Айирбошлаш – бу кишиларнинг истак – хоҳишлари ва эҳтиёжлари маҳсули сифатида амалга ошириладиган жараён бўлиб, бунинг натижасида, томонлар эҳтиёжини қондириш мақсадида ихтиёридаги нарсадан воз кечиб, зарур бўлган нарсанинг ўрнига беришдир. Айирбошлаш кишининг эҳтиёжи бўлган буюмга эга бўлиш имкониятини берадиган жараёндир.
Демак, айирбошлаш “А” ва “Б” томонлар ўртасидаги ўзаро келишув натижасида содир бўладиган жараён бўлиб, “А” ўзига тегишли товар ёки хизматини “Б” томоннинг товар ёки хизмати учун беришдир. Мадомики, ушбу алмашув жараёни икки томонга ҳам иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлиб, “А” томон воз кечган товар ёки маҳсулот ўрнига ўзи учун зарур бўлган, ундан ҳам фойдалироқ товар ёки хизматни олади.
Шунингдек, натурал хўжаликнинг ривожланиб бориши, жамиятда меҳнат тақсимотини шаклланишига олиб келган. Вақт ўтиши билан одамлар ўртасида маҳсулот айирбошлаш жараёни ривожланиб, ишлаб чиқаришнинг ихтисослашув жараёни рўй бера бошлаган. Хусусан, пулнинг вужудга келишида чорвачиликнинг деҳқончиликдан ажралиб чиқиши, кейинчалик ҳунармандчиликнинг шаклланиши жуда муҳим аҳамият касб этди. Ушбу даврда, одамлар ўртасида маҳсулотларни фаол айирбошлаш жараёни бошланди. Ўша даврдаги айирбошлаш муносабатларини фаоллашишига асосий омиллар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:
ишлаб чиқаришнинг натурал хўжалик шаклидан товар ишлаб чиқариш даврига ўтиши;
ишлаб чиқарувчи субъектларнинг бир – бирига ўзаро боғлиқлигининг вужудга келиши;
айирбошлаш жараёнида товарлар эквивалентлигининг таъминланганлиги.
Иқтисодий адабиётларда пулнинг вужудга келишини ёритишда асосий эътибор, унинг қиймат шаклининг ривожланиш эволюциясига қаратилади. Чунки, пулнинг вужудга келишида унинг қиймат шакллари жуда муҳим ўрин тутади. Пулнинг қиймат шакллари, асосан, бешта кўринишдан иборатлиги эътироф этилиб, улар қуйидагилардан иборат.
1.Қийматнинг оддий шакли. Қийматнинг ушбу шакли натурал хўжалик тузумига хос бўлиб, маҳсулотларнинг ортиқчалиги вақти – вақти билан вужудга келган шароитда амал қилган. Қийматнинг оддий шаклида ишлаб чиқариш ҳажмининг пастлиги, яратувчи ва олувчининг манфаатлари доимо ҳам бир – бирига мос келмаган айирбошлаш жараёнида маълум товарларгина иштирок этган.
Ушбу даврда одамлар ўртасида вужудга келган айирбошлаш муносабатларининг вужудга келишига ортиқча маҳсулотни бузилмаслиги ва туриб қолмаслигининг олдини олишга бўлган эҳтиёж туртки бўлган. Масалан, бир қоп дон = битта қўйга алмашилган ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |