Психология фанларини ўҚитишда ўйинли технологиялардан фойдаланишнинг хусусиятлари


Ролли ўйинларни ўтказиш қоидалари



Download 133 Kb.
bet5/11
Sana07.07.2022
Hajmi133 Kb.
#752989
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5202085966830898277

Ролли ўйинларни ўтказиш қоидалари
Қоидалар нафақат ўйинга, шунингдек унинг якунларини муҳокама қилишга ҳам тегишлидир. Ўйин қоидалари ўйиннинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда ишланади, бунда ўйиндаги ўзаро муносабатлар ва тажриба алмашишга катта аҳамият бериш зарур.
1. Ўйинда қатнашаётганда ҳар бир иштирокчи ўзи ва ўзгалар билан самимий муносабатда бўлиши, таклиф қилинга ролга масъулият билан ёндашиши лозим.
2.Тажрибаларни ўртоқлашаётганда иштирокчиларнинг фикри бошловчининг фикрига мос келмаган ҳолда ҳам бошловчи уларнинг нуқтаи-назарини ҳурмат қилиши зарур. Шунинг учун ҳамма бир-бирининг фикрини бўлмасдан, диққат билан эшитиб, бошқа иштирокчиларнинг ўйин жараёнида нималарни хис қилганлигини тушунишга ҳаракатқилиш зарур.
3. Муҳокамада барча иштирокчилар фақатгина ўз кечинма ва ҳиссиётлари ҳақида гапириши, бошқаларнинг хатти-ҳаракатини тахлил қилмаслиги шарт. Уларнинг фикрини, тажрибасини ўзидан эшитган маъқулроқ.
Ролли ўйинлар фойдали усул бўлиши билан бирга уни ўзлаштириш қийинроқдир. Қуйидаги тавсиялар бу усулнинг фойдалилигини оширишга ёрдам беради:
Машғулотни дастлабки кунларида ўйинга кўнгилли, сергап ва фаол иштирокчиларни танлаб олиш лозим;
Бошловчининг ўзи ҳам бош роллардан бирини ижро этиши мақсадга мувофикдир;
Иштирокчиларга қайси йўналиш бўйича ҳаракат қилишлари лозимлигини тушунтириш ёки уларнинг ишни бошлаб олишлари учун бирорта сценарийни таклиф этиш керак;
Иштирокчиларга инструкция беришда "Реквизит"лар — шляпа, исмлар ёзилган карточкалар, париклар ва ҳ.к.лардан фойдаланишлари мумкинлигини айтиш керак;
Бошловчи имкони бўлса, вазиятни юмор билан тўлдиришга ҳаракат қилиши лозим;
Бутун гуруҳни жуфтликларга бўлиб ташлаш ва ҳар бир жуфтлик ҳаётий вазиятлардан келиб чиқиб, маълум бир саҳнани (масалан, ота- ўғил каби роллар) ижро этишини сўраш керак.
Шу тарзда бутун гуруҳ олдида мавжуд бўлган ҳижолатпазлик, бир-биридан уялиш кабилар йўқолади.
Ўйинни ўтказиш босқичлари

  • Ўйин қоидаларини ўйиннинг моҳияти ва мазмунини тушунтирмасдан олдин таништириш мақсадга мувофиқ ва бунда энг яхши усул —ҳар бир иштирокчи қоидаларга риоя қилишини оғзаки тасдиқлаши лозим;

  • ролли ўйинлар ўтказилиши учун маълум вақт белгиланиши керак, белгиланган вақт иштирокчиларга эълон қилинади ва бошловчи томонидан назорат қилиб борилади;

  • бошловчи ўйин қоидаларидан сўнг ўйин мақсадини тушунтиради (нима учун бу ўйинни ўтказаяпти). Ўйиннинг мазмуни ўқиб берилади ёки у акс этган карточка иштирокчиларга тарқатилади ва уларга ўзини қандай тутиши лозим бўлган маълум бир вазият ёки ҳолат таклиф этилади;

  • ролли ўйин тугаганидан сўнг ўосил қилинган тажриба муҳокама қилинади. Бошловчи ролли ўйин қатнашчиларига фикрларини баён қилишлари учун кўмаклашади. Фикрларни баён этиш ҳам қоида асосида — маълум тартиб ва шаклда амалга оширилади, ҳар бир қатнашчининг ўз кечинмалари ва фикрларини баён қила олиши жуда муҳимдир, бунинг учун бошловчи ўйин жараёнида қатнашчиларда намоён бўлган ҳар бир ҳиссиётнинг юзага чиқишини қўллаб-қувватлаб, рағбатлантириб бориши зарур;

  • агар бирорта ўйин қатнашчиси ўз кечинмалари билан ўртоқлашишни истамаса, унинг бу истагини албатта инобатга олиш керак.


Download 133 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish