2 – савол баёни: Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, у минтақаларга тўғридан-тўғри кредитлар ва техник ёрдамлар кўрсатиш орқали Осиёнинг иқтисодий ўсишини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган. ОТБ ривожланаётган аъзо мамлакатлардаги хусусий корхоналарга капитал қўйилмалар ва кредитлар ажратиш орқали тўғридан-тўғри ёрдам беради. ОТБ тегишли мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига самарали ҳисса қўшадиган ва мамлакат стратегиясига мувофиқ қашшоқликни камайтиришга энг катта таъсир кўрсатадиган лойиҳаларни молиялаштиради.
ОТБ қарз тақдим этиш учун лойиҳаларни қандай мезонлар асосида танлайди?
Лойиҳаларни режалаштиришда / лойиҳалар дастурларини тайёрлашда биз суверен молиялаштириш (давлатга тақдим этиладиган қарз асосида) учун янги лойиҳаларнинг қайси бири устувор бўлишини қуйидаги бир неча мезонлар асосида аниқлаймиз:
Секторни ривожлантиришга бўлган эҳтиёж.
Биз қўшиш мумкин бўлган қўшимча қиймат ва имкониятларимиз.
Лойиҳани амалга ошириш учун маъсул тегишли вазирлик ва идораларнинг ўзлаштириш салоҳияти.
Ташқи қарз олишда Ҳукуматнинг чекловлари.
Таклиф этилаётган лойиҳаларнинг амалга оширишга тайёрлиги.
Лойиҳага хусусий секторни жалб қилиш усуллари.
Иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш ОТБ дастурларида устувор йўналиш бўлиб ҳисобланади ва биз бу масалаларни ўз лойиҳаларимизда инобатга олишга ҳаракат қиламиз. Масалан, биз иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишга қаратилган сувни бошқариш бўйича лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқдамиз. Бандан ташқари, энергетика соҳасини ислоҳ қилиш дастуримиз чиқиндиларни ва қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланишни камайтириш бўйича аниқ сиёсатни ўз ичига олади.
Кредитлар иккита фонддан берилади: одатий ва махсус. Биринчиси, тижорат шартлари асосида, яъни бозор фоиз ставкалари бўйича ва одатда 15-25 йилгача бўлган қисқа муддатга қарз бериш учун мўлжалланган. Махсус фонд узоқ муддатли - 25-40 йилгача, имтиёзли фоиз ставкасида (1-3%) кредитлаш учун мўлжалланган. Оддий фонддан олинган кредитлар учун имтиёзли муддат 3-5 йил, махсус фонддан эса одатда 10 йил. Кредитлар билан бир қаторда, ОТБ аъзо давлатларга ёрдам беришнинг бошқа воситаларига техник ёрдам, кафолатлар ва акциялар сотиб олишни ҳам ўз ичига олади.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 1991 йилда Марказий ва Шарқий Европа ва МДҲ мамлакатларига маъмурий-буйруқбозлик тизими қулаши оқибатида бозор иқтисодиётини шакллантиришда ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган. Бош офиси Лондон (Буюк Британия) ҳудудида жойлашган. ЕТТБ аъзолари 69 аъзо (67 мамлакат, Европа Иттифоқи ва Европа инвестицион банки). 90-йилларнинг бошида юз берган беқарор даврда Банк Марказий ва Шарқий Европадаги ўзгаришларнинг асосий омили сифатида хусусий секторга йўналтирилганлигини бир неча бор тасдиқлади. Бу даврда ЭРТБ очиқ бозорга ўтишда эксперт сифатида ташкил этилган эди. Банк банк тизимини ислоҳ қилиш, нархларни эркинлаштириш, хусусийлаштириш (қонунлаштириш ва сиёсий мулоқот) ва мулк ҳуқуқи учун тегишли меъёрий-ҳуқуқий базани шакллантириш каби тадбирларда фаол иштирок этади.
Ўзбекистон Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕБРД) 1992 йил 30 апрелдан бери иштирок этмоқда. Аксиядорлар сифатида Республика ЕТТБнинг 44,1 млн.
Тошкентдаги офиси 1993 йил май ойида очилган. Малумот: 2005 йилнинг июл ойи охирида Банк «давлатнинг сиёсий ҳаётидаги тараққиётнинг йўқлиги, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бузилиши» туфайли, Ўзбекистонда давлат секторига тегишли лойиҳаларни, корхоналарни ва дастурларни тўхтатиб қўйишни маълум қилди.
ЕТТБ бозор иктисодиётига ўтиш даврида бўлган мамлакатларда амалга оширилаётган ислоҳотлар (давлат мулки ва корхоналарини хусусийлаштириш ҳамда монополиядан чиқариш; тадбиркорликни ривожлантириш; и. ч., хизмат кўрсатиш ва молия секторларига инвестицияларни жалб этиш; капитал бозорини шакллантириш ва ҳ. к.)га молиявий ёрдам кўрсатади ва уларнинг жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига тезроқ қўшилишига кўмаклашади. Банк кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлар синфини шакллантириш масалаларига катта эътибор беради, транспорт, энергетика, и. ч. соҳаларидаги йирик инфратузилма лойиҳаларини молиялашда иштирок этади. Банк ресурсларининг камида 60% хусусийлаштирилаётган давлат корхоналари ёки хусусий сектор корхоналарига, 40% инфратузилма ёки бошқа лойиҳаларга йўналтирилади.
Ўзбекистон 1992 й. бошида ЕТТБга аъзо бўлди ва шу йили Тошкент ш. да унинг ваколатхонаси очилди. 1993 й. дан Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишда иштирок эта бошлади. 1994 й. 10 янв. да ЕТТБнинг Директорлар кенгаши Ўзбекистон Республикасига лойиҳаларни молиялаш масалалари бўйича салбий гаров шартларини бекор қилди. ва банк инфратузилмасини ривожлантириш, энергетика мажмуи, туризмни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, бозор инфратузилмасини шакллантириш, табиий ресуреларни узлаштириш, пахтани қайта ишлаш ва енгил саноатнинг бошқа тармоқларини тараққий эттириш каби етти йуналишда фаолият юритади. ЕТТБ Фарғона нефтни қайта ишлаш з-дини жиҳозлаш (умумий қиймати 81,5 млн. экю); энергетика и. ч. қувватларини ошириш ва Сирдарё ГРЭСнинг халқаро андозаларга мувофиқлигини таъминлашга қаратилган (умумий қиймати 25,2 млн. экю) ва Тошкент халқаро аэропортини таъмирлаш, шунингдек, хавфеизликни ошириш учун махсус жиҳозлар сотиб олиш (умумий қиймати 43,5 млн. экю) лойиҳаларни амалга ошириш учун кредитлар ажратди. Ҳоз. вақтда Ўзбекистонда ЕТТБ иштирокида умумий қиймати 1 млрд. АКД долларидан ортиқ бўлган 15 лойиҳа амалиётга жорий этилмоқда (бунда банкнинг бевосита молиялашдаги улуши 597,7 млн. АҚШ долларига тенг). Хусусан, ЕТТБ томонидан Ўзбекистонда урта ва кичик бизнесни ривожлантириш мақсадида 120 млн. АҚШ долларидан иборат кредит берилди. Шундан 60 млн. АКШ доллари ҳукумат кафолатисиз Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига, 60 млн. доллари эса ҳукумат кафолати билан бошқа тижорат банкларига берилган (2001).
Do'stlaringiz bilan baham: |