Психология фанларини ўҚитишда ўйинли технологиялардан фойдаланишнинг хусусиятлари


Гуруҳларда биргаликда ўтказиладиган ўйинлар



Download 133 Kb.
bet4/11
Sana07.07.2022
Hajmi133 Kb.
#752989
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5202085966830898277

Гуруҳларда биргаликда ўтказиладиган ўйинлар
Гуруҳларда биргаликда ўтказиладиган ўйинларда ғолиб ва мағлублар бўлмаслиги ва ҳеч ким ўзини яккаланиб қолгандай хис қилмаслиги керак. Ўйин бу — вақтихушлик қилишдир ва у ўйин иштирокчиларида умумийлик, муштараклик ҳиссини вужудга келтиради. Ўйинлар болаларда ҳам, катталарда ҳам бошқаларга ишонч, диққатни жамлаш, киришимлилик ва ўзаро мулоқот кабиларга кўникма, малакалар ҳосил қилади. Шу тарзда ўйинлар иштирокчиларнинг нафақат аклий жиҳатдан, балки умуман шахс сифатида ривожланишига ҳам катта ёрдам беради. Шунингдек, узоқ давом этган зўриқтирувчи машғулотлар ёки нохуш ҳаётий вазиятлардан сўнг ўзини тиклаб олишига ёрдам беради. Гуруҳдаги барча иштирокчилар ҳам ўйинда иштирок этишни истайвермайдилар ва уларни мажбурлаш шарт эмас. Агар улар битта ўйинда қатнашсалар, ўз-ўзидан кейинги ўйинларда ҳам иштирок этишни хоҳлаб қоладилар. Бошловчи ҳар доим елиб-югуриб иштирок этиши шарт. Бу эса гуруҳда хуш кайфият, дўстлик муҳитини яратишга ёрдам беради.
Ролли ўйинлар ҳаётий вазиятлар ва муносабатлар моделлаштириладиган, махсус ташкил қилинадиган ўйинлардир. Улар шахслараро муносабатлар ҳарактерини англаш, бу муносабатларни яхшилаш ишида қўл келади. Машғулот жараёнида ролли ўйинлар кўпинча турли ижтимоий ролларни бажарувчи кишилар орасидаги муносабатларни мувофиклаштириш учун таклиф қилинади.
Ижтимоий ролларга биз ҳаётда ўзимиз сезмаган ҳолда жуда кўп дуч келамиз. Эр, хотин, ота, ўғил, она, қиз, йўловчи, хизматчи, талаба, бошлиқ ва ҳ.к. — булар фақат инсон эканлигимизни англатувчи тушунчаларгина эмас, балки муайян ижтимоий роллар ҳамдир. Улардан ҳар бири ўз йўл-йўриқлари ва хулқ-атвор қоидалари, нормаларига эга.
Ролли ўйинларда асосийси — мулоқот ёки муносабатдир. Ўз позициямизниўзгаларникига мослаштириш жараёнида муносабат-ларнинг янги усулларини ишлаб чиқишимиз мумкин: бунда одатланилган хулқ-атворнинг яхши ва ёмон жиҳатлари яхшироқ англанади ёки бошқа иштирокчилар билан бевосита мулоқот жараёнида янги хулқ-атвор кўринишлари шакллантирилади.
Ролли ўйинларда хулоса чиқариш, тажриба тўплаш, уни англаш ва кундалик ҳаётга тадбиқ этиш муҳимдир.

Download 133 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish