Психология фанларини ўҚитишда ўйинли технологиялардан фойдаланишнинг хусусиятлари


ЎЙИНЛИ ТЕХОЛОГИЯЛАРДАН ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ФОЙДАЛАНИШ БИЛИМЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШНИНГ ШАРТИ СИФАТИДА



Download 133 Kb.
bet8/11
Sana07.07.2022
Hajmi133 Kb.
#752989
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5202085966830898277

ЎЙИНЛИ ТЕХОЛОГИЯЛАРДАН ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ФОЙДАЛАНИШ БИЛИМЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШНИНГ ШАРТИ СИФАТИДА
Талабаларда билим, кўникма ва малакаларини самарали ўзлаштиришда баҳс мунозара боришининг турли вариантлари мавжуд:
Эвристик ёндашувда томонлардан бири муаммонинг ечими бўйича ўзининг ёндашувини қабул қилишга уринмасдан ишонтириш методи, ички туйғу, соғлом ақлдан фойдаланган ҳолда баҳс иштирокчиларини ўзининг нуқтаи назарига оғдириб олади. Мантиқий ёндашувдаги баҳсга ўта мустаҳкам мантиқий таҳлил ва далил–исботлар характерли бўлиб, унинг воситасида иштирокчилар якуний хулосаларга келадилар.
Сўфиёна ёндашув. Унда томонлардан бири ўз рақибини донолик қилиб мағлуб қилиши ҳам мумкин.
Авторитар ёндашув. Унда томонлардан бири ўзининг обрўсидан фойдаланиб, ўз нуқтаи назарини ўтказиши мумкин.
Танқидий ёндашув. Баҳс иштирокчиларидан баъзилари ўз рақибининг фақат камчилиги, кучсиз ўрни ва мавқеига диққатни жалб қилади ва, аксинча, рақибининг фикридаги ижобий унсурларни кўришга интилмайди ва муаммонинг ечими бўйича ўз таклифларини ҳам бера олмайди.
Догматик ёндашув. Унда томонлардан бири баҳсни ҳақиқатни ўз манфаати учун ўзининг шахсий мақсадларига мувофиқ келадиган томонга бошлаб кетади.
Прагматик ёндашув. Иштирок этувчилардан бири ва ҳар бир томон фақатгина ҳақиқатни ўрнатиш учунгина баҳс юритмайди, балки ундан ўзларининг яширин ва баҳс иштирокчиларига маълум бўлмаган амалий манфаатларига буриш учун фойдаланади.
Баҳсни ўтказишда қуйидаги қоидаларга аҳамият бериш лозим:

  • оппонентининг ўз фикрини асословчи сўзини тинглаб, кузатиб бориши;

  • оппонентини сўзлашдан тўхтатиб қўйишга шошилмаслиги;

  • майда-чуйда деталларга эътибор қаратмаслиги, энг муҳимини кўришга, тушунишга ҳаракат қилиши;

  • кучсиз ўринлар, далил-исботлар, мисолларни топиш ва таҳлил қилиш;

  • оппонентини ўзидан кучли деб ҳисобламаслик;

  • ўзига ҳаддан ташқари бино қўйиш ва ишонишга ружу бермаслик;

  • қўрқиш рақиб олдида мағлубият эканлигини эсда тутиш.

Намуна «Баҳсда ғолиб келиш санъати» (П.И. Пидкасистой томонидан ишлаб чиқилган) ўйини.
Бу ўйин 2,3 соатга мўлжалланган.
Ўйиннинг мақсади – талабаларнинг баҳс-мунозара олиб бориш малакалари ва қобилиятларини ривожлантириш ва баҳолаш.
Мунозара – баҳснинг муаммолари. Баҳс-мунозарага олиб чиқиладиган муаммо талабалар учун долзарб ва қизиқарли бўлиши керак.
Намуна тариқасида қуйидаги саволларни қўйиш мумкин:

  1. Менинг ижодий, рақобатбардошлик шахсиятим ғояси қандай?

  2. Шахснинг ижодий, зиёлилик, рақобатбардошлик хусусияти нималарда кўринади?

  3. Шахснинг мустақил ривожланиш жараёнини мен қандай тасаввур қиламан?

  4. Бозор иқтисоди муносабатлари шароитида ўзимни қандай унга баҳшида қиламан?

Ўйин иштирокчиларининг роллари ва вазифалари.
Бошловчи –ўқитувчи ўйиннинг маъноси, асосий босқичлари ва иштирокчиларнинг вазифаларини айтиб беради.
Икки рақобатбардош 7-10 кишидан иборат гуруҳлар юқоридаги саволлар бўйича мунозарага киришадилар.
Бошловчи-ўқитувчи ўйинни лозим топган оқимга йўллаб туради, унинг аъзолари фаоллигини таъминлаб туради, мунозаранинг тўғрилигини кузатади, унга якун ясайди.
Эксперт – талабалар мунозара иштирокчиларига баҳо беради, гуруҳга ва унинг аъзоларига қуйидаги меъёрларга асосланган ҳолда баҳо қўяди:
а) ифоданинг мантиқийлиги ва асосланганлиги;
б) нутқ маданияти, нотиқлик санъати усулларини эгаллаганлиги;
в) хулосаларнинг исботлилиги;
г) баҳс усулларидан ранг-баранг ва самарали фойдаланиши;
д) саволлар қўя олиши ва б.
Ўйин босқичлари
Биринчи босқич ташкилий босқичдир. Унда рақобатга киришувчи жамоалар ва экспертлар гуруҳи шакллантирилади. Ўқитувчи ўйиннинг мақсади ва қоидаларини баён қилиб беради.
Иккинчи босқич ўйин жараёнидир. Ўйин давомида жамоалар олишлари мумкин ва унда мунозарани кутилмаган даражада янги ўйлаш ва топиш имкониятига эга бўладилар.
Учинчи босқич ўйинга якун ясашдир. Бу босқичда экспертларнинг ҳар бирига ўз мулоҳазаларини билдириш учун имконият берилади, улар эса ўз баҳоларининг меъёрларини ҳамда баҳс-мунозара иштирокчиларининг чиқишлари натижаларини асослаб берадилар.
Экспертлар вазифаси:

  • жамоанинг ғалабасини асослаш;

  • а) ўйин иштрокчиларидан энг хушмуомала; б) энг ақлли; в) энг обрўли; г) энг ижодкорларини аниқлаб беради.

Ўйин якунида ўқитувчи ўйинни таҳлил қилиб беради ва якун ясайди. Айниқса, ўқитувчи ўйиннинг бориши, унинг муваффақияти ва камчиликларига урғу бериши лозим. Шунингдек, истиқболда эътибор берилиши керак бўлган муваффақиятли, мунозарали, ижодий вазиятларни фарқлаб бериши керак.
Ўйинли технологияларни амалга ошириш бўлғуси мутахассиснинг ижодий фаолиятини ривожлантириш методларидан фойдаланишни тақозо қилади.
1-ўйин: «Аҳволлар қалай?»
Бунда гуруҳ аъзолари жуфтликларга бўлиниб, доира шаклида жойлашадилар ва ичкари томонда турганлар ташқаридагиларга 30 секунд мобайнида ўз ҳаётлари ҳақида гапира бошлайдилар. Унда охирги пайтларда ҳаётда юз берган воқеа фахрланиш объектлари ширин таассуротлари ҳақида гапириш мумкин. 30 сек.дан кейин роллар алмашинади. Ўйин гапириш ва тинглаш малакаларини ўзи ҳақида гапира олиш санъатини, лўнда ва қисқа гапириш каби сифатларни тарбиялайди.
2-ўйин: «Телефон ўйини».
Пастдан гуруҳ аъзолари навбат билан ўзи танлаган абонент билан 30 секунд мобайнида ўзи ҳоҳлаган мавзуда гаплашади. Кузатувчилар унинг ўзини тутиши, мижоз билан муомиласи нариги тарафдаги шахс билан гаплашувчи ўртасидаги яқинлик ўзаро муносабатларни таҳлил қиладилар ва керакли маслаҳатлар берадилар.
3-ўйин: «Омма олдига чиқиш»
Бу ўйинга аъзолар олдиндан тайёргарлик кўришлари маъқул. Чунки бунда маълум вақт давомида нотиқлик маҳорати ва гуруҳга мурожаат қилишнинг турли воситалари синалади ва гапириш, эшитиш санъатлари ўйин қилинади.
4-ўйин: «Ҳоҳлайман, қила оламан» ўйини.
Ўйин мақсади: ўқитувчида ўзига нисбатан ишонч ва фаолликнинг ҳоҳиш ва мажбурийликни индивидуал ҳолатларининг ўсиши, ўзини англаш ва педагогик фаолиятда ўзига хос хислатларни шакллантиришдир.
Ўқитувчилар гуруҳига ярим айлана тарзида ўтириш айтилади. Икки стул бўш қолади. Ҳохишга кўра истаган икки ўқитувчи марказга ўртага чиқишади ва гуруҳга қараб ўтиради. Бир ўқитувчи тингловчи бошқаси бошловчи бўлади. Охиргиси 3 та гап айтади, 1 чи бўлими бир хил, иккинчиси ҳар хил бўлади. Масалан: у айтади, «Мен ўзимга ишонишим керак, мен ўзига ишона оламан, мен ўзимга ишонишни ҳоҳлайман».
Кишилар нима ўйласалар ўшани айтадилар, яъни хаёлга келган биринчи фикрни айтишлари мумкин. Айтилган учинчи гапдан биринчиси кимнинг гапи таъсирчан чиққанлиги муҳокама қилинади. Биринчи бу саволлар иккинчи иштирокчига берилади. Тингловчи томонидан сўнг барча гуруҳга мурожаат қилинади.
Гапирувчининг интонацияси юзидаги ўзгаришлари ва ҳокозолар ҳисобга олинади. Қонунга кўра, аёллар аудиториясида «Мен мажбурман, мен қилишми керак тамойилида яшайди». «Мен ҳоҳлайман» шахсий истагига на вақт на куч топилади.
Психолог ҳар қандай инсон қайсидир вақтда «Ўзинг учун яша, ҳаёт сен учун» лигини уқтиришга ҳаракат қилиши оптимизмни сақлаш ва руҳан соғломлигини гуруҳга кўрсатишга ҳаракат қилиши керак.
Психолог ўқитувчининг мактабдаги хулқ унинг бошқа ўқитувчилар билан муносабатига педагогик фаолияти асоси эмас, унинг индивидуал хусусиятлари ҳам муҳимлигини кўрсатиши керак.
Бир ўқитувчи талабчан ҳиссиётга берилувчан ва муомилада қўпол бошқаси мулоқотга киришувчан бўлади. Муҳими ўзингизни инкор қилманг.
5-ўйин: «Менинг касбий ролим»
Ўйин мақсади ва касбий фаолиятнинг самарали усулларини очиш. Ўқитувчилар гуруҳи айлана бўлиб туришади ва психолог ҳаммага гуруҳ билан саломлашишни айтади, тасаввур қилинг. Улар ўқитувчи эмас, балки ўқувчилардир. Саломлашишни қуйидагича бошлаш мумкин: салом болалар! Бу пайтда унинг тутган ўрни юзини ўзгариши кўрсатилади.
Шундан сўнг барча қатнашчилар, гуруҳ билан саломлашади. Умумий муҳокама қилинади. Ҳар бир ўқитувчи бола ҳолатида қандай саломлашишни тушунтиради.
Кимнинг саломи самимий ва очиқлиги аниқланади. Ушбу ўйинда ҳар бир ўқитувчи ўзининг фаолиятидаги услубидан келиб чиқиб ишлайди. Педагогик фаолиятининг самарали ҳал қилиниши нафақат мактабда эндигина иш бошлаган ёш ўқитувчилар эмас, балки бир неча йиллик иш стажига эга бўлган ўқитувчилар учун ҳам касб услубини ривожлантириш муҳимдир.
6-ўйин: «Менинг ҳамкасбим ўйини».
Ўйин мақсади: ишда ўқитувчиларнинг ҳамкасблари билан самарали мулоқот воситаларини ривожлантириш, психолог гуруҳга кейинги вазиятни ўйнашни таклиф қилади, бир ўқитувчи ҳамкасбларидан бир икки кунга ўрнини билдирмасликни сўрайди. Ўйиндан сўнг ушбу вазият юзасидан муҳокама қилинади ўқитувчи илтимосини баён этиш учун қандай коммуникатив воситаларидан фойдаланилади. Нима учун бир ўқитувчи унга бошқаси эса йўқ.
Ҳар бир қатнашчи ўзининг тажрибасидаги шундай вазиятларни эслаши мумкин. Бу вазиятга психолог аралашмайди, фақатгина ёрдам бериши мумкин. Ўйин сўнгида ушбу вазиятда «Ўзингизни қандай тутишингиз керак, ҳамкасбларингиз сизга чин дилдан ёрдам беришлари учун вазият муҳокама қилинади».

Download 133 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish