Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари


– савол баёни: Савдо баланси



Download 1,33 Mb.
bet94/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

2 – савол баёни: Савдо баланси – тўлов балансининг таркибий қисми ҳисобланиб, товарларни олиб кириш ва олиб чиқишдаги ҳисобот.
Мамлакатлар ташқи ижтимоий – иқтисодий алоқаларини, савдо ва кредитлар айланмасини, хизматлар ва жорий операцияларининг ҳаракати қиймат кўринишида тўлов балансида акс эттиради.
Тўлов баланси – мамлакатнинг ташқи ижтимоий-иқтисодий алоқаларнинг бошқа мамлакатлар билан амалга ошириладиган алоқаларини қиймат кўринишида ифодаланишидир. Тўлов балансида алоҳида олинган мамлакатни ҳақиқатда бошқа мамлакатларда тўлаган ва улардан тушган маблағлари ўртасидаги нисбатдир. Тўлов баланси одатда маълум давр (ой, чорак, йил)га тузилади. Мамлакатнинг тўлов баланси қуйидаги таркибдан ташкил топади.
I. Жорий операциялар баланси
1.Савдо баланси
а) экспорт
б) импорт
2. Хизматлар ва нотижорат тўловлар баланси, “кўринмайдиган” операциялар баланси
II. Капиталлар ва кредитлар ҳаракати баланси (мамлакатга киритилган ва мамлакатдан чиқиб кетган давлат ва хусусий капиталлар, халқаро миқёсда олинган ва берилган кредитлар).
Юқорида келтирилганидек, тўлов баланси асосан иккита гуруҳдан ташкил топади. Тўлов балансининг биринчи гуруҳи савдо баланси ҳамда хизматлар ва нотижорат тўловлар бўйича операцияларни акс эттиради. Иккинчи гуруҳда капиталлар ва кредитлар ҳаракати бўйича операциялар баланси тузилади.
Тўлов балансининг савдо балансида мамлакатдан қилинадиган экспорт ва мамлакатга қилинадиган импорт товарлари ўртасидаги нисбат акс эттирилади. Одатда бу ташқи савдо айланмаси тарзида ифодаланиб, унинг натижаси ижобий ёки салбий қолдиқ кўринишида бўлади. Агар мамлакат тўлов балансида жами экспорт суммаси импорт суммасидан ортиқча бўлса, ижобий ташқи савдо қолдиқ ҳисобланади. Тўлов балансининг ижобий савдо қолдиғи мамлакатдаги мавжуд ялпи талаб ички ишлаб чиқариш ҳисобига қондирилиётганилигини англатади, ўз навбатида бу кўрсаткич мамлакат миллий валютасининг барқарорлигига ижобий таъсир кўрсатади.
Агар мамлакат тўлов балансида импорт суммаси экспорт суммасига нисбатан ортиқча бўлса, ушбу ҳолат салбий ташқи савдо қолдиғи ҳисобланади. Мамлакатда салбий ташқи савдо вужудга келиши маҳаллий ишлаб чиқариш етарли даражада ривожланмаганлигини ва ташқи ишлаб чиқариш омилларига боғлиқ эканлигидан далолат беради.
Хизматлар ва нотижорат, кўринмайдиган операциялар баланси ўз таркибига транспорт, суғурта, почта – телеграф, телефон алоқаси, воситачилик операциялари, туризм, маданий алмашувлар, пул ўтказмалари (иш ҳаққи, стипендия, пенсия, ворислик), дипломатик ва савдо консуллари, инвестициялар бўйича дивидендлар ва фоизлар, лицензия учун тўловлар, техник ёрдам, гонорар, ташқи мамлакатлардаги ҳарбий харажатлар бўйича тўловларни олади.
Ривожланган ва айрим ривожланаётган мамлакатлар хизматлар ва нотижорат баланси таркибида асосий улуш турли даражадаги хизматлар ҳиссасига тўғри келади, кейинги кўрсаткичлар туризм, илмий – техникавий йўналишлар ҳисобланади. Тўлов балансининг савдо баланси, хизматлар ва нотижорат баланси жорий операциялар балансини ташкил этади, унинг деярли 70 фоизи савдо баланси ҳиссасига тўғри келади. Тўлов балансининг иккинчи гуруҳи капиталлар ва кредитлар ҳаракати баланси ҳисобланади. Ушбу балансда мамлакатга давлат, хусусий капитал ва халқаро кредитлар нисбати ифода этилади. Халқаро иқтисодиётнинг глобаллашуви ва жаҳон молиявий – иқтисодий инқирози шароитида тўлов балансининг ушбу бўлимининг аҳамияти ортиб боради. Тўлов балансини тузишда қўлланиладиган статистик усуллар ва маълумотларни қайта ишлашни доимий равишда такомиллаштириб боришига қарамасдан унинг ноаниқлик даражаси юқорилигча қолмоқда. Шунинг учун тўлов балансида “Хатолар ва ҳисобга олинмайдиган” алоҳида моддаси мавжуд. Ушбу моддада аниқлаб бўлмайдиган ёки ҳисобга олишни имконияти бўлмаган операциялар акс эттириб борилади. Бундай ҳолат халқаро молиявий – иқтисодий инқирозлар шароитида давлатлар ўртасида инвестиция, кредит ва бошқа операциялар кўринишда ноқонуний ёки норасмий равишда кўчиб юрган валюта маблағларининг суммаси кабиларни киритиш мумкин.
Масалан, мамлакатимиз аҳолиси ҳисобидан пул ўтказмалари орқали хорижий давлатлардан ҳар йили жуда катта миқдорда валюта маблағлари кириб келади. Статистик маълумотларга қарагандан 2007 – 2010 йилларда ушбу манба ҳисобидан мамлакатимизга ҳар йили 2,5 млрд доллардан 3,5 млрд долларгача валюта тушумлари келиб тушган, уларни мамлакатимиз тўлов балансида акс эттириш мумкин. Бироқ, хорижда ишловчи аҳоли ўзи билан олиб келган валюта маблағларининг, шунингдек, айланма йўллар орқали давлат божини тўламасдан киритилган товар моддий қимматликларнинг аниқ ва тўлиқ ҳисоби мавжуд эмас. Айнан шу каби операциялар тўлов балансининг “Хатолар ва ҳисобга олинмайдиган” моддасида акс эттирилади.
Тўлов балансини тузишни ўзининг тегишли усуллари, қоидалари ва тартиби мавжуд бўлиб, бунинг асосий жиҳати шундаки, тўлов балансидаги моддалар ва кўрсатикчлар халқаро иқтисодий алоқаларда иштирок этаётган барча иштирокчилар учун ўзининг ягоналиги талаб ва қоидалари асосида тузилганлиги билан тегишли қарорларни қабул қилишда асос сифатида хизмат қилиши зарур. Акс ҳолда тегишли талаблар ва қоидаларга жавоб бермайдиган тўлов баланси халқаро даражада фойдаланиш имкониятини бермайди ва уни тузишдан мантиқ чиқмайди.
Тўлов балансининг моддалари, унинг маълумотлари ва кўрсаткичларини ягоналигини таъминлашда Халқаро валюта жамғармаси тавсиялари барча мамлакатлар учун асос сифатида қабул қилинган. Ҳозирги кунда ХВЖга аъзо бўлган барча мамлакатлар тўлов баланси айнан шу талаб асосида тузилади. Бу ушбу мамлакатлар ўртасида унинг ягоналигини таъминлашга хизмат қилади.
Тўлов балансини турлича талқин этилиши. Хорижий мамлакатлар иқтисодий адабиётларида тўлов балансига нисбатан берилган таърифларга эътибор берадиган бўлсак, тўлов баланси мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалари бўйича статистик маълумотлар шакли сифатида талқин қилинади.
Амеркалик иқтисодчилар Вассерман ва Уэйрнинг фундаментал ишларида тўлов балансини: «Тўлов баланси – мамлакатнинг маълум даврда мазкур мамлакат резидентлари ва бошқа мамлакатлар вакиллари ўртасида амалга оширилган ижтимоий – иқтисодий операцияларнинг статистик маълумотмларда акс эттирган ҳужжатдир” деган тарзда ифодалайди. Халқаро валюта жамғармаси методик кўрсатмаларида тўлов балансига янаям аниқроқ ва расмий маънода таъриф берилган.
Унга кўра: “Тўлов баланси – статистик маълумотлар жадвали бўлиб, маълум даврга тузилади. Тўлов балансида:
а) алоҳида олинган мамлакатни бошқа мамлакатлар ўртасида товарлар, хизматлар ва даромадлар бўйича амалга оширган операциялари;
б) алоҳида олинган мамлакатнинг бошқа мамлакатлар билан СДР ва олтин стандарти бўйича ҳуқуқларининг ўзгариши;
в) ўзаро қопланадиган ва бухгалетрия ҳисобида акс эттириладиган бир томонлама ўтказишлар ва бир – бирини тўлдирадиган ёзувлар” тарзида баён этилади.
Тўлов балансининг иқтисодий моҳияти бўйича ҳар – бир мамлакатда турлича талқинлар юритилсада, мамлакатлар ўртасида унинг тузилиши бўйича ягона тамойилларга риоя этилади. Унда энг асосий кўрсаткичлардан бири резидент ва норезидент масаласини аниқлаш алоҳида аҳамият касб этади.
Резидент тушунчаси. Тўлов балансини тузишда ташқи иқтисодий операцияларини ички иқтисодий операциялардан ажратиш муҳим аҳамият касб этган бир пайтда резидент, савдо келишуви, транзакция каби иқтисодий тушунчаларнинг моҳиятини теранроқ англаш лозим бўлади.
Резидент тушунчаси барча мамлакатда тегишли қонун ҳужжатлари асосида белгилаб қўйилади. Масалан, АҚШда барча ҳукумат ташкилотлари, миллий компаниялар ва мамлакат ҳудудида доимий равишда истиқомат қиладиган фуқарорлар резидентлар ҳисобланади.
АҚШнинг хорижий мамлакатларда яшайдиган фуқарорларини (давлат хизматчиларидан ташқари) АҚШ резиденти сифатида эътироф этилишида уларнинг яшаш даврини қисқа ёки узоқлигига эътибор қаратилади. АҚШ компания ва корпорацияларининг хорижий мамлакатлардаги филиаллари, қизлик компаниялари АҚШ учун чет эл компаниялари ҳисобланади. Худди шундай тартиб дунёнинг бошқа етакчи мамлакатларида ҳам мавжуд.
Ўзбекистон Республикасида ҳам тегишли қонунчилик ҳужжатларига асосан резидент ва норезидент шахсларга тегишли тавсифлар қўлланилади.
Масалан, 1993 йил 7 майда қабул қилинган “Валютани тартибга солиши тўғрисида”ги Қонуннинг тўртинчи моддасига асосан банк операциялари доирасида резидентлар тоифасига қуйидагиларни киритади.
а) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари;
б) Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
в) Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида рўйхатдан ўтган юридик шахслар;
г) Ўзбекистон Республикасининг иммунитет ва дипломатик имтиёзлардан фойдаланадиган хориждаги дипломатия ҳамда бошқа ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ташкилотларининг чет элдаги, хўжалик ёки бошқа тижорат фаолияти билан шуғулланмайдиган ваколатхоналари.
Шу қонуннинг бешинчи моддасида эса Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари дейилганда ушбу Қонуннинг 4 – моддасига мувофиқ резидентлар жумласига кирмайдиган шахслар тушунилади, деб қайд этилган.



Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish