Психология фанларини ўҚитишда ўйинли технологиялардан фойдаланишнинг хусусиятлари


Гуруҳнинг кайфиятини кўтарувчи ўйинлар



Download 133 Kb.
bet7/11
Sana07.07.2022
Hajmi133 Kb.
#752989
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5202085966830898277

Гуруҳнинг кайфиятини кўтарувчи ўйинлар
Бу типдаги ўйинларга қувноқ, кайфиятни кўтаришга асосланган ҳазил-ўйинлар киради. Шунингдек, уларга гуруҳ аъзолари бир-бирларига миннатдорчилик билдирадиган, илиқ сўзлар айтадиган, тилаклар, комплиментлар ижобий психологик муҳит яратадиган ва кайфиятни кўтарадиган ўйинларни мисол қилиб келтириш мумкин. Бу ўйинларни учрашувнинг самарали тугашини таъминлаш учун машғулотнинг охирида ўтказиш тавсия этилади.
Ўғил болалар ва қизлар ўртасидаги ўзаро муносабатларга
доир ҳазил ўйинлар
Иштирокчиларнинг талаблари асосида оилавий ҳаётнинг икир-чикирлари билан боғлиқ баъзи машғулотларда интим муносабатларга доир мавзулар ҳам бўладики, бу шундоқ ҳам зўр диққат билан қатнашаётган иштирокчиларни баттар ҳаяжонлантириб юбориши мумкин. Айни ҳолатни ҳазил ўйинлар воситасида йўқотса бўлади. Бу ўйинларда улар бир-бирларига илтифот қилиши, қўлтиқлашиши, хуллас ўзлари хоҳлайдиган, бироқ ифодалашга уяладиган, ижтимоий-маданий ҳаётда қайси жиҳатдандир йўл қўйилмайдиган хатти-ҳаракатларни бажаришлари мумкин. Бундай ўйинлар умумий кулгу остида қувноқ ва жонли ўтади. Шу билан бирга гуруҳда ўзаро ишонч даражаси ошади, аҳиллик кучаяди.
Бироқ уларни гуруҳда мулоқот юзасидан ва тактил тўсиқлар йўқотилгач, ўзаро хайрихоҳларча муносабат вужудга келгачгина ўтказиш тавсия этилади.
Ўйинли технологиялардан фойдаланишнинг асосини талабаларнинг фаоллаштирувчи ва жадаллаштирувчи фаолияти ташкил этади.
Ўйин олимлар тадқиқотларига кўра меҳнат ва ўқиш билан биргаликда фаолиятнинг асосий турларидан бири ҳисобланади.
Психологларнинг таъкидлашларича, ўйинли фаолиятнинг психологик механизмлари шахснинг ўзини намоён қилиш, ҳаётда ўз ўрнини барқарор қилиш, ўзини ўзи бошқариш, ўз имкониятларини амалга оширишнинг фундаментал эҳтиёжларига таянади.
Ўйин вазиятларини вужудга келтириш ва ва унга кириш кўникмаси ўқитувчи фаолиятининг мажбурий жихатидир. Педагогнинг ўйин позицияси – бу аввало болалар ва катталар ўртасидаги муносабатларнинг алоҳида услубидир.
А.С. Макаренконинг фаолияти ўйин позициясининг ёрқин намунасидир. У бундай деб ёзган эди: “Мен ўйинни тарбиянинг энг муҳим йўлларидан бири деб ҳисоблайман. Болалар жамоаси ҳаётида жиддий маъсулиятли ва амалий ўйин катта ўрин тутиши керак. Сиз педагоглар ҳам ўйнашни билишингиз шарт. Мана мен ёшим катта бўлса ҳам ўйнайман. Масалан, менинг олдимга командир келиб буйруқ беради. Мен унинг олдиди туришим керак. Менинг ўтирган ҳолда буйруқни қабул қилишга ҳаққим йўқ эди.
Ўйин муносабатлари иккита: ошкора ва яширин жиҳатдан кўзга ташланади. Муносабатларнинг ошкора жихати – бу тўғридан- тўғри бевосита махсус расмийлаштирилган ҳаракатлардир. Муносабатларнинг яширин жихати шундан иборатки педагог ўз фикрини болаларга шундай етказа оладики, уларда буни ўзлари ўйлаб топганликларига тўла ишонч бўлади. Бу ерда муайян артистлик зарур. А.С.Макаренконинг таъкидлашича баъзан нихоятда қийин вазифани ҳал этишга тўғри келади, улкан кескинликни бошдан кечиришга тўғри келади. Бундай ҳолда вазифа мендан ғоят чапдастлик ва доноликни усулини кенг авж олдиришини ва баъзи болалар билан мураккаб ўйинни талаб этади”.
Ю.П.Азаров у ўз педагогик ишида ўйинга кўп марта мурожаат қилган ўйин хатти-ҳаракатини таҳлил этар экан, педагогнинг болалар билан ўйин ва расмий ўзаро муносабатларини ўрнатишдаги алоҳида ҳолатини махсус ажратиб кўрсатади.Ш.А.Амошавилли педагогик ўйиннинг ажойиб устасидир. Умидбахш педагогикани тартиб қилувчи омил ўйин позициясидан фойдалана олмаслик мумкин эмаслиги,табийдир. У болаларни ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилишга дарсда ўқитувчи билан баҳслашишга ўрганади. Баъзан қуйидагича амалга оширилади. Ўқитувчи жиддий ҳолатда туриб ишончли оҳангда қандайдир нотўғри фикрни бошлайди-да, ўқувчилари уни асосли далиллар ва мулоҳазалар билан рад этмагунларича уни давом эттираверади. Шундагина педагог “хато қилганлигини тушиниб” ёрдам берганлари учун миннатдорчилик билдиради.
Ўйин ижтимоий тажрибаларни ўзлаштириш ва қайта яратишга йўналган вазиятларда, фаолият тури сифатида белгиланади ва унда шахснинг ўз хулқини бошқариши шаклланади ва такомиллашади.
Д.Н. Узнадзенинг таърифича, ўйин шахсга хос бўлган ички имманент психик (руҳий) хулқи шаклидир.
Л.С. Виготский ўйинни боланинг ички ижтимоий дунёси, ижтимоий буюртмаларни ўзлаштириш воситаси сифатида таърифлайди.
А.Н. Леонтьев ўйинга шахснинг хаёлотдаги амалга ошириб бўлмайдиган қизиқишлари (манфаатлари)ни хаёлан амалга оширишдаги эркинлиги сифатида қарайди.
Психологлар таъкидлайдиларки, ўйинга киришиб кетиш қобилияти киши ёшига боғлиқ эмас, лекин ҳар бир ёшдаги шахс учун ўйин ўзига хос бўлади.
Ўйинли фаолият муайян функцияларни бажаришга бағишланган бўлади. Улар қуйидагилар:

  • мафтункорлик;

  • коммуникативлик;

  • ўз имкониятларини амалга ошириш;

  • даволовчилик;

  • ташхис;

  • миллатлараро мулоқот;

  • ижтимоийлашув.

Тадқиқотчилар ўйин хусусиятларини ишлаб чиққанлар. Ўйинларнинг муҳим қирралари С.А.Шмаков томонидан ёритилган. У эркин ривожланувчи фаолиятни фарқлайди. Бундай фаолият фақат натижа (тадбирни) туфайли баҳра олиш учун эмас, балки хоҳишларига кўра, фаолият жараёнининг ўзидан баҳра олиш учун қўлланади.
Ўйин ижодийлиги билан ажралиб туради. У мумкин қадар бой, фаол характерга – «ижод майдони»га эга бўлади.
Ўйин учун ҳиссий кўтаринкилик хосдир. У ўзаро кураш, мусобақалашиш, рақобат шаклида намоён бўлади.
Ўйиннинг мазмунини акс эттирувчи, уни ривожлантиришнинг мантиқий ва вақтинча изчиллигини кўзда тутган бевосита тегишли ва унга нисбий алоқадор қоидалари бўлишини кўрсатадилар.
Тадқиқотчилар назарий аспектда ўйинга фаолият, жараён ва ўқитиш методи сифатида қарайдилар.
Ўйин фаолият сифатида мақсадни белгилаб олиш, режалаштириш ва амалга ошириш, натижаларни таҳлил қилишни қамраб олади ва бунда шахс субъект сифатида ўз имкониятларини тўла амалга оширади.
Ўйинли фаолиятни мотивациялаш ўйин характерининг мусобақалашиш шартлари, шахснинг ўзини намоён қила олиши, ўз имкониятларини амалга ошириш эҳтиёжларини қондиришдан келиб чиқади.
Жараён сифатида ўйин тузилмаси (Г.К. Селевко таъбирича) қуйидагиларни қамраб олади:

  • ўйнаш учун олинган роллар;

  • бу ролларни ижро этиш воситаси бўлган ўйин ҳаракатлари;

  • предметларни, яъни ҳақиқий нарсаларни шартли, ўйин нарсалари ўрнида қўллаш;

  • ўйинда иштирок этувчиларнинг реал ўзаро муносабатлари;

  • ўйинда шартли равишда яратилган сюжет (мазмун) – ижро соҳаси.

Ўйиндан тушунчалар, мавзу ва ҳатто ўқув предмети бўлимини ўзлаштиришда ўқитиш методи ва мустақил технология сифатида фойдаланилади.
Ўйин билиш ва унинг бир қисми (кириш, мустаҳкамлаш, ўйин, назорат) тарзида ташкил этилади.
Ўйинлар турли мақсадларга йўналтирилган бўлади. Улар дидактик, тарбиявий, фаолиятни ривожлантирувчи ва ижтимоийлашув мақсадларда қўлланади.
Ўйиннинг дидактик мақсади билимлар доираси, билиш фаолияти, амалий фаолиятида билим, малака ва кўникмаларни қўллаш, умумтаълим малака ва кўникмаларни ривожлантириш, меҳнат кўникмаларини ривожлантиришни кенгайтиришга қаратилган бўлади.
Ўйиннинг тарбиявий мақсади мустақиллик, иродани тарбиялаш, муайян ёндашувлар, нуқтаи назарлар, маънавий, эстетик ва дунёқарашни шакллантиришдаги ҳамкорликни, коллективизмни, жамоага киришиб кета олишни, коммуникативликни тарбиялашга қаратилган бўлади.
Фаолиятни ривожлантирувчи ўйинлар диққат, хотира, нутқ, тафаккур, қиёслаш малакаси, чоғиштириш, ўхшашини топиш, фараз, хаёл, ижодий қобилият, эмпатия, рефлексия, оптимал ечимни топа олиш, ўқув фаолиятини мотивациялашни ривожлантиришга қаратилган.
Ижтимоийлашув ўйинлари жамиятнинг меъёрлари ва қадриятларига жалб қилиниш, муҳит шароитларига кўникиш, эҳтиросларни назорат қилиш, ўз-ўзини бошқарищ, мулоқотга ўргатиш, психотерапияни назарда тутади.

Download 133 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish