босқичи 1994 июлдан то ҳозирги кунгача бўлган даврни ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 122 – моддаси ва «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида»ги қонуннинг 11 – моддаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1993 йил 3 сентябрдаги 952 – ХИ – сонли қарорига мувофиқ 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси бўлган миллий валюта «Сўм» муомалага киритилди.
Банк муассасалари томонидан 1994 йил 1 июл ҳолатига кўра мулкчилик шаклидан қатъи назар, республика ҳудудида рўйхатга олинган юридик шахсларнинг ҳисоб – китоб ва жорий ҳисобварақларидаги барча пул маблағларини, шунингдек, инвентарлаш ва бухгалтерлик ҳисоби маълумотлари асосида 1000 сўм – купон – 1 сўм нисбатида барча асосий ва айланма фондларнинг баланс қиймати, бошқа моддий бойликлар, дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари, бюджетга қарздорлик ҳамда банк баланси актив ва пассивларининг барча қолган моддалари, республика ва маҳаллий бюджетлар маблағлари қолдиқлари, шунингдек, ташкил топиш манбаларидан қатъи назар, бюджетдан ташқари фондларнинг маблағлари тўлиғича қайта ҳисобланди. Аҳолига пулли тўловлар сифатида банклардан янги пул белгиларини бериш ҳамда ҳамда сўм – купонларни бир ой мобайнида чакана савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси орқали ва омонатларга жалб этиб муомаладан чиқарилди. Шу боис, 1994 йил июл ойи давомида республика ҳудудида миллий валюта «сўм» ва “сўм – купон”лар параллел равишда муомалада бўлди. Шу тарзда мамлакатимиз пул тизимининг асоси бўлиб ҳисобланадиган миллий валюта барча ҳисоб – китоблар ва тўловлар бўйича ягона тўлов воситаси сифатида амал қила бошлади. Бу ўз навбатида, Марказий банк ва тижорат банкларига пул тизимини нафақат сиёсий жиҳатдан, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам тўлиқ мустақил бошқариш имкониятини вужудга келтирди.



Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish