Пул, кредит ва банклар дарслик



Download 2,12 Mb.
bet5/141
Sana12.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#659444
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   141
Bog'liq
ДАРСЛИК КУЛЛАНМА ПУЛ

4.Қийматнинг пул шакли. Айирбошлаш муносабатларининг ривожланиши, жаҳон бозорининг вужудга келиши, кумуш ва олтиннинг барча товарлар ичидан умумэквивалент восита сифатида ажралиб чиқишига олиб келди. Ушбу металларнинг табиий хоссаси (ягона жисмлиги, қийматининг ўзгармаслиги, сифатининг бузилмаслиги) узоқ давр жамиятда пул вазифасини бажаришига хизмат қилди.
Қимматбаҳо металлар умумэквивалент сифатида муомалага киритилишининг дастлабки даврида ҳар хил қуйма шаклдан (сим, пластинка, юмалоқ ва бошқа шакллар) иборат эди.
Бозор муносабатларининг ривожланиши ва меҳнат тақсимотининг таборо такомиллашиб бориши металл пуллардан маълум шакл ва миқдорга эга бўлган тангаларни зарб қилиш заруриятини келтириб чиқарди. Тарихий манбаларга кўра, дастлабки металл тангалар эрамиздан аввалги VII асрда Хитой ва Лидия (Малая Азия) давлатларида зарб этилган.
Металл пулларнинг номинал қиймати ҳақиқатдаги қийматига тенг бўлиб, ноёб қимматбаҳо металлдан тайёрланади ва пулнинг барча функцияларини бажаради.
Эътиборли жиҳати шундаки, муомалада ҳақиқий пуллар айирбошлаш воситаси вазифасини бажарган даврда иқтисодиётда пул муомаласи автоматик равишда тартибга солинади. Натижада, иқтисодиётда пулнинг қадрсизланиши, баҳоларнинг ўсиши ва инфляция ҳолати кузатилмайди. Чунки қимматбаҳо металларнинг муомалада ортиқчалик ҳолатининг вужудга келиши, уларни жамғарма ва бойлик сифатида сақлашга йўналтирилиши орқали бартараф этилади. Агар, муомалага қўшимча айирбошлаш қиймати зарур бўлса, улар қиймат ўлчови, муомала ва тўлов воситаси сифатида қайтадан муомалага чиқарилади.
Олтиннинг муомалада амал қилиши XX асрнинг 30 – 70 йилларида бекор қилинди, яъни олтин демонитизацияси юз берди. Олтин айирбошлаш воситаси сифатида муомаладан чиқарилишининг дастлабки даврида аввал муомала ва тўлов воситаси функциясини, 1975 йилдан сўнг эса жаҳон пули функциясини тўхтатди. Ушбу вазифаларни ички ва жаҳон бозорига олтиннинг ўрнига кириб келган қоғоз ва кредит пуллар эгаллади.
5. Қийматнинг қоғоз – пул шакли. Дастлабки қоғоз пулларни муомалага чиқарилиши тахминан X асрнинг охири XI асрнинг бошларига тўғри келади. Шу даврдан бошлаб, муомаладаги олтин ва кумуш пуллар ўрнини қоғоз пуллар эгаллай бошлади. Муомалада олтин ва кумуш амал қилган шароитда улар билан параллел равишда тўлов воситаси сифатида қоғоз пулларни кириб келишининг сабаблари сифатида қуйидагиларни таъкидлаш лозим:

  • қимматбаҳо металларни олиб юриш, сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан муаммоли ҳолатларнинг вужудга келиши;

  • олтин ва кумуш муомалада қўлдан қўлга ўтиши натижасида едирилиб, ўзининг дастлабки ҳажми ва хоссасини йўқотиши;

  • қимматбаҳо металлар зебу зийнат ва бойлик тимсолида муомаладан чиқиб кетиши;

  • иқтисодий тараққаётнинг юқори даражада ривожланиши натижасида товар ва хизматлар массасининг қимматбаҳо металлар (олтин, кумуш) массасига нисбатан шиддат билан ортиб бориши.

Дастлаб муомалага чиқарилган қоғоз пулларнинг асоси олтин билан таъминланган бўлиб, ушбу пуллар билан биргаликда олтин тангалар ҳам муомалада иштирок этган.
Қоғоз пуллар мустақил қийматга эга бўлмасдан, улар давлатнинг қонуний ҳужжатлари асосида мамлакатда тўлов ва муомала воситаси ролини бажаради. Шунинг учун қоғоз пулларнинг қиймати ўзгарувчанлик хусусиятига эга бўлиб, у мамлакат ички бозорида чет эл валютасига бўлган талаб ва таклиф, миллий иқтисодиётнинг барқарорлиги ҳамда ижтимоий – иқтисодий ҳолатлар таъсирида ўзгариб туради. Бу унинг сотиб олиш қобилиятининг мустаҳкамлиги, инфляция даражаси ва бошқа иқтисодий кўрсаткичларда намоён бўлади.



Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish