Процессуал ҳужжатларни расмийлаштириш фанидан 2-мавзу: «Фукаролик ишлари буйича судларга такдим этиладиган даъво аризалари ва суд карорлари»



Download 191,85 Kb.
bet19/28
Sana04.03.2022
Hajmi191,85 Kb.
#481980
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28
Bog'liq
1b4d0fb2f55f4725a21169f5f61bbbab

2019 йил 10 сентябрь А.А. Ашуров


Суд харажатлари тушунчаси
Суд харажатлари ишни судда кўриш билан боғлиқ тарафларнинг, мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахсларнинг ва алоҳида иш юритиш тартибида мурожаат қиладиган аризачиларнинг зиммасига юкланадиган пул маблағларининг сарфидир.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ва суднинг ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлари;
Давлат божи- Юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун олинадиган мажбурий тўлов.
Ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлар;
-Гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонларга тўланиши лозим бўлган суммалар.
- Жойга бориб кўздан кечириш билан боғлиқ бўлган харажатлар.
-Жавобгарни қидириш учун қилинган харажатлар (ФПК 140-моддасида назарда тутилган ҳолларда).
- Суднинг ҳал қилув қарорини ижро этиш билан боғлиқ харажатлар.
Ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларининг жорий этилишидан кўзланган мақсад давлатнинг одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш эмас, балки асоссиз низолар қўзғатилишининг олдини олиш ҳамдир.
Фуқаролик тартибида судда иш юритишда давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик, яъни арз қилинган талабларни, ушбу талаблар бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорларига нисбатан келтирилган шикоятларни кўриб чиққанлик ҳамда суд ҳужжатларидан нусхалар берганлик учун олинадиган мажбурий тўловдир.
Судларга даъво аризалари, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича аризалар, судларнинг ҳал қилув қарорлари устидан апелляция, кассация тартибида шикоятлар ва назорат тартибида протест келтириш тўғрисида аризалар, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини бекор қилиш тўғрисида аризалар, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида аризалар берганлик учун, шунингдек, судлар томонидан ҳужжатларнинг нусхалари берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ундирилади.
Қонунда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун шикоят қилиш имконини таъминлаш мақсадида давлат божи органлар ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоятлар бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори чиқаришда ундирилиши белгиланган.
Давлат божи ариза, даъво аризаси судга берилгунга қадар тўланади (агар қонунда бошқача ҳолат белгиланмаган бўлса.
Масалан, тўловчи давлат божини тўлашдан озод қилинган, давлат божи тўлаш кечиктирилган ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолларда).
Давлат божининг нақд пулсиз шаклда тўланганлиги факти банкнинг тўлов қабул қилинганлиги тўғрисидаги тўлов топшириқномаси билан тасдиқланиши шарт.
Давлат божининг нақд пул шаклида тўланганлиги факти банк томонидан тўловчига бериладиган белгиланган шаклдаги квитанция билан ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси белгилаган шаклда давлат божини қабул қилган ташкилот ёкимансабдор шахс томонидан тўловчига бериладиган квитанция билан тасдиқланиши керак.
Фуқаролик суд ишларини юритиш қоидаларига мувофиқ, агар аризачи қонунга кўра давлат божини тўлашдан озод қилинмаган ва аризада уни тўлашдан озод қилиш ҳақида илтимос мавжуд бўлмаса, судья аризани ҳаракатсиз қолдириш ҳақида ажрим чиқариши шарт.
Умумий қоидага кўра, иш бўйича суд харажатларини низода ноҳақ бўлиб чиққан тараф тўлайди.
Фуқаролик процессуал кодексининг 116-моддасига кўра ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган суд харажатларини тўлашдан озод этилган бўлса-да, иш бўйича қилинган ҳамма харажатларни ундириб беради.
Агар арз қилинган талаблар қисман қаноатлантирилган бўлса, ушбу моддада кўрсатилган суммаларжавобгардан даъвогарга талабларнинг суд қаноатлантирган қисмига мутаносиб равишда, жавобгарга эса, даъвогардан у арз қилган талабларнинг рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундириб берилади.
Мазкур қоидалар апелляция, кассация шикояти ва назорат тартибида протест келтиришни сўраб ариза берганда тарафлар тўлаган давлат божига ҳам тааллуқлидир.

Download 191,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish