Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари



Download 1,33 Mb.
bet98/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

3 – савол баёни: Ислом тараққиёт банки (ИТБ) – 1974 йилда ташкил топган. Унга ислом динига эътиқод қилувчи 35 та мамлакат, яъни Ислом анжуманининг деярли барча аъзолари киради. Низом капиталининг миқдори ОТБ дан 5 марта кам. ИТБнинг мақсади аъзо мамлакатларнинг ривожланиш лойиҳаларини, ташқи савдони кредитлаш ва савдо, саноат компаниялари капиталларини инвестициялашдан иборат.
Ўзбекистон ИТБга 2003 йил 3 сентябрда аъзо бўлган бўлиб, ушбу банк томонидан фақат 2003 – 2009 йиллар мобайнида умумий қиймати 150 млн. долларга тенг молиявий хизматлар кўрсатилган. Жаҳон иқтисодиётида инвестиция фаолиятини тартибга солиш ва рағбатлантириш бўйича катта тажриба тўпланган. Ўзбекистонда инвестиция фаолиятини ташкил этиш, юритиш, тартибга солиш ҳамда қўллаб-қувватлаш тизими яратилган, ушбу тизимнинг амал қилишини таъминлаш учун зарур қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинган ва улар амалиётда инвестиция фаолиятини тартибга солишда кенг қўлланилмоқда. Ислом банкида устамалар ўз ўзидан ошмайди ва пеня тушунчаси умуман йўқ. Жарималар бор, лекин улар бир маротаба қўйилади, қўйилиш сабаби эса мижозни тарбиялаш ва келажакда шунга ўхшаш эътиборсизликларга йўл қўймаслигини таъминлаш. Исломий молиялашда кредитлар энг узоғи 5 йил муддатга берилади. Агарда мижоз бирор бир фалокатга учраб, тўлаш қобилиятини йўқоца, банк муддатни 6-10 йилга чўзиб бериши мумкин экан. Бунда суммада ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Лекин мижоз асбоб-ускунани олиб қўйиб, уларни яхши ишлатмай, бепарво юргани кузатилса, банк совуққонлик учун жарима солади. Ундирилган бу маблағни тўғридан-тўғри хайрия мақсадларига сарфлайди. Ваҳоланки, ислом молиялашида жаримага фойда сифатида қаралмайди ва у ҳаром ҳисобланади. Ислом тараққиёт банки(ИТБ) 1975 йилда ИҲТ мамлакатлари молия вазирлари йиғилишининг қарорига кўра ташкил етилган. ИТБнинг штаб-квартираси Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган. ИТБнинг Ҳудудий офислари 1994 йили Работ (Марокаш)да, шу йили Куала-Лумпур (Малайзия)да, 1997 йили Олма-Ота (Қозоғистон)да ва 2008 йили Дакар (Сенегал)да очилди. Банк шунингдек, 12 та аъзо мамлакатда маҳаллий ваколатхоналарга эга: булар Афғонистон, Озарбайжон, Бангладеш, Гвинея, Индонезия, Эрон, Нигерия, Покистон, Серра-Леона, Судан, Ўзбекистон ва Ямандир.
ИТБнинг асосий вазифаси аъзо-мамлакатларда шариатга мувофиқ ижтимоий ва иқтисодий тараққиётни қўллаб-қувватлашдан иборат. Банк ташкил этилаётган вақтда унинг низом жамғармаси 6 млрд.исломий динорни, аъзолари сони 22 тани ташкил этган. Исломий динор – ИТБ фойдаланадиган ҳисоб бирлиги; бир исломий динор ҲВЖнинг бир қарз олиш махсус ҳуқуқига тенг. Ҳозирги вақтда ИТБга иштирокчи аъзолар 56 та давлат ҳисобланади. 2013 йили ИТБнинг эълон қилинган ҳиссадорлик капитали – 30 млрд.исломий динорни, шу жумладан, обуна ҳиссадорлик капитали – 18 млрд.исломий динорни ташкил этди. Банкнинг асосий ҳиссадорлари Саудия Арабистони (23,6 фоиз аксия), Ливия (9,5 фоиз), Эрон (8,3 фоиз), Нигерия (7,7 фоиз), БАА (7,5 фоиз), Қатар (7,2 фоиз), Миср (7,1 фоиз), Туркия (6,5 фоиз) ва Қувайт (5,5 фоиз) ҳисобланадилар.
2013 йилда ИТБ бошқарувчилар кенгаши умумий ҳиссадорлик капиталини 30 млрд.исломий динордан 100 млрд.исломий динор (150 млрд.доллар)га кўтариш ҳақида қарор қабул қилди. Банкнинг обуна капитали ҳам 18 млрд.исломий динордан 50 млрд. Исломий динорга оширилди. Ушбу қарор аъзо-мамлакатларнинг молиялаштириш маблағларига бўлган катта эҳтиёжи билан боғлиқ. Сўнгги 12 йил давомида етакчи рейтинг агентликлари (Моодй”с, Стандард&Поор”с, Фитч) томонидан ИТБга узоқ муддатли кредит рейтинги – “ААА” ва қисқа муддатли олий барқарор кредит рейтинги – “А+” бериб келинмоқда. 2013 йилнинг декабрида ушбу рейтинглар яна тасдиқланди.
ИТБ таркибига қуйидаги ташкилотлар киради:
- Ислом тараққиёти банки – ИТБ;
- Хусусий секторни ривожлантириш бўйича исломий корпорация – ИКРCҲС;
- Экспортни кредитлаш ва инвестицияларни суғурталаш бўйича исломий корпорация;
- Ҳалқаро исломий савдо-молия корпорацияси – ИтфК;
- Исломий тадқиқот ва ўқув муассасаси – ИИИО.
Ислом тараққиёти банки ИТБ гуруҳи кенг миқёсдаги фаолиятга жалб этилган:
- аъзо мамлакатларда қашшоқлик даражасини пасайтиришга кўмаклашиш;
- аъзо мамлакатлар савдо-иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш;
- лойиҳавий молиялаштириш;
- кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш (шу жумладан микромолиялаш хизматлари);
- аъзо мамлакатлар маблағларини сафарбар қилиш;
- экспортни кредитлари ва инвестицияларни суғурталаш ҳамда қайта суғурталаш;
- аъзо мамлакатлар меҳнатга яроқли аҳолиси учун таълим дастурлари ва тадқиқотларни ташкил этиш;
- аъзо мамлакатларга фавқулодда ҳолатларда ёрдам кўрсатиш;
- аъзо мамлакатларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бошқа фаолият шакллари.
ИТБ фаолиятининг асосий йўналишлари. ИТБ аъзо мамлакатларга, давлат ва хусусий секторга қарашли йўллар, каналлар, тўғонлар, мактаблар, касалхоналар, уй-жой, қишлоқ туманларини ривожлантириш ва бошқалар каби қишлоқ хўжалиги ва инфратизилма лойиҳаларини молиялаштириш учун қарзлар беради. Ушбу лойиҳалар устувор ҳисобланади ва аъзо мамлакатлар ижтимоий ва иқтисодий ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатади. Ташкил топган вақтидан бошлаб ИТБ молиялаштирган маблағлар умумий ҳажми 2013 йилнинг охири ҳолатига 97,8 млрд. долларни ташкил етди, ундан 46,9 млрд. доллари (48 фоиз) лойиҳавий молиялаштиришга, 49,8 млрд. доллари савдони молиялаштиришга ва 0,7 млрд. доллари (1 фоиз) махсус ёрдам учун йўналтирилди. ИТБ аъзо мамлакатларда тараққиёт лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун турли исломий молиявий воситалардан фойдаланади. Ушбу воситалар қуйидагиларни ўз ичига олади:

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish